Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:57

Виртуал қабулхона: Ўзбекистонда милиция ходимини видео ва фототасвирга олишга тақиқ йўқ!


Ўзбек милициясининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда карикатуралар туғилишига сабаб бўлмоқда.
Ўзбек милициясининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда карикатуралар туғилишига сабаб бўлмоқда.

"Ўзбекистонликлар Ички ишлар вазирлиги ходимларини видео ёки фотосуратга олишга ҳақли". Милиционерларнинг ноқонуний ҳаракатини видеога олгани учун босим остида қолган ўзбекистонлик Дилшодбекнинг Бош вазир виртуал қабулхонасига йўллаган шикоятига шундай расмий жавоб берилди.

"Ўзбекистонда милиция ёки ДАН ходимини видеотасвирга олишни тақиқлаш ноқонунийдир".

Гулистонлик Дилшодбекка Ўзбекистон Бош вазири Шавкат мирзиëев виртуал қабулхонасидан ййўлланган расмий жавобда шундай дейилади. Озодлик таҳририятига нусхаси юборилган бу жавоб хатига “Бошқарма бошлиғи 1-ўринбосари Р.М.Қуролов” имзо чеккан.

Гулистонлик Дилшоднинг виртуал қабулхонадан олган жавоб хати
Гулистонлик Дилшоднинг виртуал қабулхонадан олган жавоб хати

Сизнинг 2016 йил 29 октябрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси қонун ва қонуний ҳужжатларида Ички ишлар идоралари ходимларини видеотасвирга ёки фотосуратга олиш тақиқланиши юзасидан бирон бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас”¸ дейилади виртуал қабулхонадан Дилшодбекка жўнатилган жавоб хатида.

Дилшоднинг Озодликка айтишича¸ Тошкентда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан видеотасвирга олиш масаласида чиққан тортишув ортидан виртуал қабулхонага мурожаат қилишга мажбур бўлган:

- Мен йўлда пиёда кетаётганимда ГАИлар тақиқланган белги остига машинасини қўйиб, ишлаяпти экан. “Хизматдамиз”, дейишди менга. Мен уларга бориб, машинани олиб қўйишни сўрадим. Уларга ҳатто оператив машинанинг ҳам бундай белги қўйилган жойда туришга ҳаққи йўқлиги, мигалкасини ёқиб, қанчадир вақтдан кейин кетиши кераклигини айтдим. Улар тушунишни хоҳламади ва мен уларни видеога олишни бошладим. Ўша ерда юрган ППС ходимларига мени бериб юборишди. Улар мени қўрқитишни бошлади, “Мумкин эмас! Қамоқ жазоси бор”, дейишди, деб ҳикоя қилади виртуал қабулхонага ëзган шикоятини тақозо қилган воқеани Дилшодбек.

Ички ишлар ходимлари билан тортишувда уларни видеотасвирга олгани учун ўзини жаримага тортишнинг ҳам ноқонуний эканини таъкидлашдан қолмаганини таъкидлаган Дилшодбек¸ тортишув сўнгида ички ишлар бўлимидан жарима тўламасдан чиқиб кетганига қарамай¸ бу масалада ҳуқуқий аниқлик киритишга қарор қилганини айтади.

Дилшодбек билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:51 0:00
Бевосита линк

Шундан сўнг у 29 октябрь куни Бош вазир виртуал қабулхонасига ички ишлар ходимларининг бундай ҳаракати борасида қонуний изоҳ беришни сўраб¸ мурожаат қилган.

Орадан саккиз кун ўтиб¸ Дилшодбек милиция ходимларини тасвирга олишни тақиқлашга ҳеч қандай қонуний асос йўқлиги тўғрисида расмий жавоб олган ва бу жавобни жамоатчилик билан ўртоқлашиш учун Озодликка мурожаат қилган:

- Бу нарсани сизларга жўнатишдан мақсад¸ Ўзбекистонимизда ҳамма милиция ходимларидан қўрқади. Улар “милицияни видеога олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ” деган нарсани калласига қуйиб олган. Бу нарсани милициядагиларнинг ўзлари ўйлаб чиқарган. Бу ўзларини пора олаётганда тасвирга тушиб қолмаслик учун қилинган. Улар урмоқчи бўлади, сўкади, қўрқитади. Энди мен Ўзбекистонда тўлиқ съёмка қилишга ҳаққим борлигини биламан, керак бўлса Youtubeларга қўйвораман. Масалан, милиция ходимлари соқол билан Ўзбекистонда юриш мумкин эмас, деган қоидаларни ўйлаб топган. Тасвирга олиш одамларнинг коррупцияга қарши курашишга жуда катта ёрдам беради, дейди Дилшодбек.

Ўзбекистонда ички ишлар ходимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини видеотасвирга олиб¸ уни жамоатчиликка очиқлаш ҳозирча кенг урфга айланмаган бўлса ҳам¸ бундай воқеалар ўтмишда бир неча бор кузатилган.

Хусусан¸ жорий йилнинг апрель ойида Тошкентнинг Учтепа тумани Фарҳод маҳалласи участка нозири Иззатилла Ҳошимовнинг 55 яшар руҳий ҳаста аёлни калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалгач¸ зобит ишдан олинган эди.

Март ойида Самарқандда икки нафар милиция ходимининг бир аёлни машина юкхонасига солишга уринаётгани тасвирланган видео Озодликка келиб тушган¸ аммо 2 март куни шаҳар ички ишлар бўлими ёнида содир бўлган бу воқеа Самарқанд вилояти ва шаҳар ички ишлар идоралари томонидан мутлақо инкор қилинган эди.

Икки милиция ходими аëл кишини машина юкхонасига солмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:14 0:00

Январ ойида Тошкентнинг Чорсу бозорида аëлнинг милиция ходимлари тарафидан калтаклангани¸ ундан аввалроқ эса, Тошкентда жинсий озчилик вакилларининг милиция ходимлари тарафидан қаттиқ калтаклангани тасвирланган видео ҳам ижтимоий тармоқларда кенг тарқаган эди.

XS
SM
MD
LG