Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:38

Мамадали Маҳмудов Ëзувчилар уюшмасига қайта тиклангани учун президентга миннатдорлик билдирди


Мамадали Маҳмудов
Мамадали Маҳмудов

16 ноябрь куни таниқли ëзувчи Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта тикланди.

Озодлик билан суҳбатда ëзувчи ўзининг қачон¸ қайси сабабларга кўра бу уюшмадан чиқарилганини яхши эсламаслиги¸ бироқ Ëзувчилар уюшмасидан чиқарилиши ўзига нисбатан 27 йил давом этган адолатсизликнинг бир қисми бўлганини таъкидлади.

14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА) Мамадали Маҳмудов билан илк видеоинтерьюни эълон қилганидан сўнг Ëзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саид ëзувчига телефон қилиб¸ уюшмага аъзоликни қайта тиклашни сўраб¸ ариза ëзишни сўраган.

- Мени Сирожиддин Саид чақирди¸ бориб Ëзувчилар уюшмасига қайта тиклаш бўйича ариза ëзиб келдим. Воқеалар шиддат билан ривожланиб¸интервьюдан икки кун ўтиб¸ бугун қўлимга аъзолик гувоҳномасини беришди¸ - деди 16 ноябрь куни Озодлик суҳбатлашган ëзувчи Мамадали Маҳмудов.

Ëзувчилар уюшмасига яқин ижодкорлар Мамадали Маҳмудовни аъзоликка қайта тиклаш ташаббуси бевосита президентнинг ўзидан чиққанини тахмин қилади.

Озодлик билан суҳбатда Мамадали Маҳмудовнинг ўзи ҳам бундай тахминда жон борлигини айтди.

- Мен Шавкат Мирзиëевни аввалдан яхши биламан. Президентликка келганидан бери уни қўллаб-қувватлаб келаяпман ва бошқаларни ҳам шунга даъват қилаяпман. Бу одам катта ишларни қилаяпти ва бундан кейин ҳам уни қўллашда давом этишимиз керак¸ - деди Маҳмудов.

Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмасига қайта тикланиш Каримов даврининг энг таниқли сиëсий маҳбусларидан бири бўлган Мамадали Маҳмудовни маънавий жиҳатдан реабилитация қилиш баробарида¸ ëзувчи эътирофича¸ кекса ижодкор учун қатор амалий қулайликларни ҳам ўз ичига олади.

- Уюшмага қайта тикланиш¸ Ëзувчилар боғида ижод қилишимга имкон беради¸ - деди Маҳмудов.

Ëзувчилар уюшмаси аъзоларига қатор имтиëзлар¸ хусусан¸ махсус тиббий муассасалардан фойдаланиш имкони берилган.

Шавкат Мирзиëев Ëзувчилар уюшмаси учун янги бино ва дам олиш масканлари қуриш¸ қолаверса¸ уларни имтиëзли уй-жой билан таъминлашни ҳам ваъда қилган.

75 ёшли Мамадали Маҳмудов 14 йил, аввалги муддатини ҳам қўшганда 17 йил Ўзбекистон қамоқхонасида ўтирди. Ёзувчи 1999 йилги 16 февралдаги Тошкент портлашларига алоқадорлик айби билан портлашлардан 10 кун ўтиб ҳибсга олинган ва 14 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

XS
SM
MD
LG