Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:48

Жиззахда ўқитувчи ва шифокорлар мажбуран чопиққа чиқарилмоқда


Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқуловалардан иборат "Қўрқмаслар" гуруҳи 22 май куни Жиззах вилояти Пахтакор туманига қилган сафари давомида баҳорги дала ишларига яна бюджетдан ойлик олувчиларнинг мажбуран жалб этилиши ҳолатларини ўрганганликларини билдирди. Эшонқулованинг Озодликка айтишича, туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев ички ишлар тизими амалдорлари билан бирга мактаб ва коллеж ўқитувчилари, ҳамшира ва врачларни ғўза чопиғига мажбурлаган.

Жиззах вилояти Пахтакор туманида ғўза чопиғи апрель ойи охирида бошланган.

Ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқулованинг айтишича, ўшандан буён тумандаги бюджет ходимлари дала ишларига мажбурлаб олиб чиқилмоқда.

Малоҳат Эшонқулова чопиққа олиб чиқилган жиззахлик билан суҳбатлашмоқда.
Малоҳат Эшонқулова чопиққа олиб чиқилган жиззахлик билан суҳбатлашмоқда.

- Ўқитувчилар, ҳамширалар эрталаб 7дан туш пайтигача далада ишлайди, тушдан кейин ўз иш жойига боради ва кечқурунги 6гача ўз касбий ишини қилади, - дейди Эшонқулова.

Пахтакор туманида ўқитувчи ва шифокорлар чопиқда.
Пахтакор туманида ўқитувчи ва шифокорлар чопиқда.

Чопиққа чиққанлар Пахтакор тумани ҳокими аҳолини қурқув остида ушлаб тургани, фермерларни эса калтаклашини айтишган. Лекин, бу иддаоларни ўрганиш имконсиз.

Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокимлиги биноси.
Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокимлиги биноси.

Озодлик Пахтакор тумани ҳокимининг ўзи билан боғлана олмади.

- Ҳоким бува далага кетган, - деди Пахтакор тумани ҳокими ёрдамчиси Озодлик билан суҳбатда.

Пахтакор тумани далаларида чопиқ авжида.
Пахтакор тумани далаларида чопиқ авжида.

Аҳолини мажбурий меҳнатга жалб қилиш Халқаро меҳнат ташкилотининг 105-конвенциясига зиддир. Ўзбекистон иқтисодий ўсиш мақсадида ўз аҳолисни мажбурий меҳнатга жалб қилмасликни зиммасига олган ҳолда ушбу конвенцияга 1997 йилда қўшилган давлатдир.

Жиззахда чопиқ апрел ойи оҳиридан бошланган.
Жиззахда чопиқ апрел ойи оҳиридан бошланган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳукумат ёш болалар меҳнати ўрнини тўлдириш учун вояга етганлар меҳнатидан янада кўпроқ фойдаланмоқда.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистон ҳукумати ҳамон ўз халқини қуллардек эксплуатация қилаётганини танқид қилиб келади.

Ҳьюман Райтс уотч ташкилотига кўра, ўтган йилги пахта мавсумида Ўзбекистонда бир миллиондан ортиқ одам пахтага мажбурий сафарбар этилган.

XS
SM
MD
LG