Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:26

Маҳбусга адвокати билан ёлғиз учрашиш ҳаққини берувчи ҳужжат муҳокамага қўйилди


Манзил колониясидаги камера (Иллюстратив сурат)
Манзил колониясидаги камера (Иллюстратив сурат)

Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи эълон муҳокамага қўйилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинган буйруқ матнида мамлакатдаги жазони ижро этиш муассасалари - қамоқхоналарнинг ички тартиб-қоидаларига баъзи қўшимчаларни киритиш назарда тутилган.

Жумладан, мавжуд ҳужжатнинг 267-бандига:

"Адвокатлар ўзларининг ҳимоя остидаги шахслар билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хоналарда ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминлади, бунда адвокат ва ҳимоя остидаги шахснинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно этган ҳолда уларни визуал кўриб туриш имконияти сақлаб қолинади", дейилган хатбошини илова қилиш режаланмоқда.

Ҳужжатнинг 268-бандига эса:

"Адвокатнинг маҳкум билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади".

Аммо, айни пайтда ички тартибга оид ҳужжатнинг 268-1-бандига киритиш таклиф қилинган ўзгартиш қуйидагича:

"268-1. Адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда учрашув муддатидан илгари тўхтатилиб, ЖИЭМ бошлиғи томонидан ушбу ҳолат юзасидан текширув тайинланади. Текширув натижалари хулоса нусхаси билан бирга ЖИЭББга, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига ва гувоҳнома берган ҳудудий адлия органига зудлик билан юборилади".

Ҳозирда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов имзолаган ушбу буйруқ матни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Муҳокама муддати 2 ҳафта (14 июндан 29 июнгача). Ушбу ҳужжатбошида берилган изоҳга кўра, "берилган изоҳлар ва сўровноамажа билдирилган фикрлар давлат ва хужалик бошқарув органлари томонидан кўриб чиқилиши шарт".

ИИВ вазирининг бу буйруғи президент Мирзиёевнинг 2018 йил 18 майдаги "Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони асосида қабул қилинди.

XS
SM
MD
LG