Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:36

Маҳалла оқсоқоли пахтага чиқмаган аёлларни “Дамас”дан тушириб олди, ҳайдовчини урди (ВИДЕО)


Маҳалла оқсоқоли пахтага чиқмаган аёлларни “Дамас”дан тушириб олди, ҳайдовчини урди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

Сурхондарё вилоят, Музработ туман, Фидокор МФЙ раиси қўшни туманга кунлик ишга кетаётган бир гуруҳ қизларни улар кетаётган “Дамас”дан мажбуран тушириб олиб, машина ҳайдовчисини калтаклади.

Воқеа гувоҳлари бу ҳодисани видеога тушириб, Озодликка тақдим қилди.

Видеода, маҳалла оқсоқоли, “Дамас” ҳайдовчисини бўғиб ураётгани, нега пахтага чиқмадинг деб ёш қизларни уятсиз сўзлар билан бўралатиб сўкаётгани акс этган.

Туман Маҳалла жамғармаси мулозими ҳайдовчини пахта тераётган қизларни бошқа ишга тарғибот қилиб олиб кетаётганликда айблади.

Ангор туманида яшайдиган ҳайдовчи Байрам Гаппаровнинг Озодликка айтишича, у томорқасидаги шивитни ўтатиш учун 8 октябрь куни қўшни Музработ туманидан бир гуруҳ қизни ёллаб, ўз машинасида қайтаётган пайтда бошқа бир автомобиль уни йўлнинг четига қисиб тўхтатган:

Машинадан бир гавдали одам тушиб келди-да, куракда турмас ҳақоратлар билан мени кабинадан судраб туширди ва бўғиб ура бошлади.


“Олтита ишчини олиб Фидокор маҳалласидан қайтаётган эдим. Бирданига бир автомобиль қувиб ўтди-да, тўсиб тўхтатди. Машинадан ҳарбий шимдаги бир гавдали одам тушиб келди-да, куракда турмас ҳақоратлар билан мени кабинадан судраб туширди ва бўғиб ура бошлади. Шу пайт орқадан Аъзам исмли участка нозири етиб келди. У ажратиш ўрнига маҳалла раиси мени ураётганини томоша қилиб турди”.

Видеода ҳайдовчи участка нозирига мурожаат қилиб шундай дейди:

“Ака, кўряпсизми, мошинни кўряпсизми, ака? Сиз агар участка нозири бўлсангиз, майор экансиз ака, кўз олдингизда уриб ўтирибдику, мени”

Ҳайдовчининг айтишича, Фидокор МФЙ раиси Ғулом Мамадиев уни маҳалла қизларини пахтадан қолдириб, бошқа ишга олиб кетаётганликда айблаган:

“Ғулом деган маҳалла раиси қизларни тушириб олиб, пахтага чиқ деб ҳайдади. Қизлар пахта терганимиз билан пулини бермайсизлар деб, норозилик билдирган эди, уларни сўкиб дўқ урди”.

Озодликка юборилган видеода “Дамас”дан тушириб қолдирилган қизлар Фидокор маҳалласи раиси Ғулом Мамадиев деб айтилаётган шахсга норозилик билдиради:

“Ишга деб чиққанмиз, биз. Ҳеч қаерда мажбурий пахта терасан деган нарса йўқ”

Маҳалла раиси эса, “ишласанг пулингни оласан”, дейди.

Қизлардан бири раиснинг бу гапига истеҳзо билан шундай деб жавоб беради:

“Беряпсизлар, беряпсизлар, шундааай беряпсизлааар, пулни”

Бу мулоқотдан кейин видеода маҳалла раиси деб айтилаётган шахснинг ҳайдовчи Байрам Гаппаровни бўйнидан бўғаётгани ва оёғига тепиб ҳақорат қилаётгани кўринади:

Сенинг мени маҳалламда юришга ҳаққинг йўқ!


“Сенинг мени маҳалламда юришга ҳаққинг йўқ!.Сен перегруз қилгансан”, дейди маҳалла раиси.

Байрам Гаппаров шундан сўнг Музработ туман прокуратурасига мурожаат қилгани, лекин унинг аризаси қабул қилинмаганини айтди:

“Аризамда суд-тиббиёт экспертизасига йўлланма сўрагандим. Бўйним кўкариб, ёқаларим йиртилиб кетган эди. Прокуратура ходими шуни кўриб турган бўлса ҳам экспертизага йўлланма бермади”.

Озодликка юборилган учинчи видеода, маҳалла раиси Ғулом Мамадиев деб айтилаётган шахс машинадан тушириб олган ёш қизларни ҳайдаб олиб кетаётгани ва уларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилаётгани акс этган:

Қ...имга куляпсанми. Онангни с...й, онангни о...ми кўриняптими бу ерда, очиб туриппа?


“Каллангни ёраман деяпман сени, ўзингдан кетмае. Онангни о...ига куляпсанма. Қ...имга куляпсанма. Онангни с...й, онангни о...ми кўриняптими бу ерда, очиб туриппа? Ган...н, пид...з, ҳароми, ё...твоюмат! Тиржайма. Ўчей, ҳее, қ...қ башара, қ..имни ейсан, боре! Эй, момангни о...и! Эй, онангни о...га борасанми?”

Маҳалла раиси Ғулом Мамадиев томонидан Дамасдан тушириб қолдирилган қизлардан бирининг Озодликка айтишича, ҳаммани пахта теримига мажбурлаётган раис ёш қизлардан бири бўлиб ўтган воқеа тўғрисида айтаркан, бундай деди:

“Пахта териш мажбурий эмаску. Биз пахта теролмайдиган қизлар йиғилиб, бир кишининг кўкатини ўташга бормоқчийдик. Кунликка гаплашганмиз. Кетаётганимизда бизни мажбуран мошиндан тушириб олишди. Биз пахта теролмаймиз, бир кунда зўрға 12-15 килодан ортиқ теролмаймиз. Бир хил қизларнинг аллергияси бор. Кейин бизнинг орамизда битта эрли аёл қолганларимиз қизбола эдик. Раис бизни шунақа ҳақорат қилдики, у гапларни эшитса илон пўст ташлайди. Ҳайдовчини ҳам урди. У ҳам бировнинг боласику. Пахтани пулини ҳам вақтида бермайди, лекин пахта теришга мажбурлайди”

Озодлик Фидокор МФЙ раиси Ғулом Мамадиевнинг мобил телефонига кун давомида қўнғироқ қилди, аммо раис гўшакни кўтармади.

Музработ тумани “Маҳалла” жамғармаси мулозими Абдусалом Абдумўминов видеода ҳайдовчи билан мунозара қилган шахс Фидокор МФЙ раиси Ғулом Мамадиев эканлигини тасдиқлар экан, пахта отрядига бириктирилган қизларни ўз ишини ташлаб кетаётганликда айблади:

- Уюшмаган аҳолини рўйхатга олиб, уларни теримга шакллантирганмиз. Ўзлари ариза ёзиб аъзо бўлган. Ўша куни дамасчи келиб, уларни пахта териб турган жойидан ўтоқ бор деб агитация қилган. Кейин бир Дамасга 11 кишини миндирган. Маҳалла раисимиз уни тўхтатган. Перегруз, авария қилиб бу қизларга бир бало бўлса ким жавоб беради, деган. Дамасчи қулоқ солмаган, кейин ўртада низо келиб чиққан.

Суҳбатдош Ғулом Мамадиевнинг ҳарбийдан истеъфога чиққан маҳалла раиси эканлигини айтди.

Музработ тумани прокуратурасидан бу масалага изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

XS
SM
MD
LG