Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:49

"Чумчуққа ҳам озор бермаган"- Москвадаги теракт гумондорлари ҳақида яқинларининг сўзлари


 Kрокус Cити Ҳаллда содир этилган теракт гумондорларидан бири Муҳаммадсобир Фаизов «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасини қарар экансиз, қўшиқлар, унинг машина ҳайдаб кетаётгани ҳамда «Мой Стиль» сартарошхонасида ишлаётгани акс этган сурат ва видеоларни кўрасиз.
Kрокус Cити Ҳаллда содир этилган теракт гумондорларидан бири Муҳаммадсобир Фаизов «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасини қарар экансиз, қўшиқлар, унинг машина ҳайдаб кетаётгани ҳамда «Мой Стиль» сартарошхонасида ишлаётгани акс этган сурат ва видеоларни кўрасиз.

Фаридун Шамсиддин туғилиб ўсган Душанбе чеккасидаги қишлоқ аҳолиси «Крокус Сити Холл»да содир этилган ҳалокатли теракт гумонланувчилари орасида Фаридун Шамсиддин ҳам борлиги ҳақидаги хабардан ҳайрон қолганини билдирди.

«Мен унинг ҳаракатларида ҳеч қачон шубҳали нарсани сезмаганман. Олти ой олдин Россияга кетиб, уйига пул жўнатиб юрган эди», дейди Шамсиддиннинг Лоёб қишлоғида яшовчи қариндоши.

У исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирди. Қариндошининг сўзларига кўра, 25 ёшли Фаридун Шамсиддин Россияга кетгунга қадар новвойхонада ишлаган. У «чумчуқни ҳам ўлдира олмас эди. Қўрқоқ эди», дея қўшимча қилди суҳбатдошимиз.

Фаридун Шамсиддин оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланган. У жинсий тажовузда айбланиб, етти йилга озодликдан маҳрум этилган. 2020 йилда муддатидан олдин озодликка чиққан.

Шамсиддиннинг диний эътиқоди ҳақида сўралганда, «У ҳеч қачон намоз ўқимаган, рўза тутмаган, спиртли ичимлик ичиб юрарди», дейди унинг қишлоқдошларидан бири.

Терактдан бир кун ўтиб, 23 март куни Фаридун Шамсиддин қўлга олингани акс этган видеолар тарқалди. Видеотасвирларда у ҳужумни пул учун амалга оширганини айтган. Унинг сўзларига кўра, унга Телеграм орқали номаълум шахслар алоқага чиқиб, 1 миллион рубль (тахминан 10 500 доллар) эвазига «одамларни ўлдириш»ни таклиф қилган. Фаридун Шамсиддин ҳужумдан олдин келишилган пулнинг ярмини олган. У Россияда қолиш муддатини узайтириш учун Туркияга бориб келади.

Мигрантлар. Кўчага чиқиш қўрқинчли - Крокус оқибати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:25 0:00


Озодлик радиоси видеоларнинг ҳамда видеода акс этган гумондорнинг кўрсатмалари ҳаққонийлигини мустақил равишда текшириш имконига эга эмас.

Шамсиддиннинг хотини, ота-онаси ва қайнонаси Душанбега сўроқ қилиш учун олиб кетилган. Унинг синглиси уч фарзанди билан Россиядан депортация қилинди. Аёлнинг турмуш ўртоғи эса Шамсиддиннинг қилмишидан сўнг у билан ажрашиш учун ариза беришга ҳам улгурган”.

Сайрам Фаизова 19 ёшли ўғли Муҳаммадсобир Фаизовнинг бундай ваҳшийлик қилганига ишонмаслигини айтди.

«У бундай ишни қиладиган одам эмас. Унинг миясини кимдир заҳарлаган», - дейди Фаизова.

У диндор эмасди, тўйларга боришни, Душанбедаги дўстлари билан базмларга бориб рақсга тушишни яхши кўрадиган одам эди” дея таърифлади Фаизовнинг онаси..

У ҳатто Хитойда ўқишни орзу қиларди дея қўшимча қилди она.

Чапдан- Далержон Мирзоев, Фаридун Шамсиддин, Муҳаммадсобир Фаизов ва Саидакрам Ражабализода 24 март куни Басманний туман судида ўтган суд мажлисида.
Чапдан- Далержон Мирзоев, Фаридун Шамсиддин, Муҳаммадсобир Фаизов ва Саидакрам Ражабализода 24 март куни Басманний туман судида ўтган суд мажлисида.

Фаизованинг айтишича, ўғли ноябрь ойигача Иваново шаҳридаги сартарошхонада ишлаган ва маоши камлиги сабабли ишдан бўшаб кетган. Ўшандан бери Муҳаммадсобир Фаизов Санкт-Петербургда мева сотиб юрган.

Фаизова охирги марта ўғли билан терактдан бир кун олдин телефонда гаплашган.

«Ўша куни икки марта, эрталаб ва кечқурун гаплашдик. Иши яхши эканини айтиб, мен ҳақимда сўради. У ўз иши ҳақида гапириб, ҳаммаси яхши бўлишини айтди».

Россия расмийлари Фаизовнинг «ВКонтакте»даги дўстларидан бири Шоҳин Сафолзодани ҳам Cроcус Cитй Ҳаллъдаги ҳужумда гумонланувчилардан бири сифатида рўйхатга киритган.

Оилада тўрт ўғилнинг энг кичиги бўлган Муҳаммадсобир Фаизов икки йил аввал ўрта мактабни тамомлаб, оиласига моддий ёрдам бериш мақсадида Россияга борган.

Москвадаги теракт гумондорларидан бири Саидакрам Ражабализоданинг Тожикистондаги уйи, Чаманзор қишлоғи.
Москвадаги теракт гумондорларидан бири Саидакрам Ражабализоданинг Тожикистондаги уйи, Чаманзор қишлоғи.

Фаизовнинг катта акаси ҳужумдан сўнг Душанбега сўроқ қилиш учун олиб кетилди ва ҳали ҳам уйига қайтмади, дейди она. Аёл Россияда ишлаётган турмуш ўртоғидан ҳам хабар йўқлигини билдирди.

«Ҳокимият телефонларимизни тортиб олди. Биз ҳеч кимга қўнғироқ қила олмаймиз », деди у.

Фаизова Тожикистон ҳукуматидан унинг ўғли ва Тожикистонга олиб келинган бошқа гумонланувчиларни «ёшлигини инобатга олган ҳолда» озод қилишни илтимос қилди.

Ражабализода туғилиб ўсган Чаманзор қишлоғи аҳолиси вакиллари уни «танимасликларини» айтиб, гаплашишни исташмади.

30 ёшли гумондор Ражабализоданинг онаси, укаси, хотини ва икки амакиси ҳам Душанбега сўроқ қилиш учун олиб кетилган.

Рейтер агентлигининг Тожикистон хавфсизлик манбаларига таяниб маълум қилишича, 26 март куни Тожикистонга Россиядан терговчилар келиб гумонланувчиларнинг оила аъзоларини сўроқ қилган.

Яна бир қанча Тожикистон фуқаролари, жумладан, 62 ёшли эркак ва унинг икки ўғли ҳам ҳужумга алоқадорликда гумон қилиниб, Россияда ҳибсга олинган. Ўғиллардан бири гумонланувчилар теракт жойидан қочиш учун фойдаланган Рено машина эгаси бўлган, дея билдирди Россия расмийлари.

Яна бир гумонланувчи Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси Алишер Қосимов ҳам тергов қилинмоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG