Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:35

Косондаги туғруқхонада жой етишмаслиги сабаб аёллар уч ҳафта полда ётишга мажбур бўлди (ВИДЕО)


Тасвирларни жўнатган аёлнинг Озодликка айтишича, сурат октябр ойи ўрталарида Косон туғруқ кўмплексининг гинекология бўлимида олинган. 
Тасвирларни жўнатган аёлнинг Озодликка айтишича, сурат октябр ойи ўрталарида Косон туғруқ кўмплексининг гинекология бўлимида олинган. 

Қашқадарёнинг Косон тумани Тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида таъмирлаш ишлари ўтказилгани сабаб кўзи ёриган аёллар октябрь ойи бошида уч ҳафта давомида полда ётишга мажбур бўлди.

Кўзи ёриган аёллардан Озодликка юборилган сурат ва видеотасвирда бир неча аёл чақалоғи билан полга тўшалган матрасларда ўтирганини кўриш мумкин.

Тасвирларни жўнатган аёлнинг Озодликка айтишича, сурат октябр ойи ўрталарида туғруқ комплексининг гинекология бўлимида олинган.

Косон тумани Тиббиёт бирлашмасининг исми очиқланмаслик шарти билан Озодлик саволларига жавоб берган раҳбарларидан бириаёлларнинг полда ётганини Озодликка инкор этди.

У туғруқ бўлими 2019 йил 1 октябрдан 20 октябргача таъмирлаш учун режа асосида ёпилганини билдирди.

Сурат билан боғлиқ вазиятни ўрганиш жараёнида Озодлик туғруқхонада сўнгги бир ой ичида камида бир чақалоқ нобуд бўлганини ҳам аниқлади.

Косондаги туғруқхонада жой етишмаслиги сабаб аёллар уч ҳафта полда ётишга мажбур бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:08 0:00

Озодликка келган сурат ва видеотасвирларда линолеум тўшалган бетон полга ташланган матраслар устида икки аёл ўтиргани, яна бир аёлнинг бола эмизаётгани акс этган.

Хона чеккасида иккита каравот ҳам кўринади.

Тасвирларни жўнатган аёлнинг Озодликка айтишича, сурат октябр ойи ўрталарида Косон туғруқ комплексининг гинекология бўлимида олинган.
Тасвирларни жўнатган аёлнинг Озодликка айтишича, сурат октябр ойи ўрталарида Косон туғруқ комплексининг гинекология бўлимида олинган.

Суратни Озодликка жўнатган аёлнинг айтишича, ушбу суратни у Косон тумани туғруқ комплекси гинекология бўлимида 15 октябр куни олган.

Ўша куни кўзи ёриган олти аёл ўша хонада ётди. Иккитаси каравотда, тўрттаси полда.

- Ўша куни мен билан саккиз аёлни кўзи ёриган. Хонада иккита каравот бор. Ўша куни кўзи ёриган олти аёл ўша хонада ётди. Иккитаси каравотда, тўрттаси полда. Туғруқ бўлими таъмирлангани учун полда ётиб турасизлар дейишган эди, - деди аёл.

Косон тумани туғруқхона комплекси ҳамшираларидан бири ўтган ой комплексда таъмир ишлари олиб борилгани сабаб ўша пайтда туққан аёлларнинг бир қисми вақтинча полга ётқизилганини айтди.

Косон тумани Тиббиёт бирлашмасининг исми очиқланмаслик шарти билан Озодлик саволларига жавоб берган раҳбарларидан бири эса аёлларнинг полда ётганини Озодликка инкор этди.

Унинг изоҳ беришича, Косон Тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими 2019 йил 1 октябрдан 20 октябргача таъмирлаш учун режа асосида ёпилган.

Шу сабабли туғруқ комплекси гинекология бўлимида вақтинчалик туғуруқ зали ташкил этилган.

-Ўша пайтда ремонт бўлган, лекин полда ётиш бўлмаган. Ҳозир таъмир ишлари тугаган, ҳамма беморлар, кўзи ёриган аёллар койкада ётибди, келиб кўришингиз мумкин, - деди бирлашма раҳбарларидан бири.

Шу йилнинг июн ойида Андижон вилояти Марҳамат тумани Туғруқ комплексида кўзи ёриган аёллар чақалоғи билан янги таъмирдан чиққан хонанинг полига тўшалган матрасларда ётгани акс этган тасвирларни Озодликка жўнатган эди.

Андижон вилоят, Марҳамат туман Туғруқ комплексида кўзи ёриган аёллардан Озодликка келган суратда бир неча аёл чақалоғи билан янги таъмирдан чиққан хонанинг полига тўшалган матрасларда ётганини кўриш мумкин.
Андижон вилоят, Марҳамат туман Туғруқ комплексида кўзи ёриган аёллардан Озодликка келган суратда бир неча аёл чақалоғи билан янги таъмирдан чиққан хонанинг полига тўшалган матрасларда ётганини кўриш мумкин.

Бир чақалоқ нобуд бўлган

Сурат билан боғлиқ вазиятни ўрганиш жараёнида Озодлик туғруқхонада сўнгги бир ой ичида камида бир чақалоқ нобуд бўлганини аниқлади.

Фазилат Нормуродованинг Озодликка айтишича, шу йилнинг 14 октябр куни Косон тумани туғруқ комплексида келини Гулчирой Қаюмованинг кўзи ёриган.

Шу куни уйига қайтган Гулчирой Қаюмованинг чақалоғи нобуд бўлган.

- Бир кун ўтиб жавоб бериб юборяпти, бола соғлом туғилган. Бир кундан кейин болани аҳволи уйда оғирлашди. Олиб келсак оғир аҳволда болани тез ёрдам машинасиз, кислородсиз Қаршига жўнатишяпти. Бола вилоят касалхонаси реанимациясида нобуд бўлди, - дейди Фазилат Нормуродова.

Нормуродова келинини туғруқхонада шароит йўқлиги сабаб уйига олиб кетишга мажбур бўлганини ҳам қўшимча қилади.

- Чунки у ерда кўзи ёриган аёллар полда ётибди, - дейди Нормуродова.

Косон Тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими ходими шифокорларнинг қаршилигига қарамасдан Қаюмова чақалоққа геповакс вакцинасини олдирмасдан туриб, уни уйга олиб кетганини айтди.

- 16 октябр куни болани БЦЖ га эмлаш учун олиб келишганида болани аҳволи оғир эди. Тезда уни болалар шифохонасига олиб бориш кераклигини айтдик. Шундан сўнг улар болани ўзларининг машинасида вилоят касалхонасига олиб кетишди. Реанимация бўлимида бола ҳаётган кўз юмган. Ҳомила ичи инфекцияси, сепсисдан бола нобуд бўлди, - деди Косон Тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими ходими.

Косон тумани Тиббиёт бирлашмасининг исми очиқланмаслик шарти билан Озодликка гапирган раҳбарларидан бири бўлиб ўтган воқеа ортидан Косон тумани тиббиёт бирлашмасининг камида икки нафар ходими масъулиятсизлик, чақалоққа геповакс вакцинасини олмасдан туриб унинг уйга олиб кетилишига йўл қўйгани учун ишдан бўшатилганини айтди.

Туғуруқхона бош врачи муовини энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилган.

XS
SM
MD
LG