Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:28

“Kompromаtuzb иши”: Прокурор журналистлар Хуршид Далиев ва Сиёвуш Ҳошимовга 15 йил қамоқ жазоси сўради


Олдинроқ давлат давлат айбловчиси журналист Мавжуда Мирзаевага 3 йил давомида касбий фаолият билан шуғулланишни тақиқлаб, уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашни сўраганди.
Олдинроқ давлат давлат айбловчиси журналист Мавжуда Мирзаевага 3 йил давомида касбий фаолият билан шуғулланишни тақиқлаб, уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашни сўраганди.

19 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани судида ўтаётган ёпиқ маҳкама жараёнида суд музокараси давом этган.

Суд мажлисидан хабардор Озодлик манбасининг билдиришича, давлат айбловчиси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг туҳмат, ҳақорат ва товламачилик моддалари билан судланаётган Human.uz сайти асосчиси ва раҳбари Хуршид Далиев ва “Ўзбекнефтгаз” ширкати матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимовларни 15 йилга озодликдан маҳрум этиш ва 3 йилга журналистик фаолият билан шуғулланишни тақиқлашни сўраган.

Шунингдек, прокурор жиноят иши доирасида хатланган Human.uz, Sof.uz ва Terrabayt.uz таҳририяти балансидаги 5 та транспорт воситаси, 10 дан ортиқ камера ва компютер воситаларини жиноятдан олинган даромад сифатида мусодара қилишни сўради.

Давлат айбловчисига кўра, Human.uz сайти асосчиси ва раҳбари Хуршид Далиев ҳамда “Ўзбекнефтгаз” ширкати матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимовларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари (198 000 000 сўм) миқдорида жарима солиниши лозим.

Судланувчи Аҳмадилло Аҳмаджоновни давлат айбловчиси 5 йилга уй қамоғига ҳукм қилишни сўради.

Ўтган ҳафта прокурор Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг собиқ матбуот котиби, журналист Мавжуда Мирзаевага 3 йил давомида профессионал касбий фаолият билан шуғулланишни тақиқлаб, уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашни сўраганди.

Судланувчилар шу йилнинг 24 январида қамоққа олинган ва ДХХнинг "Гвардейский" номи билан билинган тергов изоляторида сақланиб келмоқда.

“Kompromatuzb иши” юзасидан шу пайтга қадар 10 дан ортиқ гумондорлар ҳибсга олинган. Ҳозирда мазкур иш бўйича айбланувчилардан 5 нафарининг исми жамоатчиликка маълум.

Сўнгги сўз

Human.uz сайти асосчиси ва раҳбари Хуршид Далиев ўзининг сўнгги сўзида "ҳатто терроризм ва конституциявий тузумга қарши жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан ҳам бундай катта жазо сўралмаганини айтган.

“Албатта, хатолар қилдик. Лекин бу давлат айбловчисининг бундай катта муддат сўраши адолатсизликдир. Масалан, мен таҳририятда йиллар давомида реклама ва бошқа турдаги даромадларимиз эвазига 30 та оилани боқиб келдим. Давлатга қарашли Аграр Университетнинг ўзимиз ижарада турган биноларини замонавий таъмирлатдик. Болаларим қиммат мактабларга бормади, уларга қиммат кийимлар олиб бермадим. Биронта банкнинг эшигини тақиллатиб, реклама сўраб борганим йўқ”? дея Хуршид Далиевнинг сўнгги сўзидан иқтибос келтирди Озодлик манбаси.

Журналист Мавжуда Мирзаева ўзининг айбдорлигини қисман тан олиб, судда қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо беришларини сўраган.

Судланувчи, “Ўзбекнефтгаз” ширкати собиқ матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов эса "қонунларни бузмагани, жиноий йўл билан даромад орттирмагани, барчаси терговнинг уйдирмалари экани"ни айтган.

У қарамоғида ногирон ота-онаси борлигини айтиб, прокурор сўраган жазо муддатининг ҳаддан ташқари адолатсиз эканига урғу берган.

Судланувчи Аҳмадулло Аҳмаджонов суднинг адолатли қарорга келишига умид қилишини айтган.

"Ҳамма хавотирда". Мавжуда Мирзаева ва “Kompromatuzb иши”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:18 0:00

"Адолатсиз мусодара" ва сўз эркинлигига таҳдид

“Kompromatuzb иши” доирасида журналист Хуршид Далиев раҳбарлик қилган Human.uz, Sof.uz, Terrabayt.uz сингари таҳририятлар мулклари, хусусан, битта “Malibu”, битта “Lacetti”, 2 та “Nexia 3” ва 1 та “Damas” жиноий фаолиятдан келган даромадлар ўлароқ хатланган.

Шунингдек, мазкур таҳририятларнинг 10 дан ортиқ камералари ва компьютерлари, мобиль қурилмалар тергов органи томонидан ҳибсга олинган. Давлат айбловчиси буларнинг барчасини мусодара қилишни сўрамоқда.

“Агар прокурор мусодара қилишни сўраган ҳамма нарса олиб қўйиладиган бўлса, Human.uz, Sof.uz, Terrabayt.uz сайтларининг фаолияти тўхтайди. Бу эса сўз эркинлигини бўғишга қаратилаётган ҳаракатдир”, дейди Хуршид Далиев раҳбарлик қилган лойиҳалардан бирининг ходими.

Унга кўра, таҳририятнинг барча автомобиллари 2015-19 йиллар оралиғида харид қилинган ва унинг “Kompromatuzb иши” фаолиятига мутлақо дахли йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Kompromatuzb иши” билан боғлиқ расмий баёнотида ишнинг Human.uz, Sof.uz, Terrabayt.uz сингари таҳририятларга алоқаси йўқлиги, бу таҳририятлар ўз фаолиятини давом эттиришини маълум қилган.

Бироқ, Озодлик суҳбатлашган журналистларга кўра, техник воситаларнинг тортиб олиниши ва мусодара қилиниши улар фаолиятининг тўхташига олиб келади. "Шундоқ ҳам ҳозир таҳририят ходимлари деярли тарқаб кетган, камера ва компьютерлар тергов органи томонидан олиб кетилган", деди журналистлардан бири Озодлик билан суҳбатда.

ДХХ томонидан тергов қилинган ва “Kompromatuzb иши” номини олган жиноят иши доирасида 4 нафар айбланувчи, 19 нафар жабрланувчи, ва шунингдек, 10 нафар фуқаровий даъвогар мавжуд.

Жиноят оқибатида жабрланувчиларга нисбатан 5,1 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарар етказилгани тахмин қилинган.

Мазкур жиноят иши доирасида Миграция агентлиги мансабдорларига нисбатан шу йилнинг 3 январь куни жиноят иши Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қўзғатилган ва агентликнинг юқори мартабали мулозимлари ҳибсга олинган.

Судланувчиларнинг адвокатларига кўра, 20 сентябрь куни “Kompromatuzb иши” бўйича ҳукм ўқилиши мумкин.

Форум

XS
SM
MD
LG