Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:15

“Заҳарланган” Кремль танқидчиси Владимир Кара-Мурза ким?


Россиялик мухолифатчи фаол Владимир Кара-Мурза сўнгги икки йил ичида иккинча марта оғир касал бўлди. Унинг рафиқаси ва шифокорлар фаол бу гал ҳам номаълум модда билан заҳарланганини айтишмоқда.

Кара-Мурза ўзининг сиёсий фаолияти туфайли 2015 йилнинг май ойида мураккаб заҳар билан атайин заҳарланганини айтиб келади. Фаол 2 февраль куни иккинчи марта оғир аҳволда шифохонага ётқизилганидан кейин уни яна заҳарлашгани ҳақида хавотир туғилди.

Кара-Мурза иши Вашингтон эътиборини ҳам тортди. Сиёсатчилар АҚШ президенти Дональд Трампни Россия бўйича сиёсатини шакллантирар экан, Кара-мурза ишига алоҳида эътибор қаратишга чариқмода.

Қуйида бу иш ҳақида сиз билишинги керак бўлган маълумотлар берилган.

Владимир Кара-мурза ким?

35 га тўлган Кара-мурза Владимир Путин 17 йил аввал президент бўлганидан бери турли либерал мухолифатчи партия ва ҳаракатлар аъзоси бўлиб келади.

Отаси журналист бўлган Кара-мурза бир неча йил давомида Вашингтон шаҳрида телевидение мухбири ўлароқ ишлаган. Кейин тадбиркор Михаил Ходорковский асос солган сиёсий лойиҳаларга аъзо бўлган.

Кара-мурза яна Кремль олдида отиб ўлдирилган мухолифатчи Борис Немцовнинг ҳамкори ва дўсти бўлган. Ҳам Буюк Британия, ҳам Россия фуқароси бўлмиш Кара-мурза Британияда улғайган ва ҳозирда оиласи билан Вашингтонда яшайди. Йил давомида Вашингтон ташқарисида ҳам истиқомат қилади.

Вашингтон элитаси ичида Кара-мурзанинг дўстлари кўп. Фаол АҚШ расмийларини Россия ҳукуматига қарши санкция жорий қилишга чақириб келади. У ўтган ҳафтада заҳарланганидан кейин бир неча АҚШ сиёсатчиси унга хайрихоҳлик изҳор қилди.

Унга нима бўлган?

2015 йилнинг майида Кара-мурза Москвада бирданига оғир касал бўлиб қолди.

Воқеадан аввалги ҳафталар давомида фаол Россиянинг бир неча шаҳрига бориб, семинар ўтган ва сиёсий фаоллар билан учрашган эди. Кара-мурзага нима бўлганини шифокорлар тезда аниқлай олишмади ва уни бир шифохонадан иккинчисига олиб боришди.

Кейинроқ унинг муҳим органлари, жумладан, ўпкалари, юраги, бўйраклари, жигари ҳамда ичаклари фаолиятида етишмовчилик кузатилди. Бунинг ортидан фаол реанимация бўлимига ётқизилди. Аёли Евгения ўшанда Озодлик билан суҳбатда шифокорлар турмуш ўртоғи номаълум модда билан заҳарланганини аниқлашганини билдирган эди.

Пировардида фаол тирик қолди ва Москвада уч ой даволанди. Заҳар Кара-мурза асаб тизимига катта зиён етказгани учун ҳассага таяниб юрадиган бўлиб қолди.

Ўтган ҳафтада унга нима бўлди?

Кара-мурзанинг рафиқаси Евгения Озодлик билан суҳбатда фаол 2 февраль куни қайнотаси уйида 2015 йилги заҳарланишга ўхшаш симптомларни кўрсатганини айтди.

2 февралдан аввалги ҳафаталарда Кара-мурза Немцов ҳақидаги ҳужжатли фильмни тақдим этиш учун бир неча Россия шаҳрига саёҳат қилган.

Тезда шифохонага олиб борилди фаолнинг муҳим органлари бу гал ҳам етишмовчиликка йўлиқди.

Шифокорлар уни атайин комага солишди ва унга “номаълум моддан заҳарланиш” ташҳисини қўйишди. Евгениянинг айтишича, бу сафарги ҳолат 2015 йилда ҳолатнинг ўзидир. Кара-мурзанинг ҳуқуқшуноси Вадим Прохоров 7 февраль куни Facebookда фаол ҳали ҳам реанимацияда эканлиги, аҳволи жиддий эканлиги ҳақида ёзди.

Кара-мурзанинг биданига оғриб қолиши унинг оила аъзолари ҳамда дўстлари орасида уни заҳарлашган, деган хавотирларни кучайтирди. Уларга кўра, 2015 йилги ҳолатдан кейин америкалик шифокорлар фаол соғлиғи яхши эканлигини айтишган.

Кара-мурзанинг қон, соч ва тирноқлари Исроилда жойлашган лабораторияга мустақил анализ учун юборилди. Бу ҳақда унинг аёли билдирди. Фаолниг ҳуқуқшуноси Прохоров эса анализ натижалари тайёр бўлиши учун 20 кун ўтиши мумкинлигини айтди.

Бу анализларнинг Кара-мурза нимадан заҳарланганини аниқлаб беришига кафолат йўқ. Токсикологларнинг айтишича, заҳарни, айниқса, камдан-кам учрайдиган заҳарни қон, соч ва тирноқларни анализ қилиб аниқлаш жуда қийин.

Россия расмийлари Кара-мурза ишини тергов қиляптими?

Россия терговчилари Кара-мурзанинг 2015 йилда заҳарланганини кўриб чиқишда. Эндиликда яқинда содир бўлган ҳолатни ҳам кўриб чиқишмоқда. Бу ҳақида турли матбуот нашрлари хабар тарқатди. Аммо Прохоров рус расмийлари Кара-мурза ишини жиддий кўриб чиқмаётганини айтмоқда. Ҳуқуқшуносга кўра, фаол ишини Тергов қўмитасининг қуйи бўлими кўриб чиқаётгани буни далиллайди.

Ҳукумат бошқарувида “РИА Новости” хабар агентлиги 7 февраль куни Тергов қўмитаси Кара-мурза ишини матбуот хабарларига асосланиб тергов қилаётгани ҳақида хабар тарқатди.

Ўша куни Прохоров Facebookда Қорамирзо шифохонага ётқизилганда унга қўйилган “номаълум моддадан заҳарланиш” ташҳисини ҳуқуқ-тартибот муассасалари расмийлари тасдиқлагани ҳақида ёзди.

***

Евгения Кара-мурза, Владимир Кара-мурзанинг рафиқаси: “[Россия расмийлари] бундай ҳолатларни рағбатлантирувчи муҳит яратишган. Эримни икки йил олдин заҳарлашди, Россия расмийлари эса бу ҳолат бўйича жиноий иш очишдан бош тортишди. Бизнинг мамлакатимизда муҳит шундай-ки, унда мухолифатчиларни таҳқирлашлари, қўрқитишлари, қамашлари, отишлари ва заҳарлашлари мумкин”.

AҚШдаги нуфузли республикачилардан бири, Сенат Қуролли кучлар қўмитаси раиси Жон МакКейн: “Владимир [Кара-мурза] [Россия президенти Владимир] Путин қотил эканлигини биларди. У чиндан ҳам қотил. [Кара-мурза] навбатдаги мўлжалга айланиши эҳтимолдан холи эмас. Владимир [Кара-мурза] Қўшма Штатлар ҳамда Путин Россияси ахлоқий жиҳатдан тенг кела олмаслигини билган. Қайтараман, у қотил ва ярамас, КГБ полковниги ҳамда Рональд Рейган “қирда порлаб турган шаҳар” дея таърифлаган Америка Қўшма Штатлари ўртасида тенглик йўқ. Иккиси ўртасида қандайдир ахлоқий тенглик борлигини таъкидлаш нотўғри маълумотлар ёки бир ёқлилик туфайлидир. Бу иккисининг биттаси ҳам умуман тўғри эмас”.

XS
SM
MD
LG