Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:03

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

09:34 9.10.2023
"Джеральд Форд" авиаташувчи кемаси.
"Джеральд Форд" авиаташувчи кемаси.

АҚШ ҳарбий кемалар ва қирувчи самолётларни Исроил чегарасига яқин ҳудудларга кўчирмоқда

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Исроилга яқин соҳиларга "Джеральд Форд" авиаташувчи кемасини, "Норманди" крейсерини ва жанговар ҳарбий авиация таркибига кирувчи бир нечта эсминцни Исроил чегарасига яқин ҳудудларга кўчиришини маълум қилди.

Вазирга кўра, Исроилга қўшимча ҳарбий техника ва ўқ-дори етказилади. Жумладан, “Темир гумбаз” ҳаводан ҳимоя қилиш тизмига ҳам ракеталар берилади. Кучни намойиш этиш ва исроилни қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШ минтақадаги авиабазаларида зарба берувчи самолётлар сонини кўпайтиради.

Аввалроқ қурол етказиб бериш масаласини АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан телефон орқали икки марта муҳокама қилди. Исроил бош вазири матбуот хизматинининг билдиришича, Байден Нетаняҳуга “муқаррар ғалаба” ваъда қилган.

"Ал Жазира" телеканалининг хабар беришича, ҲАМАС Вашингтон томонидан Исроилга кўрсатилаётган ёрдамга муносабат билдирган. “Авиаташувчи биз томонга йўллангани бизни қўрқита олмайди ва Америка маъмурияти бу қадамнинг оқибатлари ҳақида ўйланиб кўриши лозим”, дейилади ҲАМАС баёнотида.

09:48 9.10.2023

Иордания ва Миср ҲАМАС билан гаровга олинганлар масаласида музокара олиб бориши мумкин

ҲАМАС бир неча соат ичида гаровга олинган исроилликлар рўйхатини эълон қилиши мумкин, деб хабар берди Би-Би-Си. Jerusalem Post нашрининг ёзишича, ҳозиргача 750 исроиллик бедарак. Улар ҲАМАС томонидан гаровга олинган бўлиши эҳтимол.

Исроилдаги телеграм каналлар эса Иордания ва Миср ҲАМАС билан гаровга олинганлар масаласида музокара олиб бориши ҳақида хабар тарқатди. Бу хабарларда таъкидланишича, музокараларда гап гаровга олинганлар орасидаги кекса ёшдаги кишиларни ва ярадорларни озод қилиш ҳақида боради.

Сўнгги маълумотларга қараганда ҲАМАС гаровга олган одамлар орасида юзга яқин чет эл фуқаролари ҳам бор.

The Wall Street Journal Исроил Мисрдан ҲАМАС билан музокарада воситачи бўлишни расман илтимос қилган.

The Washington Post музокаралар муваффақиятсиз якунланганини ёзмоқда. Бироқ бу хабар ҳозирча расман тасдиқланган эмас.

10:04 9.10.2023

Ҳарбий ҳаракатларда ўлганлар сони 1200 га, яраланганлар 5 мингга яқинлашди

Исроилда ҲАМАС билан уруш оқибатида ўлганлар сони 700 кишига етди. Kan агентлигининг хабар беришича, улар орасида Украина, Литва, Британия, Германия, Франция ва АҚШ фуқаролари бор. Бу давлатлар ҳалок бўлганлар тўғрисидаги маълумотларни ўрганаётганини маълум қилди.

Исроил полицияси ҲАМАС билан урушнинг биринчи кунида 30 ходими, армия эса 44 аскар ҳалок бўлганини билдирди.

Исроил соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, яраланганлар сони 2243 кишини ташкил қилмоқда, улардан 338 нафарининг аҳволи оғир.

ҲАМАС эса Ғазо ҳудудида 413 фаластинлик, жумладан, 78 бола ҳалок бўлганини хабар қилди. Ғазода 2300 киши яраланган, улардан 213 нафари бола.

14:39 9.10.2023

Лондонда кошер ресторанига ҳужум қилинди

Бугун эрталаб Лондоннинг Голдерс Грин туманидаги кошер ресторанига номаълум шахслар газ баллони отишди. Жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ. Воқеа жойидан олинган суратларда рестораннинг шиша эшиги чил-парчин бўлганини кўриш мумкин.

Шу куни ушбу ресторан яқинидаги темир йўл кўпригида эса Free Palestine (Фаластинга озодлик) ёзуви пайдо бўлди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG