Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:38

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

19:20 4.12.2023

Ҳутийлар иккита кемага ҳужум қилганини айтмоқда

Ҳутий исёнчилар Исроилга қарши курашаётган фаластинлик жангариларни қўллаб-қувватлаш доирасида Боб ал-Мандабда иккита кемага ҳужум қилганини билдирди.

Олдинроқ Galaxy Leader кемаси ҳутийлар томонидан қўлга олинган эди.
Олдинроқ Galaxy Leader кемаси ҳутийлар томонидан қўлга олинган эди.

Исёнчилар икки кемани ва Number Nine деб аниқладилар. Уларнинг сўзларига кўра, биринчи кемага ракета, иккинчисига эса портловчи моддалар ўрнатилган дрон ҳужум қилган.

“Нишонга олиш амалиёти икки кема Яман ҳарбий-денгиз кучларининг огоҳлантиришларига эътибор бермаганидан кейин содир бўлди. Яман қуролли кучлари Исроилнинг Ғазо секторидаги матонатли биродарларимизга қарши тажовузи тўхтамагунча, Қизил ва Араб денгизларида Исроил кемаларининг сузиб юришига йўл қўймасликда давом этади”, деди бригада генерали Яҳё Сари, ҳутийлар ҳарбий вакили.

Айни дамда Пентагон якшанба куни Қизил денгизда АҚШ ҳарбий кемаси ва бир нечта тижорат кемаларига ҳужумга учраганини маълум қилди.

Ҳутий ҳарбий воизи ҳужумда иштирок этган АҚШ ҳарбий кемаси ҳақида гапирмади.

19:14 4.12.2023

Фаластин-Исроил можаросида ҳалок бўлганлар 16 900 дан ошди

Ҳар икки томон эълон қилган расмий маълумотларга кўра, давом этаётган Фаластин-Исроил можаросида ҳалок бўлганлар сони 16 900 дан ошди.

Ғазо сектори соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, 7 октабр куни Фаластин-Исроил можароси бошланганидан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида 15523 киши, Ғарбий Соҳилда 242 киши ҳалок бўлган. Исроилдан олинган маълумотларга кўра, Исроилда қурбонлар сони 1, 200 га яқин.

Хамас матбуот хизмати якшанба куни Ғазо секторидаги Исроил ҳарбийларининг олдинги 24 соат ичида Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида камида 700 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Фаластинлик манбанинг айтишича, якшанба куни эрталаб Исроил Ғазо сектори марказидаги Бурейж ва Нусайрат қочқинлар лагерларига ҳаво ҳужумлари уюштирган ва камида 32 киши ҳалок бўлган. Исроил мудофаа кучларининг маълум қилишича, Исроил армияси якшанба куни эрталаб Хон Юнис ва Ғазо секторидаги бошқа жойларга кенг кўламли ҳаво ҳужумлари ва артиллериядан ўққа тутган.

Шунингдек, шу куни Исроил армияси ижтимоий тармоқларда Ғазо секторида октябр ойи охирида қуруқликдаги операция бошланганидан буён Ғазо секторида 800 дан ортиқ туннел шахталари аниқлангани, улардан 500дан ортиғи йўқ қилингани ҳақида хабар берди.

ҲАМАС якшанба куни эрта тонгда Ғазо секторидан Исроил марказига камида 11 та ракета отган, уларнинг аксарияти тутиб олинган.

19:11 4.12.2023

Эрдўғон: Нетаняҳу ҳарбий жиноятчи сифатида судланади

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон 4 декабр, душанба куни Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳужуми туфайли Бош вазир Бинямин Нетаняху ҳарбий жиноятчи сифатида суд қилиниши мумкинлигини айтди.

Истанбулдаги Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти қўмитаси йиғилишида сўзга чиққан Эрдоған, Нетаняҳунинг экспансионистик сиёсат олиб бораётганини тан олганини, ҳозир Ғазони ҳимоя қилиш минтақадаги бошқа исломий шаҳарларни ҳимоя қилиш билан баробар эканини таъкидлади.

"Ҳозирда Ғазонинг жаллоди Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ҳарбий жиноятчи бўлишидан ташқари, худди Слободан Милошевич судланганидек, Ғазонинг жаллоди сифатида ҳам албатта судланади, деди Туркия президенти.

Ўнлаб йиллар давом этаётган можарога икки давлат томонидан ечим топиш тарафдори бўлган Туркия, 7 октябр куни Хамас ҳужумига жавобан Ғазо секторида бошлаган ҳарбий кампанияси учун Исроилни кескин танқид қилиб келмоқда.

19:08 4.12.2023

Исроил Ғазо жанубига ҳужумни давом эттирди

Исроил армияси бош штаби бошлиғи Герци Ҳалевининг аниқлик киритишича, 2 декабр куни ҳарбийлар Ғазо секторининг жанубида қуруқликдаги операцияни бошлаган. Унинг сўзларини The Times of Israel нашри келтирган.

"Шиддат жиҳатидан бу шимолдаги операциядан кам бўлмайди ва натижаси ҳам кам бўлмайди. Ҳамас қўмондонлари ЦАХАЛ билан ҳамма жойда учрашади", деди Герци Ҳалеви.

Исроил ҳарбийлари уруш бошланганидан бери Ғазо секторига 10 мингга яқин ҳаво ҳужумини амалга оширди, деб хабар берди Исроил армияси матбуот хизмати.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни мустақил манбалардан тезкор тасдиқлаш имконига эга эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG