Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:37

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

17:35 26.11.2023

Исроил ва Ҳамас сулҳидан кейин Ғазога вақтинчалик бўлсада нормал ҳаёт қайтди

Ғазолик Иброҳим Канинч, тўрт кунлик сулҳ унга тортиб олинган нормал ҳаётга қайтишга имкон берганини айтади.

«Ҳозир тинч ўтирибмиз. Сулҳдан олдин тинимсиз бомбардимонлар ва ҳужумлар туфайли ҳатто чой ҳам қайната олмасдик, уйимизга кира олмасдик».

Канинч Хон Юнисдаги қисман вайрон бўлган уйида яшамоқда. У оловда чой қайнатади, чўмилиш учун сув иситади.

"Сулҳ одамларга ўз оилалари, дўстлари билан кўришиб, бироз мулоқот қилиш имконини берди ", дея қўшимча қилди Канинч.

ҲАМАС ва Исроил 24 ноябрь куни тўрт кунлик оташкесим бўйича келишувга эришди.

Келишувга кўра, жами 50 нафар исроиллик 150 нафар фаластинлик асирга алмаштирилиши кўзда тутилган.

17:33 26.11.2023

ҲАМАС​ 17 кишини, Исроил 39 фаластинликни озод қилди

Якшанба куни эрта тонгда Исроил ва Ҳамас ўртасида сулҳга биноан асирлар алмашинуви бўлди.

ҲАМАС6 аёл ва 7 нафар вояга етмаган исроилликни Миср ва Қатар воситачилигида озод қилди.

ҲАМАС жангчилари асирларни Қизил Хочга топшираётгани акс этган видеони ёйинлади.

Туркия воситачилигида алоҳида келишувга кўра, тўрт нафар Таиланд фуқароси ҳам асирликдан озод қилинди.

Бунинг эвазига Исроил қамоқхонада сақланаётган 39 нафар фаластинлик, жумладан 33 нафар вояга етмаган фаластинликларни қўйиб юборди.

Асирлар алмашинуви бир неча соатга кечиктирилганидан сўнг, ҲАМАС Исроилни келишувни якунламаганликда айблаб, асирларни озод қилишни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди.

Ҳамас Ғазога кирган 340 та хорижий ёрдам юк машинасидан атиги 65 таси энг кўп зарар кўрган шимолий ҳудудларга етиб борганини, бу “Исроил билан келишувда кўрсатилган миқдордан анча кам эканини билдирди.

Исроил кучлари Ғазо шимолига ёрдам етказиш БМТ ва халқаро ташкилотлар томонидан амалга оширилаётганини айтди.

Исроил ҳукумати 6 нафар кекса ёшли аёл ва 7 нафар бола ва ўсмир Ғазода эллик кун асирда бўлиши ортидан шанба куни ҲАМАС гаровидан озод этилганини тасдиқлади.

07:05 26.11.2023

Гаровга олинганларнинг иккинчи гуруҳи озод этилди

Гаровга олинганларнинг иккинчи гуруҳи бир неча соатлик кечикишдан сўнг озод қилинди ва Исроилга етиб келди.

Ҳамаснинг қуролли қаноти 26 ноябр, якшанба куни аёллар ва болалар Қизил Хоч ташкилотига топширилаётгани акс этган видеони эълон қилди.

Гаровга олинган 17 нафар шахс, жумладан, исроиллик аёллар ва болалар ҳамда таиландлик фермер хўжалиги ишчилари Ғазо урушидаги оташкесимнинг иккинчи кунида озод қилинди, дея хабар беради Қизил Хоч.

Исроил ҳукумати олти нафар кекса ёшли аёл ва етти нафар бола ва ўсмир Ғазода эллик кун асирда бўлиши ортидан шанба куни Ҳамас гаровидан озод этилганини тасдиқлади.

00:27 26.11.2023

13 нафар исроилликдан ташқари Ҳамас етти нафар хорижликни озод қилади

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги воизи Мажед ал-Ансорийнинг билдиришича, Ҳамас 13 нафар исроилликдан ташқари “кечқурун” етти нафар хорижий фуқарони Қизил Хочга топширади. Бунга жавобан Исроил 39 фаластинликни қамоқдан озод қилади.

Кечиктирилгандан сўнг, Қатар-Миср икки томоннинг алоқалари туфайли гаровга олинганларни озод қилиш йўлидаги тўсиқлар енгиб ўтилди ва бугун тунда 39 нафар фаластинлик озод қилинади, 13 нафар исроиллик ва гаровга олинган яна 7 нафар хорижлик озод этилади”, — деб ёзди ал-Ансорий Х тармоғида (собиқ Twitter) .

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG