Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:51

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

20:56 12.11.2023

Исроил Ғазо шимолидаги ҳудудларни эгаллаган

Исроилнинг "Харел" захира бригадаси аскарлари Ғазо сектори шимолидаги Байт Ханун ва Жабалия ўртасидаги Ал-Караме ҳудудини эгаллаб олганини маълум қилди.

Исроил расмийларига кўра, рейдлар чоғида қўшинлар ҳудуддаги ХАМАС инфратузилмаси, жумладан Исроилга мўлжалланган узоқ масофали ракета отиш мосламалари, танкга қарши ракета учириш мосламалари, туннеллар ва кузатув постларини йўқ қилган.

Жанглар давомида бир неча ХАМАС жангариси ҳам ўлдирилган, деб хабар беради Times of Israel нашри.

Шу билан бирга, Исроил мудофаа кучлари 8 ноябрдан бошлаб Ғазо анклавининг шимолий қисмидан тинч аҳолини эвакуация қилиш учун соат 10: 00 дан 14: 00 гача “маҳаллий тактик паузалар” ташкил қилаётганини эслатади.

17:08 12.11.2023

Аш-Шифа касалхонаси атрофида жанглар давом этмоқда

Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида қуруқликдаги операция давом этаётгани, унинг ҳарбий танклари ҲАМАС инфратузилмаси деб тахмин қилинган нишонларни ҳужумга тутаётгани акс этган видеоларни эълон қилди.

Шанба оқшомида Исроил армиясининг Телеграмдаги постига кўра, мамлакат кучлари Байт Ханун ҳудудида ҳарбий амалиёт бажармоқда.

Операция чоғида болалар боғчасидан бир қанча қуроллар топилгани, шунингдек, “ўнлаб туннел вайрон қилингани” айтилади.

Видеолар олинган жой ёки санани тасдиқлаш имконсиз.

Октябр ойида Хамас жангарилари Исроилга ҳужум қилганидан бери Яқин Шарқда вазият кескинлашди.

Ўшандан бери Исроил Ғазога ҳужумини кучайтирди, Фаластин расмийларига кўра, бўлгада ҳалок бўлганлар сони 12 минг кишига яқинлашган, уларнинг 40 фоизи болалар.

Ғазо жанубида паноҳ излаган минглаб одамлар бўлганинг асосий касалхонасини тарк этмоқда.

Аш-Шифа касалхонасида пагоҳ топган ғазоликлар юкларини сумкаларда ва кўрпа-тўшаклари билан кўтариб, ярадорлар ва қарияларни олиб от ва эшак аравалар билан жанубга йўл олмоқда.

Фаластинликлар, Исроил ракетаси одамлар жанубга қочиш учун фойдаланилган йўлга тушгани, Ҳамас бошқарувидаги матбуот эса уч кишининг ҳалок бўлганини хабар қилди.

Исроил зудлик билан изоҳ бермади, лекин тинч аҳолини нишонга олмаслигини ва уларга зарба бермаслик учун кўп ҳаракат қилишини айтди.

Унда айтилишича, ХАМАС жангарилари Аш Шифа остида қўмондонлик марказлари ва туннелларни яширган, Ҳамас буни рад этади.

Исроил кучлари "Ғазо шаҳрининг чуқур қисмида" амалиёт ўтказаётгани сабабли сўнгги икки кун ичида 100 мингдан ортиқ аҳоли жанубга қочиб кетди, деди бош ҳарбий воизи Даниел Ҳагарий.

Ҳамас жангарилари октабр ойида анклав чегара деворини бузиб ўтганидан бери Исроил Ғазога ҳаводан, денгиздан ва ердан зарбалар бермоқда.


12:05 12.11.2023

Нетаняху: Ғазо тўлиқ қуршовга олинди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг айтишича, Исроил қўшинлари Ғазони қуршаб олишни якунлаган ва Ал Шифа касалхонаси яқинида жанг олиб бормоқда, касалхона ертўласида ХАМАС жангарилари мустаҳкамланиб қолган.

Шунингдек, у исроиллик қўшинлар “минглаб” жангариларни, жумладан, 7 октабр куни Исроилга ҳужумда иштирок этганларни ҳам йўқ қилганини айтди.

Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа гуруҳини чегарада жангларнинг авж олишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирди. Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида артиллерия алмашинуви бир ойдан бери давом этмоқда, бироқ гуруҳ ҳалигача Исроилга қарши кенг кўламли жанговар ҳаракатларга киргани йўқ.

Исроил ҳарбийлари ХАМАС қўмондони Аҳмад Сиамни ўлдирганини маълум қилди. Исроил Мудофаа кучлари ва мамлакат умумий хавфсизлик хизмати қўшма баёнотида айтилишича, Сиам аввалроқ “Рантиси" касалхонасида 1000 га яқин ғазоликни гаровга олган ва уларнинг хавфсизлиги учун жанубга эвакуация қилинишига тўсқинлик қилган”.

16:23 11.11.2023

"Чегара билмас шифокорлар" - Ғазода шифохоналар қабристонга айланади

Ғазодаги шифохоналар можаро марказида қолмоқда. Исроил уларнинг остида ХАМАС истеҳкомлари борлигини даъво қилмоқда ва уларни бомбардимон қилмоқда. Шифокорлар эса ўт очишни тўхтатишни ёки ҳеч бўлмаганда дори-дармон, тиббий асбоб-ускуналар ва ходимларни етказиб беришни ташкил қилишни сўрамоқда.

"Бусиз қолган барча беморлар шунчаки ўлиб кетади ва шифохоналар қабристонга айланади", дейди "Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти координаторларидан бири доктор Муҳаммад Абу Муғайиб Би Би Си мухбирига.

Бир кун олдин Халқаро Қизил Хоч ва Американинг Инсон ҳуқуқлари учун шифокорлар ташкилоти ҳам бу ҳақда бонг урганди.

Ҳозир касалхоналар атрофида жанглар кетмоқда, Исроил танклари уларни қуршовга олган. Жума куни Ғазодаги энг йирик Ал Шифа касалхонасида портлаш бўлган, бир қанча одам ҳалок бўлганди.

Фаластин расмийларига кўра, сўнгги бир ойда Ғазода Исроил ҳужумлари оқибатида 11 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG