Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:42

Президент резиденциясини "исловатхона"га айлантирганликда айбланаëтганлар устидан суд бошланди


Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон президенти маъмурияти ихтиëридаги “Туркистон” (собиқ “Шелковичная”) резиденцияси маъмурлари устидан суд бошланди. Озодликнинг ҳукуматга яқин манбаларига кўра¸ бу мулозимлар Жиноят Кодексининг 131-моддасига мувофиқ "фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш"да айбланмоқда.

Айни пайтда¸ резиденция бошқарувчилари “давлатга тегишли мулкдан бойиш мақсадида фойдаланганлик”да ҳам айбланмоқда¸ дейди Озодлик манбаси.

Мазкур маҳкама ҳақида ўз манбаларига таяниб ëзган Узметроном Интернет нашрига кўра, президент маъмурияти раҳбари Зелимхон Ҳайдаровга яқин бу беш нафар мулозимни етти нафар адвокат ҳимоя қилмоқда.

Озодлик манбаларига кўра¸ маҳкама жорий йилнинг март ойида президентга қарашли резиденцияда рейд ўтказилиб "фаҳшбозлар гуруҳи" фош этилгани ортидан ўтмоқда.

Март ойида Тошкентда қаттиқ қўриқланадиган давлат резиденцияси ҳудудида фаҳш билан шуғулланган прокуратура, МХХ ва бошқа тузилмалар ходимлари қўлга олинган эди.

Бугунга келиб маълум бўлишича¸ қора ниқоблилар иштирокидаги рейд давомида 16 аëл ва 16 эркак жинсий алоқа қилаëтган пайтда ушланган.

Озодлик ихтиëридаги маълумотларга кўра¸ давлат тасарруфидаги “Туркистон” резиденциясига Миллий хавфсизлик хизматига доир ниқобли гуруҳ рейд уюштиргани пайтида қўлга олинган 16 эркак прокуратура, МХХ ва бошқа идоралар ходимлари бўлган.

Озодлик манбаларининг айтишича¸ Ички ишлар вазирлигига олиб бориб ҳибс қилинган жами 32 шахс бевосита президент маъмурияти бошлиғи Зелимхон Ҳайдаров аралашувидан кейин маъмурий жаримага тортилиб¸ уйига қўйиб юборилган.

“Туркистон” мажмуаси маъмурлари бўлган беш нафар мулозим устидан эса жиноий иш очилди"¸ дейди Озодлик манбаси:

- Уларнинг исмларини ошкор қилишга суд тақиқ қўйди. Жинсий алоқа билан боғлиқ иш бўлгани учун шундай қарор бор. Ҳозир энг малакали адвокатлар мулозимларни ҳимоя қилиб ëтибди. Бу маҳкама¸ асосан¸ Зелимхон Ҳайдаровга қарши маҳкама. Зотан¸ мажмуа Зелимхон ака қарамоғида. Менимча¸ Зелимхон ака бу беш одамни хафа қилдириб қўймайди. Етарли исбот бўлмагани боис¸ ëки амнистия акти қўлланилиб бу беш одамнинг суд залидан озод қилиниши кутилмоқда¸ дейди манба.

Зелимхон Ҳайдаров vs Рустам Иноятов?

Озодликнинг Ўзбекистон ҳокимият идораларига яқин манбаси март ойида Тошкентнинг Юнус Ражабий кўчасида жойлашган “Туркистон” давлат резиденцияси ҳудудида амалга оширилган рейддан асл мақсад “Зелимхоннинг мавқеига зарба бериш” бўлган, дея иддао қилди.

“Зелимхон Ҳайдаров билан МХХ раиси Рустам Иноятовнинг муносабатлари эскитдан яхши бўлмаган. Лекин, айниқса, сўнгги бир йил ичида иккаласи қирпичоқ бўлишаяпти. Улар бир неча масалада чиқиша олмаган. Энг сўнгги зиддият кадрлар масаласида чиқди. Ўтган йили Зелимхон ўз одамини юқори амалга тайинлатмоқчи бўлганида, Иноятов қайтариб юборган. Зелимхон ҳам бўш келмасдан, жуда нуфузли канали орқали Иноятовга босим ўтказиб, ўз одамининг юқори лавозимга тайинланишига эришди. Шундан кейин иккаласининг ўртасида қарама-қаршилик янада кескинлашди. “Туркистон”да бундай айшу ишратлар доим бўлиб келган, ўзи МХХчиларнинг паккасику бу резиденция. Шу пайтгача ҳеч ким индамасдан келди, бирданига кимгадир керак бўлиб қолди бу нарса. Чунки резиденция Зелимхоннинг ваколатида”, дея иддао қилди Озодлик манбаси.

Туркистон резиденцияси тарихини яхши билган кекса журналист Шароф Убайдуллаев юз берган воқеа юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Шароф Убайдуллаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:53 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG