Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:46

Ўзбекистон ҳукумати рамазон ойида "диндорларга нисбатан террорни кучайтирмоқда"


"Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи" тарқатган хабарда иддао қилинишича, Ўзбекистон ҳукумати рамазон ойида "диндорларга нисбатан террорни кучайтирмоқда".

Гуруҳ раҳбари Сурат Икромовнинг маълум қилишича, Тошкент вилояти Чиноз шаҳрида милиция ходимлари айни шаҳар яшовчиси Марҳамат Мирзаева ва унинг келини Нигора Сўпижоновани 6 ва 9 июнда кун давомида милиция бўлинмасида ушлаб турганлар.

62-яшар Марҳамат Мирзаева Озодлик билан суҳбатда у ва унинг келинини "ҳеч айблов илгари сурмай, жазирама иссиқда" сўроқсиз тутиб турилганини айтди.

Марҳамат Мирзаевага кўра, милиция ходимлари сўнгги пайтларда ундан Москвада ишлаётган 39 яшар ўғли Олим Сўпижоновни Ўзбекистонга қайтаришни талаб қилмоқдалар.

Марҳамат Мирзаева билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:28 0:00
Бевосита линк

Сурат Икромов Марҳамат Мирзаеванинг бир иниси 1998 йилда Ўзбекистонни тарк этиши ортидан, бу оилага ҳуқуқ-тартибот идоралари босими тўхтамаганини билдирди.

Унинг илова қилишича, сўнгги кунларда Қашқадарё вилоятидаги 64.51 рақамли Косон жазо колониясида рўза тутган диндор маҳкумларга нисбатан босимлар кучайган.

Cурат Икромов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:09 0:00
Бевосита линк

Диний эркинликлар вазиятини таҳлил қилувчи аксар халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматини мамлакат мустақил бўлганидан буён диндорлар ҳуқуқларини топтаб келаётганликда айблайдилар.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати айнан "терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш" баҳонасида оддий диндорларга нисбатан таъқибларини тўхтатгани йўқ.

Бироқ бу танқидларни ҳеч қачон тан олмаган, расмий Тошкент одатда халқаро ташкилотларни Ўзбекистондаги ҳақиқий вазиятни билмасликда айблайди.

XS
SM
MD
LG