Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:26

Ҳуқуқшунос: Ичиб қўлга тушган ҳайдовчиларни ўз сайтида сазойи қилиш билан ИИИБ қонунни бузди


Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти.
Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти.

Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида 8 январь куни маст ҳолатда транспорт воситасини бошқаргани аниқланган 19 ҳайдовчи суратини исми-фамилияси билан биргаликда эълон қилинди.

Тошкентлик ҳайдовчилар орасида “шарманда тахтаси” сифатида ном чиқарган бу саҳифада ичиб қўлга тушган тошкентлик ҳайдовчи аëлларнинг суратлари ва автомашиналарии ҳам кўрсатилган.

"Қора тахта"га илинганлар норози

Озодлик ИИИБ сайтида сурати “ичиб машина ҳайдагани” учун эълон қилинган З. исмли 28 яшар тошкентлик аëл билан гаплашди. Аëл қоидабузалик қилганини тан олган ҳолда¸ сурати ИИБ сайтига қўйилганидан норозилигини билдирди:

- Майли, тан оламан туғилган кун тадбирида озроқ ичувдим. Бу ишим учун жарима тўлашга розиман. Лекин мени шарманда қилиб расмимни чиқариб сазойи қилганларидан хафаман. Ишхонадиглар ҳам таниш билиш¸ қўни-қўшинлар ҳам кўришган. "Вой, анави алкаш аëл", деб орқаворотдан гапиришганини ҳам эшитдим¸ мен норозиман, - деди суҳбатдош.

ИИИБ бу ҳолатни "самарали" деб билади

Озодлик Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига телефон қилиб бу ҳолат юзасидан изоҳ сўради. Ўзини "ЙҲХБ мулозими", деб таништирган ходим “ичувчилар ва бошқа қоидабузарлар расмини чиқариш жиноят олдини олишда самара бераëтганлигини" таъкидлади:

- Уят бўлса, ичиб машина ҳайдамасин. Ичиб юришга уялишмайди¸ расмини чиқаришса уялиб қолишибдими? Ичиб юриб қанча-қанча одамларни ўлдириб юборишяптию рулда ўтириб¸ деди ИИИБ мулозими.

Тошкент шаҳар ИИИБ нашрида ичган ëки бошқа қоидабузарлардан ташқари¸ машина ўғирлиги¸ қотиллик ва жинсий тажовузда айбланиб қўлга олинганлар фотосуратлари ҳам эълон қилинган. Бу суратлар устида “Жиноятчи қўлга олинди”, деган ëзув турибди.

Айбсизлик презумпциясига риоя қилинмаган

Тошкентлик таниқли адвокат Сергей Майоровнинг 10 январь куни Озодлик мухбирига айтишича¸ “ҳали суд тарафидан айби эътироф қилинмаган шахсларни жиноятчи дейиш¸ улардан сўрамасдан расмини эьлон қилиш айбсизлик презумпциясига зид ҳолатдир”.

Адвокатга кўра¸ “шарманда тахтасида” расми қўйилганлар ИИИБ ни судга бериб бемалол товон ундириши мумкин:

- Воқеа 8 январда бўлгани ҳисобга олинса, ичиб тушган қоидабузарлар устидан ҳали суд ҳукм ҳам чиқармаган. Аммо ИИББ сайтида уларнинг айбдор қиëфадаги сурати турибди. Бу мавжуд қонунчиликка зид, - деди ҳуқуқшунос.

Руҳий зарба учун ким жавобгар?

Тошкентлик психолог врач Шаҳноза Ҳакимова Озодлик билан 10 январь кунги суҳбатда расми “шарманда тахтасига” илинган кишиларга етказилган руҳий зарба оқибатлари ҳақида гапирди.

- Одамларни изза қилиб тарбиялаш институти ривожланган дунëда ишлатилмай қўйилганига анча бўлди. Изза қилиш¸ сазойи қилиш мавжуд муаммони ҳал қилмаслигини мутахассислар тушуниб етган. Ичиш ëмон, лекин ичган аëлларни шарманда қилиш ундан ҳам ëмон. Бу шармандалик улар руҳига катта зарба бериши мумкин. Бунинг оқибатида ўз жонига қасд қилиш ëки депрессияга тушиш эҳтимоли катта. Бир сўз билан айтганда, Тошкент шаҳар ИИИБ қўллаëтган “сазойи” услубини самарасиз ва инсон ҳуқуқларига зид деб биламан¸ деди Тошкентлик психолог врач Шаҳноза Ҳакимова.

Қоидабузар ва безорилар суратини "шарманда тахтаси"га илиш тажрибаси Совет даврида жорий қилинган эди.

XS
SM
MD
LG