Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:42

HRW: Марказий Осиё ҳукуматлари пандемия баҳона эркинликларни чекламоқда


Ҳью Уилямсон, Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори - Қозоғистон, 10 сентябрь, 2020
Ҳью Уилямсон, Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори - Қозоғистон, 10 сентябрь, 2020

Human Rights Watch (HRW) инсон ҳуқуқлари ташкилоти Европа Иттифоқини Марказий Осиёга бериладиган ёрдам кўламининг оширилиши инсон ҳуқуқлари соҳасида «ҳақиқий» ислоҳотлар билан боғлиқ эканини тушунтиришга чақирди.

Ташкилот баёноти 16 ноябрь куни – ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррель Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари билан онлайн ўтказадиган учрашув арафасида янгради.

Баёнотда “Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Қирғизистоннинг сиёсий нотинчликлар ёки коронавирус пандемияси келтириб чиқарган муаммоларга жавоби агар бу мамлакатлар «инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш борасида берган ваъдалари устидан чиққанда, янада самарали бўлар эди», дейилади.

HRW га кўра, Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари вирус тарқалишини жиловлаш баҳонасида аҳолининг ахборот олиш имконияти ҳамда сўз эркинлигини чекламоқда. Пандемия эса, минтақада иқтисодий қийинчиликлар ва тенгсизликни оширган.

Ташкилот баёнотида, шунингдек, Қирғизистонда президент Сооронбай Жээнбеков истеъфосига сабаб бўлган сиёсий беқарорликлар мамлакатда инсон ҳуқуқларини хавф остига қўйиши ҳақида огоҳлантирилади.

HRW ЕИни Қирғизистон расмийларидан таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров июль ойида ҳибсда ҳалок бўлганига оид «ҳақиқатда мустақил суриштирув» ўтказишни талаб қилиб, уларга босим ўтказишга чорлади.

Ташкилот ҳисоботида Асқаров «2010 йилдан бошлаб ноқонуний тарзда панжара ортида ушлаб турилганги» ва «унинг бевақт ўлими мамлакатдаги инсон ҳуқуқларига тушган катта доғ» эканлиги таъкидланди.

HRW Қозоғистонда Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ислоҳотлар ўтказиш тўғрисидаги ваъдалари «сезиларли яхшиланишга олиб келмади», деб ҳисоблайди.

Ташкилот баёнотида мамлакатда тинч намойишчиларни «таъқиб қилиш ёки ҳибсга олиш» давом этаётгани ҳамда кўплаб журналистлар ўз фаолиятлари туфайли «таъқиб ёки ҳужумга» учрашда давом этаётгани айтилади.

Ташкилот 2016 йилда ер ислоҳотларига қарши оммавий намойишларни уюштиргани учун 5 йилга қамалга фаол Макс Боқаев ҳануз қамоқда эканига алоҳида тўхталиб ўтди.

HRW Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш борасида муайян қадамлар қўйилгани, аммо «ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган шахслар озод қилинганидан кейин, уларга қонуний реабилитация рад этилаётгани, жиноят кодексидаги ўта муаммоли бандлар сақлаб қолингани, шунингдек, нодавлат ташкилотлар (НДТ) бўйича қонунларни халқаро стандартлар билан мувофиқлаштириш ваъдаси бажарилмай қолаётганини» билдирди.

«ЕИ инсон ҳуқуқлари бўйича асосий шартномаларга ҳақиқатан амал қилиш тўғрисида ЕИ қонунига асосланган янги савдо имтиёзларини беришдан олдин, Ўзбекистон муҳим хатоларни бартараф этганига ишонч ҳосил қилиши керак», дейилади ташкилот баёнотида.

HRWга кўра, Тожикистонда 150 дан ортиқ сиёсий мухолиф, танқидчи ёки уларнинг адвокатлари сиёсий сабабларга кўра, “даҳшатли шароитларда” қамоқда қолмоқда. Баёнотда фаоллар ҳибсда «кенг тарқалган қийноқлар ва ёмон муомала» ҳақида сўзлаб бергани айтилади.

Ташкилот Туркманистонни минтақадаги «энг репрессив давлат» деб атаб, у ерда сиёсий сабабларга кўра қамалган шахсларнинг аниқ сонини аниқлаш имконсиз бўлиб қолаётганини билдирди.

XS
SM
MD
LG