Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:23

OzodMaktub: Жиззахда пахта қолмади, лекин ҳоким ҳаммани мажбурлаяпти


Жиззах вилоятидаги пахта даласи
Жиззах вилоятидаги пахта даласи

Озодликка келиб тушган мактублардан бирида об-ҳаво совуқлиги ва далада пахта қолмаганига қарамай, Жиззах вилояти ҳокими ташкилот-корхоналар ишчиларини пахта теримига мажбуран олиб чиқаётгани ҳақида ёзилган. Мактуб таҳрирсиз чоп этилмоқда.

Вилоятнинг пахта экилган туманларида пахта терими ҳали ҳам давом этяпти. Хаво жуда совуқ ва ёмғир ёғиб туришига қарамай вилоят хокимияти пахта теримини тугатишга буйруқ бермаяпти, теримчилар жуда қийин ахволда қолишди.

Вилоят хокими Эргаш Солиев хар куни кечаси барча вилоят ва туман ташкилотлари, туман фермерлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, пахта режасини бажармаган фермерларни жазолаш ва пахта режасини бажарган фермерларга яна қўшимча пахта топшириш бўйича топшириқлар бермоқда.

Вилоят ҳали давлат томонидан қўйилган пахта режасини бажаргани йўқ, шу сабаб вилоят хокими пахта теримини тўхтатмаяпти.

Энг қизиқ жойи ҳоким ҳаммани аҳмоқ қиляпти, чунки фермерлик ерларида умуман пахта қолмаган, ҳисоб. Теримчилар куни билан изғиб юриб ҳар бири бор-йўғи 2 ёки 3 кг пахта топиб чиқади. Кошки эди, буни пахта деб атаб бўлса?! Ярми чаноқ ва хас-паслардан иборат. Бу ҳар бир теримчининг тушлиги у ёқда турсин, ҳатто йўлкирасини ҳам қопламайди, ҳаммаси мажбурликдан чиқяпди.

Вилоятнинг барча ташкилот ва корхоналари, бозору дўконлар, маҳаллаю бошқаси мажбурий равишда пахтага теримчи олиб чиқишга жалб қилинган.

Мана 23 сентябрда бошланган пахта терими икки ой бўлишига қарамай, далада пахта қолмаганига қарамай, давом этмоқда.

Фермерлик ерларида пахта тугаганига ўн беш кундан ошди, аммо ҳокимият давлат олдидаги режасини бажармагани учун атайлаб ҳаммани қийинчиликда ушлаб вақт ўтиши ва қоғозда пахта режасини бажариш учун ўйин қилмоқда.

Вилоят ташкилот ва корхоналари фермерлик ерларида пахта йўқлиги сабаб, вилоят ҳокимининг кунига шунча тонна пахта териб берасан деган буйруғига амал қилиш учун, ташкилотлар чорасизликдан туман пахта заводларидан пулга пахта сотиб олишмоқда, шу кунга шунча тонна пахта топширди деган бир варақ қоғоз учун.

Бу пахта заводлардаги ўйинлардан вилоят ҳокимиятидагиларнинг ҳам хабари бор, фақат давлат олдидаги пахта режасини нима бўлса ҳам бажариб олишга, ўз курсисида қолишга уринишяпти...

Жиззах вилоятидаги ташкилотлардан бирининг раҳбари.

XS
SM
MD
LG