Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:43

Тожикистонда ҳайит куни қиммат дастурхон ëзганлар жаримага тортилади


Тожикистон Дин қўмитаси 13 август куни чиқарган қарорга кўра, Қурбон байрамида қиммат дастурхон ëзган фуқаролар 5 минг сомоний ёки 550 доллар миқдорида жаримага тортилади.

Дин қўмитаси матбуот котиби Афшин Муқим Озодлик билан суҳбатда диний байрамларда дабдабали дастурхон ясатиш жоиз бўлмагани учун қўмита байрам дастурхонини тартибга солишга қарор қилганини айтди:

- Дин ва ислом шариатида дабдали ва катта харажат талаб қиладиган дастурхон ясатиш кўрсатилмаган. Бу одат - халқ орасида кенг тарқалаган хурофот. Ислом уламолари бу борада халқ орасида тушунтириш ишлари олиб боришлари лозим, - деди Афшин Муқим.

У диний байрамларда дабдабали дастурхон ясатиш одамлар орасида ўзаро рақобатга айлангани¸ оқибатда диний байрамлар арафасида бозорбоп маҳсулотлар нархи бир неча бараварга қимматлашини таъкидлади.

Дин қўмитаси ўз қарори ижросини назорат қилиш мақсадида аҳоли уйларига ҳайит арафаси ва ҳайит кунлари махсус рейдлар ўтказилишини билдирди.

Қўмита расмийси Афшин Муқимнинг айтишича, рейдлар натижасида серхаражат дастурхон эгалари устидан маъмурий протокол тузилиб, судга юборалади.

Суд бу шахсга 5 минг сомоний ёки 550 АҚШ доллари миқдорида жарима тайинлаши мумкин.

Тожикистондаги мустақил таҳлилчилар Дин қўмитасининг мазкур қарорини одамларнинг шахсий ҳаётига аралашиш ва инсон ҳуқуқларини поймол этиш дея баҳоламоқдалар.

Танқидчилар иддаосича, шу йўл билан ҳукумат жамиятдаги дин таъсирини камайтириш ва диний тадбирлар эътиборини пасайтиришга уринмоқда.

Аммо Дин қўмитаси расмийлари бундай иддаони рад этиб, диний байрамлар дастурхонини тартибга солишга қаратилган чоралар жамиятда ижтимоий тенгликни таъминлашга хизмат қилишини айтади.

Тожикистон Исломий Уламолар Кенгаши бу йилги Қурбон байрамининг мамлакатда 21 августи куни нишонланишини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG