Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:28

"Телекомни Арипов назорат қилган". Гулнора Каримованинг пуллари "Такилант"га қайтариладими?


Жорий Бош вазир Абдулла Ариповнинг 2012 йил августида бош вазир ўринбосари лавозимидан кетказилиши Ўзбек телеком бозоридаги коррупция можароси ва марҳум президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарши халқаро тергов бошланган паллага тўғри келган.
Жорий Бош вазир Абдулла Ариповнинг 2012 йил августида бош вазир ўринбосари лавозимидан кетказилиши Ўзбек телеком бозоридаги коррупция можароси ва марҳум президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарши халқаро тергов бошланган паллага тўғри келган.

Ўзбекистон президентининг қамоқдаги тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Швейцария банкида музлатиб қўйилган 293 миллион швейцария франки (303 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги пуллари Ўзбекистонга эмас, балки Гибралтардаги оффшор ширкат - “Такилант”га қайтарилиши мумкин.

Аммо АҚШ Адлия вазирлиги бунга тўсқинлик қилиши мумкин.

Жорий йилнинг 5 апрель куни Ню-Йорк жанубий округ суди АҚШ Адлия департаментида 2016 йил 16 февралда қўзғатилган Гулнора Каримованинг мол-мулкини мусодара қилиш тўғрисидаги фуқаролик даъвосини “Қисман бажарилмаган ҳукм ва мусодара қилиш тўғрисида қарор” чиқарди.

Ўтган йил июлидаги маҳкамада швейцариялик прокурорлар музлатилган маблағлар коррупция йўли билан қўлга киритганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилолмагани важидан суд Каримова адвокатларининг аппеляция шикоятини қондирган эди.

Маҳкамани яқиндан кузатаётган фаолларга кўра, ўтган вақт мобайнида прокурорларнинг Швейцария федерал жиноят суди қарорига протест киритмагани ҳозирда пулларнинг "Такилант"га қайтарилиш хавфини янада реаллаштирган.

Британиядаги Ulster университети профессори Кристиан Ласлеттнинг Озодликка айтишича, маҳкама Гулнора Каримова бу пуллар олинган пайтда расмий шахс бўлмагани ҳақида унинг ҳимоячилари келтирган далилларни маъқуллаган.

Суд Каримовани ўша пайтда фақат тадбиркор, активларини эса телекоммуникация бизнесидан олинган қонуний даромад сифатида кўриш мумкин, деган хулосага келган.

"Каримованинг Швейцариядаги адвокати унинг “Ломбард одиер” (Lombard Odier Bank) банкида сақланаётган пулларини мусодара қилиш тўғрисидаги Швейцария жиноят ишлари бўйича судининг қарори устидан шикоят қилди.Булар шубҳасиз, телекоммуникация компанияларидан пул ювиш орқали орттирилган пуллар .Каримова адвокати томонидан илгари сурилган аргумент шундан иборатки, банкда сақланаётган пуллар пора эвазига орттирилган активлар эмас, сабаби Каримова хоним ўша пайтда Ўзбекистонда телекоммуникация учун масъул давлат амалдори бўлмаган. Ўзбекистонда телекоммуникация соҳаси учун Каримова хоним эмас, балки Ўзбекистоннинг ҳозирги бош вазири Абдулла Арипов масъул бўлган, Каримова оддийгина тадбиркор аёл эди, деган аргумент келтириляпти",- дейди Кристиан Ласлетт

  • Жорий Бош вазир Абдулла Ариповнинг 2012 йил августида бош вазир ўринбосари лавозимидан кетказилиши Ўзбек телеком бозоридаги коррупция можароси ва марҳум президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарши халқаро тергов бошланган паллага тўғри келган.
  • Ўша йилнинг кузида Ўзбекистон бош прокуратураси Ариповга қарши жиноят иши қўзғатгани хабар қилинганди.
  • Собиқ бош вазир ўринбосари "Ўздунробита" ширкатига қўшимча ретрансляторлар ўрнатиш учун ноқонуний лицензия беришда айблангани айтилади. Тергов жараёни тугагани ҳақида расман ҳеч қачон маълум қилинмаган. Аммо Озодлик манбалари Ариповга нисбатан жиноят иши 2013 йилда тўхтатилганини айтишган.
  • 2013 йилдан 2016 йилгача Тошкент алоқа коллежида оддий ўқитувчи бўлиб ишлаган Арипов 2016 йилда Мирзиёев ҳокимиятга келиши ортидан ҳукуматга қайтарилди ва бу сафар бош вазир лавозимини эгаллади. Ўзбекистон расмийлари ҳозирга қадар Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокатлари Ариповга қарши илгари сурган коррупция иддаоларини шарҳламаган.

Ласслетнинг сўзларига кўра, суд прокурордан Каримова хонимнинг ўша пайтда де-факто ҳукумат ваколатларини амалга оширишга қодирлигини исботловчи далилларни тақдим этишни сўраган. Бунга жавобан прокурор Каримова хоним ҳукумат мулозими бўлмаган эса-да, президент қизи ва қудратли шахс бўлганини таъкидлаган, аммо унинг ҳукумат қарорларини назорат қила олиши мумкин бўлган шахс бўлганини кўрсатувчи далилларни келтира олмаган.

"Натижада суд пулларни конфискация қилиш сўровини рад этди. Энди Гибралтарда рўйхатдан ўтган “Такиланд ЛТД" компаниясига 300 миллион доллар пулнинг қайтарилиши хавфи пайдо бўлмоқда”, - дейди Кристиан Ласлетт.

Айни пайтда Гулнора Каримова 10 йилдан кўпроқ вақт давомида расмий лавозимлар, жумладан, Ташқи ишлар вазирининг масаҳатчиси, кейин эса ўринбосари, ундан сўнг Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили каби турли лавозимларни эгаллагани маълум.

Гулноранинг пуллари

Британиядаги Central Asia Due Diligence тадқиқот компанияси директори Алишер Илҳомовнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, Каримованинг ўша пайтдаги обрўси истаган мулозимга таъсирини ўтказа оладиган даражада бўлган.

"Суд прокурорнинг бу хулосаларини қабул қилмади. Аммо ўтган вақт мобайнида прокуратура суд қарорига протест киритгани ҳам йўқ. Ҳозирда улар протест киритиш ёки киритмасликни ҳал қилишлари керак. Шунинг учун вазият ноаниқлигича қолмоқда. Улар Гулнора Каримова томонининг апелляцияси бўйича суд қарорини рад этиш учун даъво аризаси билан мурожаат қилмасликлари хавфи бор. Бу ҳолатда АҚШ Адлия вазирлигининг хулосаси пулларнинг “Такилант”га қайтарилишининг олдини олиши керак. Вазирлик хужжатида бу пуллар ноқонуний йўллар билан олинганлиги ва уни қайтариб бўлмаслиги аниқ кўрсатилган”, - дейди Илҳомов.

51 ёшли Гулнора Каримова Ўзбекистонда 12 йил давомида президент отасининг соясида бир неча юз миллион активларга эгалик қилган уюшган гуруҳни назорат қилгани, қарийб 2 миллирадлик долларлик валютани яширишда айбланган.

Ўзбекистон бош прокуратурасига кўра, Каримованинг хорижий давлатлардаги активлари 1 миллиард доллардан кўпроқни ташкил этади.

Унинг Швейцариянинг 7 та банкида 30 та ҳисоби ва Ломбард Одиерда 8 та сейфи бор.

Алишер Илҳомов фикрича, Гулнора Каримова президент Каримов билан оилавий ришталаридан фойдаланган ҳолда кўплаб давлат идоралари фаолиятига, жумладан, телекоммуникация соҳасига амалий таъсир кўрсатган ва норасмий ҳукм ўтказган.

“Очиқ манбаларда Каримова давлат раҳбарининг қизи эканидан фойдаланиб жуда кўп ваколатларга эга бўлгани ҳақида у билан ишлаган менежерларнинг гувоҳлик кўрсатмалари мавжуд. Расмий нуқтаи назардан, Гулнора Каримова у ёки бу компанияга Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасида фаолият юритиш учун лицензия бериш масаласини ҳал қилмаган, бироқ у ўша пайтда давлат амалдори бўлган, БМТда Ўзбекистон номидан вакиллик қилган. У давлат одами эди. Расмий қарор “Ўзтелеком” раҳбари Арипов томонидан қабул қилган, тўғри, лекин Ўзбекистонда президент оила-аъзолари қарор қабул қилувчиларга таъсирини ўтказа оладиган даражада эди. Аммо суд, афсуски, буни ҳисобга олмади”, - дейди Алишер Илҳомов.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ўтган йили "АҚШ, Швейцария, Франция, Россия Федерацияси ва Латвия каби хорижий давлатлар билан Г.Каримованинг жиноий йўллар орқали топган ва ушбу давлатларнинг айримларида жиноят ишлари доирасида 1,3 млрд. АҚШ доллардан ортиқ даромадларини қайтариш бўйича" музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди.

Ўзбекистон томони мусодара қилинган маблағларни қайтариш учун БМТнинг кўп томонлама траст жамғармаси ташкил этилишини билдирган.

Фаолларга кўра, бу пуллар Ўзбекистондан ўғриланган пуллар ва улар ўзбек халқига қайтарилиши керак.

Шаффофлик

Британиядаги Ulster университети профессори Кристиан Ласлеттнинг Озодликка айтишича, Каримова пуллари атрфоида ҳозир жуда мураккаб вазият юзага келган.

“Кўпчиликка маълумки, бир қатор трансмиллий телекоммуникация компаниялари Ўзбекистон телекоммуникация бозорига кириш учун Гулнора Каримовага юз миллионлаб доллар миқдорида пора берган.

Ҳозир шу пуллар Швейцария банкида, униyu атрофида жуда мураккаб вазият юзага келган. Ёмон эҳтимолда Швейцария прокурори жараённи буткул ютқазса, пуллар Каримовага тегишли Гибралтардаги оффшор ширкатга қайтариб берилади. Агар прокурорни қўли баланд келса, унда пуллар Ўзбекистонга қайтарилади”, дейди Ласлетт.

Ўзбек томони "қайтарилган маблағлар мамлакат аҳолиси фаровонлигини яхшилаш учун ижтимоий соҳага сарфланиши"ни ваъда қилган.

Айни дастур бўйича Франциядан Каримованинг $10 миллион қийматидаги активлари Ўзбекистонга қайтарилган, яна 131 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр.

“131 миллион доллар ҳал бўлган, бу пул Ўзбекистонга қайтарилади. Каримова томони апелляцияси бу маблағларга таъсир қилмайди”, - дейди Британиядаги Ulster университети профессори Кристиан Ласлетт.

Гулнора Каримовадан мусодара қилинган мол-мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан иборат коалиция - Uzbek Asset Return Network бу борада кўп томонлама механизм яратилаётганини олқишлашган.

Айни пайтда гуруҳ ўз баёнотида қайтарилган пуллар ўзбек халқи манфаати йўлида сарфланиши ва бу “шаффоф ва ҳисобдорлик” асосида бўлиши кераклигини ҳам билдирди.

Гуруҳ баёнотида маблағлар талон-торож қилинишининг олди олиниши учун мустақил аудиторлар ва маҳаллий фуқаролик жамияти фаоллари ҳам бу жараёнга жалб этилиши ва шаффоф ҳисоб бериш тизими йўлга қўйилиши лозимлиги айтилади.

Uzbek Asset Return Network мурожаатига қўшилган Британияда яшовчи сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомовнинг Озодликка айтишича, Каримованинг пулларини қайтариш бўйича Швейцария, БМТ ва Ўзбекистон вакилларидан ташкил топган кўп томонлама траст жамғармаси ташкил этилиши яхши.

Аммо Илҳомовнинг фикрича, Ўзбекистондек шаффофлик йўқлиги боис бу жамғарманинг қандай ишлаши савол остида.

“Ҳозирча бу пуллар Ўзбекистонга қайтариладиган бўлса уларнинг талон-торож қилинмаслигига кафолат бор, деб айтолмайман. UNDP ҳозирча бу борада наъмуна бўлолмаяпти. Пуларни қайтарилиши ҳисобдорлик ва шаффофлик асосида бўлиши керак. Муаммони илдизи - коррупция. Коррупция йўқ қилинмас экан, пуллар халқ манфаати учун сарфланишига ҳеч ким кафолат бермайди. Шунинг учун мен шуни таклиф қилганман, Ўзбекистонга пуллар қайтарилиши коррупцияни таг-туби билан йўқ қилиниши борасида қатъий чораларни кўриш, чинакам ислоҳотлар талаби асосида бўлиши лозим”, - дейди Алишер Илҳомов.

Ўзбекистонда Гулнора Каримовага қарши 2013 йил октябрь ойида товламачилик ва солиқдан қочиш ҳолатлари бўйича жиноят иши очилган.

Ўшанда Каримова "Terra Group", "Prime Media", "Gamma Promotion" каби ширкатлардан тушган даромаддан солиқ тўламасликда айбланган.

Тергов маълумотларида айтилишича, Гулнора Каримова 12 йил давомида 51,1 миллиард сўмлик активларга эга уюшган жиноий гуруҳни назорат қилган.

ЭКСКЛЮЗИВ: Гулнора "тортиб олган" PAYNET сотилмоқда. Пайчилар ким?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:26:09 0:00

Зангиота қамоқхонасининг маҳкумаси

2014 йилда уй қамоғига олинган Гулнора Каримованинг 2019 йил баҳорида Каримова Зангиотадаги 21-сонли аёллар колониясига ўтказилгани маълум қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 2020 йилнинг 18 март куни уни 13 йилу 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Аввалроқ Гулнора Каримова қамоқдан манзил колониясига чиқарилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Аммо Каримованинг ишини яқиндан кузатаётган журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановнинг Озодликка айтишича, у ҳануз Зангиотадаги аёллар қамоқхонасида қолмоқда.

“Гулнора Каримова Зангиотадаги қамоқхонада 16 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Бу йил кузда 10 йил бўлади қамалганига. Яқинда унинг манзил колониясига олиб ўтилгани, озод қилиниши ҳақида хабарлар чиққанди. Лекин, бу хабарлар ўз тасдиғини топгани йўқ. У қамоқда, Зангиотада”, - дейди Ташанов.

Ўз вақтида отасининг эҳтимолий меросхўри сифатида кўрилган Гулнора Каримова 2014 йилда, ҳали отаси президентлигидаёқ коррупция айбловлари билан ҳибсга олинганди.

2015 йилда Ўзбекистон суди уни 5 йилга озодликдан маҳрум этди. 2017 йилда эса у иккинчи жиноят иши бўйича 10 йил қамоққа маҳкум қилинди. Кейинчалик мазкур жазо беш йилга озодликни чеклаш жазоси билан алмаштирилди.

2020 йилнинг март ойида Каримова Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳукми билан 13 йилу 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Каримова жиноий уюшма тузиш, товламачилик, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилган. Ўзбекистон расмийлари қамоқда Гулнора Каримованинг ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақида адвокатлари ҳамда яқинлари тарқатган хабарларни рад этишган.

Форум

XS
SM
MD
LG