Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:57

Фаоллар: Гулнора Каримова пулларини Ўзбекистонга қайтариш жараёни шаффоф бўлмаяпти


Гулнора Каримованинг хорижий давлатлардаги активлари 1 миллиард доллардан кўпроқни ташкил этади.
Гулнора Каримованинг хорижий давлатлардаги активлари 1 миллиард доллардан кўпроқни ташкил этади.

Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон форуми ва Transparency International Россия бўлими 29 март куни Гулнора Каримова пулларини Ўзбекистонга қайтариш жараёнида Тошкент томонидан шаффофликнинг таъминланиши масаласига оид янги ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботда Ўзбекистон ҳукумати Гулнора Каримова пулларини Ўзбекистонга қайтариш жараёнида фуқаролик жамияти билан тиғиз боғланишда ишлашга чақирилди. Ҳуқуқ фаолларига кўра, бу шаффофликни таъминаш ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.


Ҳуқуқ фаолларининг билдиришича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш ва ислоҳотлар ўтказилишига омил яратувчи қонунчилик базаси шакллантирилди.

“Бироқ шунга қарамай, давлат идораларида ошна-оғайнигарчилик, асосий инстутлар фаолиятига сиёсий аралашув ва коррупциявий жиноятларнинг жазосиз қолдирилиши кузатилмоқда”,- дейилади ҳисоботда.

Айни пайтда Ўзбекистон АҚШ ва Швейцариядан Гулнора Каримованинг музлатиб қўйилган 1 миллиард 300 миллион доллардан ортиқ пулини қайтариш жараёнини бошлаган.

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида имзоланган мемарандумда маблағларни қайтариш ишлари фуқаролик жамияти иштирокида амлга оширилиши қайд этилган. Ҳуқуқ фаолларига кўра, меморандумнинг мана ша банди ижроси ҳанузгача мавҳум бўлиб қолмоқда. Музокаралар ва пулларни қайтариш маҳфий равишда олиб бориляпти.

15 февраль куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги марҳум президентнинг қамоқдаги тўнғич қизига нисбатан пул ювиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида мусодара қилинган маблағларни қайтариш учун БМТнинг кўп томонлама траст жамғармаси ташкил этилишини маълум қилган.

Адлия вазирлигига кўра, Франциядан Каримованинг $10 миллион қийматидаги активлари Ўзбекистонга қайтарилган, яна 131 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар "Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр".


Гулнора Каримовадан мусодара қилинган мол-мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан иборат коалиция - Uzbek Asset Return Network бу борада кўп томонлама механизм яратилаётганини олқишлади.

Айни пайтда гуруҳ ўз баёнотида қайтарилган пуллар ўзбек халқи манфаати йўлида сарфланиши ва бу “шаффоф ва ҳисобдорлик” асосида бўлиши кераклигини ҳам билдирди.

Гуруҳнинг 15 февраль кунги баёнотида маблағлар талон-торож қилинишининг олди олиниши учун мустақил аудиторлар ва маҳаллий фуқаролик жамияти фаоллари ҳам бу жараёнга жалб этилиши ва шаффоф ҳисоб бериш тизими йўлга қўйилиши лозимлиги айтилади.

XS
SM
MD
LG