Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:31

“Роҳат” автосалони 6 йилдан бери “перечисление”га Damas сотмаяпти


"Роҳат" автосалонида "Damas" олиш учун навбатга ëзилишни истовчиларнинг ўзи узун навбат кутмоқда.
"Роҳат" автосалонида "Damas" олиш учун навбатга ëзилишни истовчиларнинг ўзи узун навбат кутмоқда.

Сирдарëлик кичик тадбиркор Неъматилла Ғайбуллаев¸ 2010 йилда Тошкентдаги энг йирик “Роҳат”автосалонига пул ўтказиш йўли билан Дамас сотиб олиш бўйича навбатга ëзилган. Бу орада одамлар ўнлаб Дамас олиб-сотди¸ аммо менинг 446-деб қайд этилган навбатим ҳали ҳам келмади¸ дейди тадбиркор.

OzodlikOnline интерактив дастурининг сўнгги сони Ўзбекистон автомобиль саноатидаги коррупция ва турли фирибгарлик схемаларига бағишланди.

Ана шу суҳбатни эшитиб¸ Озодликка мурожаат қилган сирдарëлик Неъматилла Ғайбуллаев¸ қаллоблик ва коррупция нафақат GM Uzbekistan ширкати¸ балки унинг дилерлик тизимларида ҳам кенг илдиз отганини айтади.

- 2010 йилда Дамаснинг нархи 11 миллион сўм эди. Ўшанда фирмам учун уч дона Дамас олиш учун ҳужжат топшириб¸ “Роҳат” автосалонидаги навбатга 446-бўлиб ëзилганман. Ҳозир битта Дамас 30 миллиондан ошган. Лекин шунга ҳам йўқ. Ҳар ой телефон қиламан¸ йўлим тушса¸ салонга бораман. Айтадиган гапи битта – перечислениега Дамас йўқ¸ завод бермаяпти¸ навабтингиз келса¸ ўзим хабар берамиз. Бу орада битта бизнинг районда қанча одам таниш-билиш қилиб¸ устига шапкасини бериб¸ ўнталаб Дамас олди. Олти йилда ҳам навбат келмаса¸ бу қанақаси? дейди Озодликка сирдарëлик тадбиркор.

"Роҳат" автосалонидан олти йилдан бери "Дамас" ололмаëтган тадбиркор ҳикояси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:01 0:00
Бевосита линк

Бу мурожаат ортидан Озодлик мухбири “Роҳат” автосалони ходимидан тадбиркорнинг ушбу саволига ойдинлик киритишни сўради.

- Машинани биз ишлаб чиқармаймиз. Завод бизга сўмда¸ перечислениега умуман Дамас бермаяпти. Машина фақат нақд долларда сотилади. Долларни қаердан оласиз¸ билмаймиз. Лекин Дамас долларда сотилмайди¸ нақд сўмга ҳам йўқ¸ перечислениега умуман¸ деди “Роҳат автосалони ходимаси.

Айни кунларда GM Uzbekistan ширкати бош директори ва ширкат фаолиятига алоқадор ўндан ошиқ одамнинг ҳибсга олингани ва МХХ томонидан сўроқ қилинаëтгани айтилмоқда.

Бу шахслар¸ расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра¸ турли жиноий схемалар орқали ҳужжатда Россияга экспорт қилинди¸ деб кўрсатилган машиналарни¸ Қозоғистон чегарасидаги махсус жамлоқда сақлаб¸ сўнгра ноқонуний йўл билан Ўзбекистонга “реэкспорт” қилган ва орадаги катта фарқдан тушган пулларни оффшор ҳисобларига юборган.

Юқори лавозимли шахслар ҳомийлигида амалга оширилгани айтилаëтган биргина “реэкспорт” схемаси орқали 200 миллион доллар миқдорида даромад қилинган.

XS
SM
MD
LG