Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:49

Фермер ва тадбиркорлар устидан назорат Бош прокуратурадан олиб қўйилди (ВИДЕО)


Президент Мирзиёев қарори билан Бош прокуратура қошидаги Агросаноат ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича инспекция Вазирлар Маҳкамасига (ВМ) ўтказилди.

Шунингдек, мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини назорат қилиш ваколати ҳам прокуратурадан олиниб, президент девонига ўтказилди.

Сўнгги пайтларда фермер ва тадбиркорлардан Озодликка келаётган шикоятларда кўпроқ прокуратура ҳамда ҳокимият раҳбарлари тилга олингани кузатилаётган эди.

Фермерларни назорат қилиш ваколати ВМга берилди

15 март куни президент имзолаган ҳужжатлардан бири "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарордир.

Адлия вазирлиги Telegram каналида берилган ҳужжатда айтилишича, ​янги тузилган инспекция мамлакатда:

- қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги фаолиятнинг қонуний олиб борилаётганини назорат қилади;

- дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказади;

- ҳуқуқбузарликларни аниқлайди, уларнинг келиб чиқиш сабаби ва шарт-шароитини бартараф этиш чорасини кўради,

- маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритади.

Инспекция раҳбарини шахсан президент тайинлайди ва ишдан бўшатади, инспекция раҳбарияти бевосита ҳукуматга ҳисоб беради.

Инспекция бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони эса 1 минг 739 нафар этиб белгиланди.

Ушбу инспекцияга юклатилган ваколатларнинг барчаси бунга қадар Бош прокуратура қошида бўлган Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси зиммасида эди.

Тадбиркорлар назорати Президентнинг махсус вакилига ўтди

Мирзиёев 15 март куни яна бир ҳужжат - "Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Бу фармон билан, тадбиркорлик фаолиятини бевосита назорат қилиш ваколати ҳам прокуратура масъулиятидан олинди.

Фармонга кўра 2019 йил 1 апрелдан:

- тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва қонунийлигини назорат қилиш ваколати Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга берилади;

- Тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи вакилнинг ўтказиладиган текширувларга оид қарори назорат қилувчи органлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади.

Фармонга биноан, текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими Бош прокуратурадан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ўтказилди.

Айни фармон билан Ўзбекистон прокуратура органлари тизимида қуйидагилар тугатилди:

- Бош прокурор ўринбосари лавозимларининг иккита штат бирлиги;

- Бош прокуратуранинг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси;

- Бош прокуратуранинг Президент қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

- Бош прокуратуранинг Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

- Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими.

Натижада, прокуратура органларида ишлаётган 1 минг 198 та штат бирлиги қисқартирилиб, улардан 550 дан ортиғи солиқ қўмитаси ва тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш девонига ўтказилди.

Фермер ва тадбиркорлардан шикоятлар кўпайди

Сўнгги пайтларда фермер ва тадбиркорлардан Озодликка келаётган шикоятлар кўпайди.

Шикоятларда, асосан, прокуратура қошидаги инспекция, солиқ инспекцияси ҳамда ҳокимият раҳбарларининг номлари тилга олинаётгани кузатилмоқда.

Қуйида ана шу шикоятлардан баъзилари:

XS
SM
MD
LG