Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:35

Eurasia.net: Инвесторларни жалб этишда шаффофлик қариндош-уруғчиликдан устун келадими?


Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан.

Тошкентда мамлакат иқтисодий имкониятлари билан сармоядорларни таништириш мақсадида сентябрь ойида ўтказилган иқтисодий форумни ёритган Eurasia.net нашри ўзбек мулозимлари анжуманда кўтаринки руҳда кўринганликларини ёзмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, ўзбек расмийлари аввалроқ Coca-Cola’нинг ўзбек франшизаси акциялари назорат пакетини турк ширкатига баҳоланган қийматидан 7 миллион доллар ортиқ нархга сотиш бўйича йирик битимни имзолаган эдилар.

Мазкур битим – 2019 йилда эълон қилинган бўлса-да, кўпдан-кўп ташкилий тўсиқларга дуч келиб, сустлашиб қолган хусусийлаштириш кампаниясини жонлантириш учун идеал воситадир.

Eurasia.net Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) директори Акмалхон Ортиқовнинг 29 сентябрь куни тузилган битим – “хусусийлаштиришдаги дастлабки муваффақиятли мисоллардан биридир”, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Аммо, нашрга кўра, ўша куннинг ўзида имзоланган бошқа битим жамоатчиликда зиддиятли кайфият уйғотди: Тошкент стратегик аҳамиятга эга катта бир ширкатни (қариндошлар никоҳи орқали) президент Шавкат Мирзиёевга қариндош тутинган россиялик нуфузли ўзбек олигархига тендерсиз топширди.

Ушбу битимга биноан, Алишер Усмонов томонидан назорат қилинадиган ширкатлар 100 миллион доллар сармоя ётқизиш шарти билан Ucell уяли алоқа операторини сотиб олган қўшма корхонанинг 51 фоиз акцияларини қўлга киритди.

“UCELL сотилгани йўқ, у қайтадан ташкил қилинди”, – деди ДАБА матбуот хизмати раҳбари Нозима Тўрабоева Eurasianet.org нашрининг ҳукумат ширкатни нега тендер эълон қилмасдан сотиб юборгани ҳақидаги саволга жавобан.

“Олди-сотди шу тариқа амалга оширилди, чунки мазкур ширкатда бизнинг улушимиз барибир қолади. Шу боис уни тўлиқ хусусийлаштириш зарур деб топилмади”, – дея қўшимча қилди у.

Ўша пайтда бош вазир маслаҳатчиси лавозимида ишлаган Олимжон Умаров Усмоновга тегишли “Мегафон” ширкатидек “қудратли ўйинчи”нинг (ширкат Россияда йириклиги бўйича иккинчи ўринда туради) Ўзбекистон телекоммуникация хизматлари бозорига кириб келишини олқишлаб, у иқтисодиётни “рақамли трансформация” қилишда Тошкент учун зарур “илғор технологик ечимлар”ни жорий этишини айтди.

Бироқ Ўзбекистондаги энг катта уяли алоқа операторининг марҳум жиянининг бева хотини орқали Мирзиёевга қуда бўлган Усмонов назоратига ширкатларга ими-жимида сотиб юборилгани хусусийлаштириш жараёнига қариндош-уруғчилик аралашаётганига оид қатор саволларни пайдо қилди.

“Айнан шунақа воқеалар инвесторларни ҳуркитиши мумкин”, – дейди қароргоҳи Лондонда жойлашган “PRISM Political Risk Management” консалтинг ширкати таҳлил бўлими бошлиғи Бен Годвин ва Ўзбекистон ҳозирча “мамлакатда бизнес юритиш учун қулай шарт-шароит вужудга келгани ҳақида бошқа сармоядорларга сигнал бериши мумкин бўлган йирик инвесторлар”ни жалб эта олмаганини таъкидлайди.

“Ана шу битим, шунингдек Ўзбекистоннинг ерости бойликларидан фойдаланиш учун лицензияларнинг кучли сиёсий алоқаларга эга (ёки тузилмасининг ҳақиқий соҳиблари пухталик билан яширилганидан кучли сиёсий алоқалари борлигини гумон қилиш мумкин бўлган) қатор ширкатларга берилаётгани туфайли мамлакатда чет эллик сармоядорлар учун бир хил шарт-шароит йўқ, деган тасавур ҳосил бўлмоқда”, – фикрини давом этиради Годвин.

Ҳукумат хусусийлаштириш борасида, шубҳасиз, улкан мақсадларни кўзлаган.

5 йилда 6 баробар: Мирзиёев орттирган ташқи қарз
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:53 0:00

Расмийлар 2025 йилга қадар Ўзбекистондаги қарийб 3 мингта давлат корхонасини ва кўчмас мулк объектлари каби бошқа активларни тўлиқ ёки қисман (75 фоизга) хусусийлаштиришга умид қилишмоқда. Улардан аксари майда ширкатлар саналади, бироқ савдога қўйилган активлар орасида иқтисодиёт секторлари, хусусан энергетика ва электр энергияси ишлаб чиқариш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва транспорт соҳаларига оид стратегик муҳим корхоналар ҳам бор.

Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви марҳум Ислом Каримовнинг 25 йиллик бошқарув давридан қолган оғир мерос бўлиб, Мирзиёев бунга чек қўйишга уринмоқда. Ўзбекистонда давлат корхоналарининг иқтисодиётдаги улуши 55 фоизни ташкил қилади. Банк секторида эса ушбу рақам 85 фоига борадики, Тошкент уни 40 фоизгача камайтиришни кўзлаган.

Сентябрда бўлиб ўтган иқтисодий форум чоғида Ўзбекистон ҳукумати “Ипотека-банк” акциялари назорат пакетининг Венгриянинг ОТР банки томонидан сотиб олиниши тўғрисида битим имзолаб яна бир ютуққа эришди.

Улушлар нисбати ва битим қийматига доир маълумотлар очиқлангани йўқ, аммо расмийлар банк акцияларининг 75 фоизи сотилиши ҳақида эслатиб ўтишди. “ОТР Ўзбекистон ҳукумати сотмоқчи бўлган нарсани харид қилади”, – деди банк бош директорининг ўринбосари Ласло Вольф “Reuters” агентлигига.

“Ипотека-банк” назорат кенгаши раиси Александр Пикер 1 ноябрь куни Eurasianet.org’га маълум қилишича, олди-сотди якунланишига оз қолган.

“Бу йирик хорижий банкка Ўзбекистон бозорида йирик иштирокчи бўлиш учун берилган биринчи имкониятдир”, – дейди у.

“Қозоғистон халқ банки” Ўзбекистонга кириб келган биринчи хорижий хусусий кредит муассасаси бўлган эди, аммо аҳамиятига кўра уни ОТР билан асло таққослаб бўлмайди.

Боорга кўп сонли инвесторларнинг кириб келиши Ўзбекистоннинг суст ривожланган молия секторига илғор тажрибалар ва технологиялар жорий этилишига ёрдам бериши кутилмоқда.

ОТР эса, Пикер айтгани каби, Ўзбекистон бозорига барча банклардан олдин кириб келгани, боз устига бу “ипотека бозори гуллаб-яшнаган” ва чакана бозорда “улкан имкониятлар” тақдим этилаётган паллага тўғри келгани сабабли “кашшофлик имтиёзлари” ёки рақобат устунлигига эга бўляпти.

Пикернинг ушбу лавозимга тайинланиши банк тартиб-таомилларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш орқали инвесторлар ишончини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми эди.

Инвесторларни жалб эта оладиган кўринишга келтириш учун кўплаб йирик давлат корхоналарини тубдан ўзгартириш лозим бўлади.

“Улар тартибга солиш функцияларини давлатга қайтариши, нопрофиль активлардан халос бўлиши, айрим ҳолатларда йирик корхоналарни мантиқий тижорат бирликларига парчалаши, замонавий бошқарув услубларини жорий этиши керак”, – дейди Годвин.

Мулозимлар сустлашув сабабини давлат корхоналарини хусусийлаштиришга тайёрлаш кўп меҳнат талаб қилиши, шунингдек коронавирус пандемияси билан изоҳлашади.

Февраль ойида Мирзиёев уларга жараённи тезлаштириш ва июль ойигача жами қиймати 1 триллион сўмга (94 млн доллар) тенг давлат активлари сотилишини таъминлаш вазифасини топширган эди. Улар мўлжални янада баландроқдан олиб, 105 миллион долларлик активларни сотиб юборишди. Қиёслаш учун, ўтган тўрт йилда хусусийлаштиришдан атиги 150 миллион доллар тушум бўлган эди.

Даромад олишгани яхши, албатта, аммо бу асосий мақсад эмас.

“Гап самарадорлик ҳақида боряпти. Бесамар давлат корхоналаридан қанча тез қутулсак, бизга шунча яхши бўлади”, – деди яқинда молия вазири Тимур Ишметов.

Ишметовга кўра, “очиқ бозор фойдасига протекционизмдан воз кечиш” жараёнида оммага ёқмайдиган қарорлар қабул қилиниши турган гап.

Давлат корхоналари ичида “ушбу ислоҳотларга улкан институционал қаршилик” пайдо бўлади, огоҳлантиради Годвин. “Қолаверса, ҳар бир корхона учун энг юқори бозор қийматида ҳақ олиш учун ДАБА унинг самарадорлигини сезиларли даражада ошириш чораларини кўришга мажбур бўлади, яъни, биринчи галда ишчи-ходимлар сонини қисқартиради. Бу эса мамлакат учун потенциал хавфли ижтимоий муаммони яратади”, – дея қўшимча қилади эксперт.

“Хоҳиш-истак ҳарчанд кучли бўлмасин, ушбу оламшумул вазифани бажариш осон кечмайди”, – деб айтган Годвин Eurasia.net нашрига.

XS
SM
MD
LG