Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:41

Экспертлар Ўзбекистон 2023 йилгача коронавирусга қарши вакцинадан фойдалана олишига шубҳа қилмоқда


Pfizer ва BioNTech компаниялари COVID-19га қврши ишлаб чиққан вакцина
Pfizer ва BioNTech компаниялари COVID-19га қврши ишлаб чиққан вакцина

The Economist Intelligence Unit тадқиқотчилари Ўзбекистон кейинги 2 йилда дунёнинг 85 та қамбағал давлати қаторида коронавирусга қарши вакциналардан кенг фойдалана олмайди, деган иддао билан чиқди.

Уларнинг фикрича, дастлаб аксарият Европа давлатлари, АҚШ, Сингапур, БАА ва Гонконг вакцинани қўлга киритади ва шу йилнинг ўзида бу мамлакатларда вакциналарни қўллаш амалиёти бошланади.

Аксинча, ўртача ва паст даромадли аксарият давлатлар COVAX дастури самарасига кўз тиккан. Яъни, улар ЖССТ шафеълигида қашшоқ мамлакатлар учун 6 миллиард доза вакцинани етказиб бериш мўлжалланаётган мазкур дастур ёрдамида вакциналарни қўлга киритишни кўзламоқда.

COVAX вакциналарнинг дастлабки 2 миллиард дозаси шу йили дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш ходимларига тарқатилади, дейилади The Economist тадқиқотида.

Ўзбекистон эса COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар қаторидаги Африканинг қашшоқ мамлакатлари билан қуйи поғоналардан жой олган.

Ҳозирча ЖССТ Pfizer ҳамда BioNTech компаниялари ишлаб чиқарган вакциналарни фойдаланиш учун тавсия қилган.

XS
SM
MD
LG