Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:04

Дональд Трамп ҳаёти: Кўчмас мулк бизнесидан президентлик сайловигача


Доналд Трамп ҳаëтига назар
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:05 0:00

Миллиардер тадбиркор Доналд Трамп ўнлаб рақибларидан устун келиб, Республикачилар партиясидан президентликка ягона номзод бўлди. Бугунги сайловда у демократлар номзоди, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан беллашади. Сиёсатда тажрибасиз бир бизнесменнинг йирик партия номзодига айлангани АҚШ тарихида кутилмаган ҳолат. Дональд Трамп босиб ўтган йўлга назар ташласак.

Аҳолининг деярли ҳар бир қатламини ҳақорат қилган бир шахс номзод бўлади, деб ҳеч ким ўйламаган эди.

70 ёшли Трамп, дейди баъзилар, етти ёшидан буён кўп ўзгармаган. Нью-Йоркнинг Квинс районида туғилган Дональд “Jamaica Estates” номли бой маҳаллада улғайди. Беш фарзанддан тўртинчиси. Отасининг ҳам қурилиш компанияси бўлган.

“Отаси оилада қаттиққўл, талабчан бир одам бўлган. Албатта, унинг феъл-атвори Дональдга ҳам ўтган”, - дейди таҳлилчи Барт Росси.

1968 йили Дональд Трамп машҳур Вортон молия мактабини тамомлади. Квинс ва Бруклинда отасининг қурилиш лойиҳаларида қатнашиб, сўнг Манҳеттенга кўз тикди.

Ўша пайтлар Бруклин кўпригининг нариги томонидаги шаҳарда ишлаш қийин эди: жиноятчилик юқори ва шаҳар келажаги мавҳум бўлган. Аммо Трамп отаси орқали янги бизнес ҳамкорлар орттирди. Шу орқали бир миллион долларлик ўз компаниясига асос солди.

“Бу мамлакатда кўчмас мулк бўйича энг катта бозор Нью-Йоркда. Трамп ўртамиёна ўйинчи бўлган. Ташқаридан қаралса, унинг муваффақияти ҳам ўртача: баъзан муваффақият қозонган, баъзан йўқ”, - дейди иқтисодчи Кристофер Лейнбергер.

70-йилларда Адлия вазирлиги Трамп ташкилотини уй-жой беришда айирмачиликка йўл қўйганликда айблади. Трамп ишни судгача бормасдан ҳал қилди.

Трамп ким? (Фотолавҳа)
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:58 0:00

Кейинроқ Трамп банкротга учраган катта меҳмонхонани сотиб олиб, 70 миллион доллар қарз олди ва “Grand Hyatt Hotel” деб номланган янги кошона қуриб, давлатдан солиқ имтиёзи олди.

Унинг энг машҳур лойиҳаси квартира ва дўконлардан иборат 200 миллион долларлик Трамп минорасидир. У 58 қаватли бино ва 18 метрли фавворага эга.

Трамп Нью-Жерсининг Атлантик-Сити шаҳрида Трамп Плаза ва Трамп қалъаси номли қиморхоналар ҳам қурган. Қарийб бир миллиард долларлик Тож Маҳал кошонаси банкрот бўлган.

1990 йили кўчмас мулк бозори инқирозга юз тутгач, Трамп империясининг қиймати 1,7 млрд. доллардан 500 миллион долларга тушиб кетди. Банкротликдан қутилиб қолиш учун у қарз олди ва янги сармоядорлар топди.

У уч фарзандининг онаси, биринчи хотини Иванка билан ажрашиб, кейинроқ Марла Маплесга уйланди. У билан ҳам ажрашиб, словениялик модел Меланиа билан 2005 йилда турмуш қурди.

“Шогирд” реалити-шоуси уни юлдузга айлантирди. Бу кўрсатувда иштирокчилар Трамп ташкилотида менежерлик лавозими учун кураш олиб боради. Ютқазганлар ишдан ҳайдалади.

Шоудан Трамп 200 миллион доллар даромад қилган.

У сиёсатга 80-йиллардан қизиқа бошлади. Дастлаб Ислоҳот партиясига қўшилди, сўнг мустақил сиёсатчига айланди. 2012 йили ўзини республикачи деб эълон қилиб, ўтган йили президентлик учун номзодини қўйди.

“АҚШ президентлиги учун расман кураш олиб бораман”, - деди у.

Трамп баҳсли фикрлари билан машҳур.

“Мексика бизга энг яхши одамларини жўнатмаяпти. Улар муаммоли одамларни юборяпти ва улар бизга кўп муаммолар олиб келяпти. Гиёҳванд моддалар, жиноятчилик олиб келишяпти. Улар аёлларни зўрлайди. Айримлари яхши одам бўлиши ҳам мумкин”, - деган эди у энг баҳсли чиқишларидан бирида.

Мормонлар Трамп ҳақида
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:27 0:00
Бевосита линк

Мексика чегарасида девор қуриш, мусулмонларни АҚШга киритмаслик каби таклифлари ҳам шов-шувларга сабаб бўлди. Шунга қарамай, унинг республикачилар орасида довруғи ошиб борди.

“Кўплаб одамлар иш жойларини бой берди, уйсизга айланди. Трамп кўп иш ўринларини яратади”, - дейди тарафдорларидан бири.

“Улкан ғалаба қозонамиз, Америка, шунга тайёр тур”, - дейди яна бир тарафдори.

“Улар 15-20 йилдан бери асосий партиялар эътибор бермаган одамлар. Бу сайловчилар ниҳоят кимдир улар тарафида эканини кўрмоқда”, - дейди таҳлилчи Ҳенри Олсон.

Бу йилги сайлов Америка тарихидаги энг баҳсли томоша бўлиши кутиляпти.

Ноанъанавий республикачи Доналд Трамп собиқ давлат котиби ва собиқ президентнинг рафиқаси Ҳиллари Клинтонга қарши кураш олиб бормоқда. Ҳеч ким бу икки номзод бир-бири билан юзлашишини кутмаган эди.

XS
SM
MD
LG