Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:18

OzodMikrofon: “Докторлик ишим ҳимояси арафасида ноқонуний ишдан бўшатишди”


Тиббиёт фанлари доктори, доцент Иноят Ширанов
Тиббиёт фанлари доктори, доцент Иноят Ширанов

Тошкент тиббиёт академияси (1-ТошМИ) биринчи клиникаси кардиоревматология бўлими собиқ мудири, тиббиёт фанлари номзоди, доцент, 70 яшар Иноят Ширановнинг OzodMikrofonга арз қилишича, у 2014 йилда меҳнат таътилида бўлган бир пайтда бош врач уни ишдан ноқонуний бўшатиб юборган.

“Мен докторлик диссертациямни ниҳоясига етказиб, ҳимояга тайёрланаётган бир пайтда, бош врач ноқонуний тарзда меҳнат шартномасини бир томонлама бекор қилди. Гарчи мен арз қилган идоралар бу ерда меҳнат қонунчилиги бузилганини айтиб турган бўлса ҳам суд бош врач фойдасига қарор чиқарди. Тўрт йил давомида мен мурожаат қилмаган идора қолмади, лекин ҳеч ким адолатни қарор топтиришни истамаяпти”, деган олим унинг илмий иши ноёб эканлигини таъкидлайди:

“Менинг илмий ишим ревматизм бўйича, Ўзбекистонда ҳеч ким бу ишни қилмаган. 12 йил ишладим бу мавзу устида. 711 нафар касални 10 йил давомида даволаб, кузатиб келганман. Чет элда еттита мақолам чиққан. Игна билан қудуқ қазиб, қудуқ тайёр бўлай деганда, мана шу аҳвол бўлиб турибди”, дейди тиббиёт фанлари номзоди, доцент Иноят Ширанов.

OzodMikrofon: “Докторлик ишим ҳимояси арафасида ноқонуний ишдан бўшатишди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:05 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG