Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:53

Дунё мусулмонлари Рамазон ҳайитини хурсандчилик ва хавотир билан кутиб олди


Покистоннинг Пешовар шаҳрида Рамазон ҳайити намози. 2 май, 2022.
Покистоннинг Пешовар шаҳрида Рамазон ҳайити намози. 2 май, 2022.

Бу йил дунё мусулмонлари Рамазон ҳайитини Украинадаги уруш туфайли кескинлашган глобал озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши манзарасида кутиб олди, деб ёзмоқда "Ассошиэйтед пресс" агентлиги.

Агентлик мухбирига кўра, Ғазо секторида кўчалар ва бозорлар гавжум бўлса-да, аксарият одамлар кўп нарса олишга қурби етмаслигини айтади.

"Вазият қийин", дейди беш фарзанднинг онаси Ум Мусаб Ғазо шаҳридаги бозорни айланиб юриб. "Ишчилар зўрға тирикчилик қилади, аммо қолган одамлар қаттиқ қийналмоқда".

Ҳайит пишириқларини тайёрлаш учун хурмо пастаси, ун ва ёғ сотиб олган Маҳмуд ал-Мадхун молиявий аҳвол ёмонлашаётганини айтди. "Бироқ, биз хурсанд бўлишга қарор қилдик", дея қўшимча қилди у.

Асосан импортга таянадиган Фаластин анклави эса Украина урушидан олдин шундоғам ночор эди. Чунки Фаластин Ҳамас масаласида Исроил ва Мисрнинг кучли босими остида бўлиб келмоқда.

Икки йил танаффусдан сўнг Россия масжидларида Рамазон ҳайити намози ўқилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:53 0:00

Сурия иқтисодиёти эса уруш, Ғарб санкциялари, коррупция ва қўшни Ливандаги иқтисодий таназзулдан азият чекиб келади.

Афғонистонликлар Толибон ҳокимиятга келганидан кейин илк марта, хавфсизлик ва иқтисодий аҳвол оғир бир шароитда ҳайит байрамини нишонлади. Кўчада ҳамма эҳтиёткорлик билан юрди. Лекин якшанба куни байрам бошланганида, хавфсизлик чоралари кучайтирилган Кобулнинг энг катта масжидларига одамлар намоз ўқиш учун кирди.

Тез-тез содир бўладиган портлашлар ҳайит олдидан байрам кайфиятини бузди. Портлашларни ИШИДнинг Хуросон бўлими ўз зиммасига олган. Қўпорувчилик ҳаракатларида асосан шиа бўлган этник ҳазоралар нишонга олингани айтилади.

Биз қаршилигимизни кўрсатмоқчимиз, улар бизни сиқиб чиқара олмайди”, деди жамият раҳбари, доктор Бакр Саид.

Шанба куни Кобулдаги хайрия озиқ-овқат тарқатиш марказида 10 фарзанднинг отаси Дин Муҳаммад бу ҳайит унинг учун энг ёмони бўлишини кутганини айтади.

“Қашшоқлик билан ҳеч ким ҳайитни аввалгидек нишонлай олмайди”, деди у.

"Одамлар бизга овқат беришини кутмасдан, ўзимиз учун бирор нарса сотиб олишимиз учун қанийди ишимиз бўлса".

Ироқда бу йил пойтахт кийим-кечак бозорларига одатдагидан камроқ харидор ташриф буюрган. Хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар байрамларни ҳам четлаб хавфсизлик кучлари ўтган йилги байрам арафасида содир бўлган портлашлар қайтарилмаслиги учун назоратни кучайтирган.

Ҳиндистонда мамлакатдаги мусулмон озчилик ҳинд миллатчиларининг узоқ вақтдан бери мусулмонларга қарши намойишлари ва босимлари билан курашиб келади. Рamazon ойида икки ўртадаги таранглик зўравонликларга, ҳинду ва мусулмон гуруҳлари ўртасидаги тошбўронга айланиб кетди.

Мусулмон воизлари мусулмонларни ҳайитда ҳушёр бўлиш ҳақида огоҳлантирган.

Ҳуқуқ фаоли Увайс Султон Хоннинг айтишича, ҳинд мусулмонлари "енг ёмон воқеалар ривожи билан курашишга фаол тайёрланмоқда". "Ҳиндистонда мусулмонлар учун ҳеч нарса аввалгидек эмас, шу жумладан, Ҳайит ҳам".

Миллионлаб индонезияликлар Ҳайит байрами олдидан йирик шаҳарлардан чиқиб, оилалари билан қишлоқларга ҳайит байрамини нишонлаш учун йўл олди.

Рамазонни гўштсиз ўтказган болалар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:28 0:00

Жануби-Шарқий Осиёдаги энг катта масжидда душанба куни эрталаб ўн минглаб мусулмонлар намозга ташриф буюришди. Индонезия пойтахти Жакартадаги “Истиқлол” масжиди коронавирус сабабли икки йил жамоавий намозлар учун ёпиқ бўлди.

“Бизни узоқлаштирган пандемиянинг икки йилидан сўнг бугун қанчалик хурсанд бўлганимни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Бугун биз яна бирга ҳайит намозини ўқишимиз мумкин”, деди Эпи Танжунг рафиқаси билан Жакартадаги бошқа масжидда намоз ўқиб чиққанидан сўнг.

Украинадаги уруш ва Россияга қарши санкциялар ғалла ва ўғит етказиб беришни тўхтатиб қўйди, бу эса инфляция авж олган бир пайтда озиқ-овқат нархининг ошишига олиб келди. Масалан, аксарият мусулмонлар яшайдиган бир қатор давлатлар буғдой импортининг катта қисми Россия ва Украина ҳиссасига тўғри келади.

Баъзи мамлакатларда Украинадаги урушнинг оқибатлари шундоғам нотинчлик, кўчирилиш ёки қашшоқликдан азоб чекаётганларнинг қайғусини янада кучайтирмоқда.

– Индонезия мусулмонлари 2 йилдан сўнг Рaамазон ҳайитини тўлиқ нишонлаган бўлса, Суриянинг исёнчилар назорати остидаги шимоли-ғарбий Идлиб вилоятида бу йилги Рамазон ойи ўтган йилга қараганда қийинроқ бўлди. Абед Ясиннинг сўзларига кўра, у, рафиқаси ва уч фарзанди учун бугунги кунда ўтган йили ёрдам гуруҳидан олган маҳсулотларнинг ярмини, жумладан, нўхат, ясмиқ, гуруч ва ёғ олган. Бу эса ҳаётни янада қийинлаштирмоқда.

Жакарталик Ҳадиул Умам, “Пандемия ҳали тугамаган бўлса-да, Ҳайитни одатдагидек нишонлашга бўлган интилиш бугун ниҳоят устун келди.

Коронавирусдан огоҳлантиришлар ва озиқ-овқат нархининг ошишига қарамай, пойтахтдаги кўпчилик байрам олдидан кийим-кечак, поябзал ва ширинликлар сотиб олиш учун савдо марказларига борди.

Малайзиядаги мусулмонлар ҳам чегаралар тўлиқ очилиб, COVID-19 чоралари янада юмшатилгандан кейин ҳайитни байрамона кайфиятда кутиб олди. Рaмазон бозорлари ва савдо марказлари Ҳайит байрами олдидан харидорлар билан тўлиб тошди.

Куала-Лумпурда ишлайдиган савдо менежери Файруз Муҳаммад Толиб "Энди байрамни нишонлаш учун уйга қайтаётганимизнинг ўзи бир бахт", деди. Саёҳат билан боғлиқ чекловлари туфайли икки йил узоқда бўлган Файруз оиласи билан байрамни нишонлаш учун қишлоққа борадиган бўлди.

"Бу байрам шунчаки зиёфат эмас, балки яна бирга бўлишдир", дея таъкидлади у.

XS
SM
MD
LG