Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:40

Диний қўмита: Мирзиёев ташаббуси билан "оқланган"ларни тинч ҳаётга қайтараяпмиз


Икки хотини билан бораётган ўзбекистонлик (Иллюстратив сурат)
Икки хотини билан бораётган ўзбекистонлик (Иллюстратив сурат)

Ўзбекистон ҳукумати радикал ва экстремист гуруҳлар сафларини тарк этган фуқароларини тинч ҳаётга қайтаришда кўмаклашмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов Москва ва Бутун Россия патриархи Кирилл билан учрашуви пайтида баёнот берди.

РИА-Новости агентлиги хабарида айтилишича, Россия партриархи Кирилл билан учрашган Дин ишлари қўмитаси раиси Ортиқбек Юсупов Ўзбекистонда 16 мингдан ортиқ киши назоратда турувчилар рўйхатидан чиқарилганини алоҳида таъкидлаган.

"Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бу йил диний экстремизмнинг олдини олиш мақсадида адашиб диний-экстремистик фаолиятга кириб қолганлар огоҳлантирилди, уларга ишонч билдирилди ва тинч ҳаётга қайтиши учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда", дея иқтибос келтирди Дин ишлари қўмитаси раисидан агентлик.

Ўзбекистонда ёз ойларида мамлакат бўйлаб ИИВ назоратида турувчилар рўйхатига киритилган 17 мингдан ортиқ киши билан суҳбатлар ўтказилди ва улардан 16 мингдан ортиғи бу рўйхатдан чиқарилди. Ўзбекистан 24 телеканалига кўра, бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилган.

Шу йилнинг июнь ойида президент топшириғи билан республика бўйлаб маҳалла қўмиталари, ҳокимият, куч ишлатар идоралар вакиллари иштирокидаги гуруҳлар тузилиб, рўйхатга номи киритилган ва мунтазам назоратда турган кишилар суҳбатлар ўтказилди.

Суҳбатда асносида тақиқланган диний экстермистик гуруҳларга аъзо эмаслиги аниқланган ёки бу гуруҳларга алоқадор бўлган бўлса-да, кейинчалик бу йўлдан қайтганига ишонтирган кишилар имомлар кафиллиги остида "оқланди" - рўйхатдан чиқарилди.

Бундан ташқари патриарх Кирилл билан жума кунги учрашуви пайтида қўмита раиси: "Ислом дини номи остидаги экстремизм халқаро масштабдаги ҳарбий-сиёсий кучга айланмоқда", деб баёнот берган ва республикада радикал-экстремистик гуруҳга аъзо бўлган шахсларни аниқлаб, жазога тортиш жараёни давом этаётганини айтиб ўтган.

РИА-Новости агентлиги бу хабарига илова қилган маълумотга кўра, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари 2016 йилнинг биринчи ярмида радикал-экстремист ва террорчи ташкилотлар тарафдори, дея 549 кишини қўлга олган.

Бундан ташқари, шу муддат ичида, экстремистлик ва террорчилик характеридаги 334 та жиноят аниқлангани, 7 минг нусхадаги экстремистик адабиёт ва ҳукуматга қарши варақа мусодара қилингани айтилди.

XS
SM
MD
LG