Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:29

“Тўполон” ортидан бухоролик тадбиркорлар иши Бош прокуратура назоратига олинди


“Дилкушо” бозоридан қувилган 100 га яқин бухоролик тадбиркор вилоят прокурорига арзга борди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:19 0:00

“Дилкушо” бозоридан қувилган 100 га яқин бухоролик тадбиркор вилоят прокурорига арзга борди

10 декабрь куни юздан ошиқ тадбиркорнинг Бухоро вилоят прокуратурасига арз қилиб борганига 12 декабрь куни расман муносабат билдирган Ўзбекистон Бош прокуратураси Озодликка “масаланинг назорат остида экани” ва муаммо “ҳал этилиши”ни маълум қилди.

Ўтган йил шаҳар марказидаги “Дилкушо” бозоридаги дўконлари бузилганидан бери на компенсация¸ на ер ва на эски бозор ўрнида қурилаëтган савдо комплексидан дўкон ололмай сарсон юрган тадбиркорлар вакиллари Озодликка 10 декабрь кунги “тўполон”дан сўнг шаҳарга яна Бош прокуратура вакиллари келганини билдирди.

Бош прокуратура жавоби

12 декабрь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати “Дилкушо” бозори бузилганидан бери қонунда кўрсатилган бирор ҳаққини ололмай юрган бухоролик тадбиркорларнинг 10 декабрь куни вилоят прокуратурасига қилган “юриши” хусусида маълумот берди.

Расмий баëнотда¸ 2017 йил апрель-май ойларида бузилган “Дилкушо” бозорида ишлаб келган тадбиркорларнинг ҳаммасига шаҳар ҳокими қарори билан “Бухоро шаҳри марказида жойлашган собиқ мебель фабрикаси ҳудудидан ер берилгани”¸ аммо фуқаролар буни хоҳламагани айтилади.

Баëнотда айтилишича¸ 10 декабрь куни “Дилкушо” бозори бузилгунгача бу ерда ишлаб келган жами 123 нафар тадбиркор “Бухоро шаҳар ҳокими, прокурори ва ИИБ бошлиғи иштирокида вилоят прокуратурасининг катта мажлислар залида қабул қилиниб, ҳар бирлари билан сухбатлашиб олинган ва уларнинг талаблари ўрганиб чиқилиши ва ижобий ҳал этилиши ҳақида келишиб олинган.”

Бош прокуратура мулозимининг таъкидича¸ “масала назорат остида¸ ҳал этилади”; натижаси ҳақида қўшимча равишда маьлум қилинади.

“Тошкентдан группа келди”

Ўтган йил бошида шаҳарнинг марказий қисмидаги “Дилкушо” бозори бузилганидан бери ишсиз ва даромадсиз қолган 600 тадбиркордан 100 дан ошиғи 10 декабрь куни ўз норозилигини билдириш учун вилоят прокуратурасига боргани ҳақида Озодлик ўша куниëқ хабар берган эди.

12 декабрь куни Озодлик мухбири боғланган бухоролик тадбиркорлар “масаланинг назоратга олингани” ҳақидаги Бош прокуратура расмий жавобини тасдиқладилар.

Душанба (10 декабрь) тунги соат 11 да бизга воқеадан Бош прокурорнинг ўзи хабардор экани ва уни ҳал қилиш учун Тошкентдан гуруҳ юборганини айтишди. Билишимизча¸ кеча ва бугун Бош прокуратурадан юборилган иккита одам шуғулланаяпти. Ҳозирча биз билан учрашгани йўқ лекин”¸ деди 10 декабрь куни Бухоро вилоят прокуратурасига арз борган тадбиркорлардан бири.

Сўнаëзган умид

12 декабрь куни ўз шикоятларининг Бош прокуратура назоратига олиниб¸ уни “ижобий ҳал қилиш” уринишлари бошланганини олқишлаган тадбиркорлар намояндалари¸ бундай ваъданинг аввал ҳам бир неча марта берилганини тилга олдилар.

Икки йилдан бери вилоят прокурори Бош прокуратурага¸ президент порталига “суҳбатлашдик¸ ўрганамиз¸ ижобий ҳал қиламиз” деган жавобни кўп марта берган. Лекин масала ҳал қилингани йўқ¸ ҳар сафар Мебель фабрикаси ўрнидан жой бердик¸ булар олмаяпти¸ деган баҳона билан бу ердагилар ўз билганини қилиб келаяпти”¸ дейди Озодликка шахси очиқланмаслигини сўраб гапирган тадбиркорлардан бири.

Озодлик суҳбатдошларига кўра¸ шаҳар марказидаги “Дилкушо” бозоридан ўз дўконларига бошма-бош жой бермаслик учун таклиф этилган Мебель фабрикаси прокуратура хатида ëзилгани каби¸ шаҳар марказида жойлашган эмас.

Бу зах босган¸ чекка бир жой. Биз пулини олдиндан берсак¸ бизга шу ердан бир қаватли дўкон қуриб беришар эмиш. 30-40 тадбиркор рози бўлиб¸ пулини бердиям. Ҳозиргача на дўкон бор¸ на пул”¸деди шаҳар ҳокими ечим сифатида тақдим этиб келаëтган бу таклифга кўнмаëтган тадбиркорлардан яна бири.

“Дилкушо” бозорида йиллар давомида савдо қилиб келган тадбиркорлар прокуратурадан ўзларига берилган бирламчи ваъда - “Дилкушо” деҳқон бозори ҳудудида қурилаётган янги савдо комплексидан савдо дўконлари ажратиб беришни талаб қилмоқдалар.

Озодлик билан 12 декабрь кунги суҳбатда тадбиркорлар вакиллари бу талаблари қондирилмагунча¸ қонунда кўзда тутилган барча идоралар эшикларини қоқишни, қонуний талабларини тўхтатмасликларини билдирдилар.

XS
SM
MD
LG