Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:42

66 яшар ўзбек муҳожири Россия депортация марказида қолмоқда


Uzbekistan / Russia - Chelyabinsk detention center for foreigners, Chelyabinsk, 19.06.2015.
Uzbekistan / Russia - Chelyabinsk detention center for foreigners, Chelyabinsk, 19.06.2015.

Озодликка мурожат қилган марғилонлик 66 ёшли Комилжон Ҳасанов 4 ойдан буён Россиянинг Твер шаҳри чет элликларни сақлаш (СУВСИГ) марказида ушлаб турилганини айтди. Марказдаги шароит қамоқхонадан фарқ қилмаслигини айтган отахон, ўзидан кўра ушлаб турилган ёш болали ўзбек аёллари аҳволига ачинаётганини сўзлаб берди.

Марғилонлик 66 яшар нафақахўр Комилжон Ҳасановнинг айтишича, у Шўро давридаги ҳарбий хизматдошларини кўриш ва қисқа муҳлат ишлаш ниятида Россияга келган. Комилжон ака Тверь шаҳрига келганидан икки ой ўтар-ўтмас, полиция ходимлари уни аввал полиция бўлимига, суд қароридан сўнг эса, депортация қилиш марказига келтирганини билдирди.

- Мени “регистрациянг йўқ” деб ушлаб, шу ерга олиб келишди. Россияга келганимга ярим йил бўлган бўлса, унинг қарийб 4 ойини депортация марказида ўтказаяпман. Ишлаган жойимда пулим қолган эди, 1-2 кунга пулимни олиб кетмоқчи эдим. Бизни камерага қамаб ташлаган. Шароити оғир. Ташқарига, прогулкага ҳам, бошқа нарсага ҳам чиқармайди. Кимга дардимизни айтишни ҳам билмаймиз. Элчихонага мурожаат қилгандик. Бирор натижа йўқ, - деди Комилжон ака.

Марғилонлик отахон ўзидан кўра депортация муассасида ушлаб турилган 10 нафар ёш болали ўзбек аёлларига ачинаётганини билдирди.

Комилжон Ҳасанов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00
Бевосита линк

Депортация муассасида қарийб ярим йилдан буён сақланаётган хоразмлик Абдурашиднинг айтишича, муҳожирларнинг узоқ вақт қолиб кетишига асосий сабаб бу муассиса идорасида пулнинг йўқлигидир.

- Буларда пул йўқ экан, шунинг учун жўнатолмай ўтиришибди, бизларда ҳам пул йўқ. “Жўнатолмасанг, қўйиб юбор, биз ишлаб, йўл пулимизни топиб кетамиз” десак ҳам кўнишмайди. Бизни ушлаб турган жой қамоқхонадан ҳеч қолишмайди. Шароити оғир, ҳар бир камерада 15-16 киши ётади, овқати ҳам овқатга ўхшамайди, еб бўлмайди. Биз овқатини ҳам емаслигимиз мумкин, бизни уйимизга юборишсин, оила, болаларимизни олдига борайлик. Ёш болали 10 нафарга яқин аёл, уларнинг бир нечтаси ёш болали, ҳатто ҳомиладаор аёллар ҳам бор, тиқилиб ётишибди, ёш-қари ўзбеклар. Баъзилар патент (ишга рухсатнома) пулини ёки регистрация мўҳлатини 3-4 кунга кечиктирганларни полиция келтириб, суд уларга депортация қарорини чиқарган. Ҳатто бир йигит қўлида 3 кундан кейин Ўзбекистонга кетиш билети ҳам бўлганига қарамасдан депортацияга ҳукм этган. Йигитнинг билетга тўлаган пули ҳам кўйган. Ана шулар бу ерда ойлаб кутиб ўтирибди, деди Абдурашид.

Рашид билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:31 0:00
Бевосита линк

Озодликнинг Твер шаҳри чет элликларни сақлаш (СУВСИГ) маркази расмийлари фикрини олиш уриниши натижасиз якунланди.

Озодлик ўзбекистонликлар муаммоси юзасидан Москвадаги “Гражданское содействие” инсон ҳуқуқлари ташкилотига мурожаат қилди. Ушбу ташкилотнинг Твер вилоятидаги адвокати Владимир Шамкин, Тверь шаҳри чет элликларни сақлаш марказига бориб, у ердаги шароит билан танишганини билдирди.

-Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари айтаётган муаммо, ҳақиқатан ҳам, мавжуд. Мен сизни мурожаатингиздан сўнг муҳожирларни юбориш билан шуғулланаётган инспектор билан учрашдим. Шу кунларда муассисага ҳукуматдан пул ажратилган. Меҳнат муҳожирлардан ёш болали икки ўзбек аёли дохил 8 нафарга ватанига жўнатиш ҳужжатлари тайёрланган. Уларнинг шу кунларда учоқда Ўзбекистонга юборилиши белгиланган. Қолган меҳнат муҳожирлари маблағ ажратилишига қараб ватанига юборилади, - деди адвокат Владимир Шамкин.

Ҳуқуқ фаоллари Россия депортация муассисаларида чет элликларни узоқ муҳлатда ушлаб турилиши, муҳожирлар орасида ўз жонига қасд қилиш, норозилик чиқишлари каби нохуш воқеаларга туртки бўлишини таъкидлаб келишади.

Яқинда Россияда инсон ҳақлари бўйича омбудсмен Татьяна Москалькова чет элликларни сақлаш марказлари (СУВСИГ) учун маблағ ажратишни сўраб, Россия ҳукуматига мурожаат қилган эди.

XS
SM
MD
LG