Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:15

Чегара: “Дўстлик”да чегарадан ўтиш тартибини бузганлар сони кўмаймоқда

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги "Дўстлик-автойўл" чегара бекатидан июлдан бошлаб йўловчилар ва транспорт воситаларининг ўтиши кўпайди. Бу ҳақда Қирғизистон МХДҚга қарашли Чегара хизмати маълум қилди.

"Дўстлик-автойўл" чегара бекати раҳбари Майор Нурлан Аттоқуров сўзларига кўра, бугунги кунда чегара бекатидан кунига камида 15 минг, кўпи билан 22500 одам, ҳамда 300дан ортиқ транспорт воситаси ўтмоқда.

Қолаверса, чегарадан ўтиш тартибини бузаётганлар ҳам кўпайган. Масалан 2022-йил ҳисобида 49 нафар чегара бузувчи қўлга олинган бўлса, шу йилнинг 6 ойида чегарадан ўтиш тартибини бузган 60 одам қўлга олинган.

Чегара бекати расмийсининг айтишича, ўтган 6 ой давомида "Дўстлик" чегара бекатида 52 миллион қирғиз сўми, ёки қарийб 600 000 долларлик ноқонуний олиб ўтилаётган пул ва қимматбаҳо металлар қўлга олинган.


XS
SM
MD
LG