Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:31

Бухорода норози аҳоли йўлни тўсиб қўйиши ортидан газ таъминоти қисман тикланди


Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги аҳоли норозилиги - 10 декабрь, 2020
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги аҳоли норозилиги - 10 декабрь, 2020

Бухоро вилоятининг Бухоро ва Қоракўл туманларида газ таъминотидан норози аҳоли магистрал йўлни тўсиб қўйишидан бир кун ўтиб, ушбу туманларда газ таъминоти қисман тиклангани айтилмоқда.

10 декабрга ўтар кечаси газсиз қолган Қоракўл туманининг “Дўстлик” ва “Қоракўз” маҳаллалари аҳолиси Ўзбекистонни Туркманистон ва Эрон билан боғловчи М37 халқаро автомагистрал йўлини тўсиб қўйди.

Бундан олдин Бухоро туманида ҳам табиий газ ва электр тақчиллигидан норози аҳоли йўлни тўсиб қўйгани ҳақида хабар қилинганди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда, асосан, аёллардан иборат ўнлаб одам транспорт воситалари ҳаракатини тўхтатишга уринаётгани кўринади.

Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли йўл тўсди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:14 0:00

Бухоро туманидаги норозилик акс этган видеода бир неча ўн одам, асосан, аёллар йўлни тўсиб қўйишга уринаётгани акс этган. Одамлар хонадонлари газсиз қолганини айтишади.

"Муаммо қисман бартараф этилди"

Бухоро вилояти ҳокимлиги расмийлари ҳар икки тумандаги аксар хонадонларда табиий газ босими тушиб кетгани ва бу аҳоли норозилигига сабаб бўлганини Озодликка тасдиқлашди.

Ҳокимликнинг исми очиқланмаслигини сўраган расмийси, 10 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда Қоракўл ва Бухоро туманларида "газ таъминоти билан боғлиқ юзага келган муаммо қисман бартараф этилган"лигини айтди.

"Бухоро туманининг "Работипоён", Қоракўл туманининг "Қоракўз" ва "Дўстлик" маҳаллаларида газ билан боғлиқ муаммолар бўлган. Ҳаво кескин совиб, газ истеъмоли кўпайиши сабаб кўп хонадонларда табиий газ босими пасайиб кетган.Кечани ўзида "Ҳудудгаз Бухоро"га муаммони бартараф этиш топшириғи берилди. Бугундан Қоракўлга мана газ етарли босимда бериляпти. Баъзи жойларда босим камроқ бўлаётган бўлиши мумкин, яқин кунларда уларники ҳам ҳал бўлади", - деди Бухоро вилояти ҳокимлиги расмийси.

Ҳудудгаз Бухоро" МЧЖ баёнотида ҳам Бухоро ва Қоракўл туманида газ босими сўнгги кунларда уч бараварига тушиб кетганлиги, 10 декабрь кунига келиб ҳудудда газ таъминоти тикланганлиги айтилади.

"Когон” магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли “Қоракўл” газ тақсимлаш станциясидан тумандаги истеъмолчиларга 6 атмосфера босими остида етказиб берилаётган табиий газни газ тақсимлаш станциясидаги 2-рақамли жўмрак орқали 1,8-2 атмосферага қисқартирилиши натижасида аҳоли хонадонларига табиий газ таъминоти тўхтаб қолган. Бу эса тумандаги “Дўстлик” ва “Қоракўз” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг норозилигига сабаб бўлган. Айни вақтда, ҳудудда газ таъминоти тикланди", - дейилади "Ҳудудгаз Бухоро" МЧЖ баёнотида.

Қоракўл туманидаги "Дўстлик" ва "Қоракўз" маҳаллаларида яшовчи баъзи аҳоли вакиллари норозилик ортидан газ таъминоти тикланганини айтишди. Айни вақтда айрим хонадон эгалари газ босими ҳамон пастлигидан нолимоқда.

"Ҳозирча бор, лекин босим паст. Уч кун олдин умуман йўқ эди. Яна узиб қўйишмаса бўлди. Чунки одамлар сал норози бўлса, вақтинча газ бериб, узиб қўйиши олдинги йиллари бўлган", - дейди Қоракўл тумани аҳли вакилларидан бири.

М37 халқаро автомагистрал йўли Ўзбекистонни Туркманистон ва Эрон билан боғловчи йўл ҳисобланади.

Бухоро вилоят ҳокимлиги расмийсининг Озодликка айтишича, норозилик сабаб автомобиллар қатнови тўхтаб қолмаган.

"Ким йўл тўсса, муаммони ҳал қилиб бериш ечим эмас"

Тошкентдаги "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистонда энергетик бўхрон кўлами катта экани, ким жанжал кўтарса ёки йўл тўсса, муаммосини ҳал қилиш масаланинг ечими эмаслигини айтади.

"Бу йил қиш одатдагидан эрта, 12 даража совуқ келди. Газ йўқ. Йиллар давомида бу соҳага инвестиция қилинмади. Муаммони ҳукумат ҳам тан оляпти. Лекин ким жанжал қилса ёки йўл тўсса, муаммони бориб ҳал қилиб бериш, бу - ечим эмас. Чунки газ тақчиллиги фақат Бухорода эмас. Тошкентда ҳам газ паст. Қиш ҳали олдинда. Агарда муаммо миқёсли ҳал қилинмаса? ижтимоий норозилик кўпаяверади, тинчи бўлмаганидан кейин йўл тўсишлар яна бўлиши мумкин. Лекин муҳими ҳукумат, ҳокимликлар шу муаммони тан оляпти. Илгариги ҳукумат тан олмаган. Муаммонинг ечими уни тан олишдан бошланади", - дейди Ташанов.

Ўзбекистонда ҳар йили қиш мавсумида газ ва электр таъминотидаги узилишлар дан норози аҳолининг чиқишлари кузатилади.

Қорақалпоғистонда аҳоли йўлни тўсди, Мирзиёев Тошкентнинг аҳволидан ташвиш билдирди, Ўшда кислород балонини ясашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:00 0:00
Бевосита линк

Ўтган йили газ ва электр таъминотидаги мунтазам узилишлар ортидан Андижон, Фарғона, Сирдарё ва Қорақалпоғистонда аҳоли норозилик билдириб, йўлларни тўсиб қўйган эди.

XS
SM
MD
LG