Москвада мусулмонлар митинг қилишди
Москвада мусулмонлар 21 июль куни митинг қилишди. Улар кучишлатар органларининг масжидларда ўтказган рейдлардаги қаттиқ-ҳаракатларидан норози эканини билдиришди. Ҳозирча ҳибсга олинганлар тўғрисида хабар берилмади. “Подъем” телеграм каналининг ёзишича, полиция масжид олдида хавфсизликни кучайтирган.