Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:55

Манбалар: Қодировни тергов қилган прокурор ҳам қамоққа олинди


Иллюстрация
Иллюстрация

Ўзбекистон ҳуқуқ тизимида ишловчи бир-биридан мустақил мулозимнинг Озодликка билдиришича¸ жорий йилнинг 8 март куни Наманган вилоятининг собиқ прокурори Улуғбек Тошев қўлга олинган. Тошев¸ иддаоларга кўра¸ юқори лавозимдаги амалдорга катта миқдорда пора бераëтган пайтда ДХХ ходимлари тарафидан ушланган.

Ҳозирча бу маълумот Бош прокуратура ва ДХХ томонидан расман тасдиқлангани йўқ.

Тошевнинг шу тарзда ушлангани тафсилотларини Озодликка ҳуқуқ-тартибот тизимида ишловчи мулозим исми сир қолиш шарти билан маълум қилди. Айни маълумотни Озодлик суҳбатлашган мазкур жараëнга билвосита алоқадор адвокат ҳам тасдиқлади. Адвокатнинг иддао қилишича¸ қўлга олиш пайтида Тошевнинг гўëки 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни кимлиги айтилмаëтган шахсга бераëтгани видеотасвирга олинган ва унга нисбатган қамоқ эҳтиëт чораси белгиланган.

Тошев пора деб таснифланган пулни айнан кимга ва нима мақсадда бергани ҳақида Озодликда ҳозирча маълумот йўқ.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Озодликка билдиришича¸ Тошев жорий йилнинг 4 март куни “қонунийлик, ҳуқуқбузарликлар эрта профилактикасини таъминлаш, кадрлар тарбиясида йўл қўйган камчиликлари учун” лавозимидан бўшатилиб¸ прокуратура тизимидан четлатилган.

14 март куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Улуғбек Тошевнинг ҳибсга олингани ҳақида “маълумот йўқлигини” билдирди.

Қодировнинг одами

Улуғбек Тошев 2016 йилнинг апрель ойида собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировнинг “одами” деган тамға билан Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурори лавозимидан четлатилган эди. Улуғбек Тошев шундан кейин бир муддат Янгийўл туман прокурори лавозимида ишлади. 2015 йилгача эса Тошев Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган.

Қодировни сўроқ қилган прокурор

Улуғбек Тошев, тизимга алоқадор мулозимларнинг айтишича¸ 2017 йили қисқа муддат собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров устидан очилган жиноят ишини олиб борган тергов гуруҳини бошқарган.

Журналист Сергей Ежковнинг ëзишича¸ “мана шу тергов пайтида эришган самараси ортидан Тошев Наманган вилоятига прокурор қилиб тайинланган.”

Айтилишича¸ Тошев раҳбарлигидаги тергов гуруҳи собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров иши бўйича асосан прокуратура тизимининг 21 амалдорининг қамоққа олинишини ташкил қилган.

Кутилмаганда қўлига кишан тақилди

Озодлик суҳбатлaшган ҳуқуқ тизими мулозимига кўра¸ Тошев ишдан олинганидан кейин ҳам тизимга қайтишни режалаган.

“Унинг президент танқидига нишон бўлиб ишдан олингани¸ кутилмаган бўлди. Чақириб, ариза ёз, деб айтишган. У ҳам индамасдан ёзиб берган. Кейин яна тизимга қайтаман¸ деб ўйлади. Қамоққа олинишини ҳеч кутмаган эди”¸ дейди суҳбатдош.

"У гумонланаëтган “пора бериш” айби “подстава” сифатида уюштирилмаганмиди?" деган саволга Озодликнинг бу манбаси аниқ жавоб беришга қийналди.

Мулозимга кўра, “прокуратура тизимида лавозимдан кўтарилиш учун катта пора бериш Қодиров даврида шакллантирилган қатъий қоида бўлган".

Ўзбекистон Бош прокуратураси 11 март куни прокуратура органлари тизимида хизмат қилувчи ходимларнинг пора олиш-беришини қораловчи билдириш эълон қилди.

Бу билдиришда 2018 йили прокуратура ходимларига пора бериш бўйича 98 та ҳолат қайд этилгани айтилади.

XS
SM
MD
LG