Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:42

Bellingcat гуруҳи МН17 ҳалокатига алоқадор янги гумонланувчилар исмларини эълон қилди


Австралиялик ва нидерландиялик нозирлар Malaysia Airlines учоғи қолдиқларини текширмоқда
Австралиялик ва нидерландиялик нозирлар Malaysia Airlines учоғи қолдиқларини текширмоқда

Bellingcat тергов гуруҳи 2014 йили Украина шарқида Малайзияга қарашли MH17 рейси билан учиб кетаётган йўловчи самолётнинг уриб туширилишига алоқадор янги гумонланувчиларни аниқлади.

Айни дамда бугун, 19 июнь куни MH17 ҳалокатини тергов қилиб келаётган расмий Қўшма тергов гуруҳи камида тўрт гумонланувчини кўрсатиши ҳамда илк жиноий айбловларини эълон қилиши кутилмоқда.

Bellingcat 19 июнь куни эълон қилган ҳисоботда кўрсатилган гумонланувчилар Украинанинг Донецк вилоятидаги айирмачилар тузган Мудофаа вазирлигига бўйсунувчи гуруҳларга аъзо шахслардир.

Ушбу гуруҳларнинг бири Донецкдаги айирмачиларнинг ГРУ ДНР ҳарбий разведка гуруҳи бўлиб, MH17 уриб туширилганда унга россиялик офицер Сергей Дубинский етакчилик қилаётган бўлган.

Ҳисоботда тилга олинган бошқа гуруҳлар орасида украиналик Олександр Ходаковсий етакчилик қилган “Восток” батальони ҳамда украиналик Иҳор Безлер етакчилик қилган “Безлер” гуруҳи бор.

Bellingcat ҳисоботида аниқланган янги гумонланувчилар MH17ни адашиб ҳарбий мўлжал сифатида белгилашга ҳамда БУК ракетасини Украина ҳудудига олиб кириб, ундан фойдаланишга тўғридан-тўғри алоқадор шахслар эканлиги айтилади.

Янги аниқланган гумонланувчилар орасида Леонид “Крот” Харченко, Оле “Гюрза” ва “Халиф” Пулатовллар, Эдуард “Рязан” Ҳилазов, Олеҳ “Змей” Шарпов, Серҳий “Боцман” Поваляев, Валерий “Наёмник” Стелмах, Иҳор “Минёр” Украинец ҳамда Олександр “Санич” Семёновлар бор.

Ҳилазов (2015 йилнинг 27 июлида ҳалок бўлганига ишонилади) ва Поваляевдан (2016 йилнинг 6 январида ҳалок бўлганига ишонилади) ташқари бу шахсларнинг барчаси ҳамон тирик ва Россияда ёки Украинанинг оккупация қилинган ҳудудида яшамоқда“, дейилади Bellingcat эълон қилган баённомада.

19 июнь куни NOS нидерланд телеканали Қўшма тергов гуруҳи расман эълон қилиши кутилаётган гумонланувчилар Мучкаев, Дубинскй, Олеҳ Пулатов ҳамда Иван Безизковлар эканлигини хабар қилди.

MH17 рейси учоғи ҳалокати бўйича очиқ маълумотларни тўплаб, таҳлил қилиб келаётган Bellingcat аввалроқ фожиага алоқадор бир неча шахс исмини эълон қилган эди.

Улар орасида Дубинский ҳам бор бўлиб, гуруҳга кўра айнан Дубинский БУК ракетасини Украинага олиб киришда қатнашган.

Ўтган йилда гуруҳ Олег Иванников исмли Россия ГРУ офицери шахсини аниқлаган эди.

“Орион“ лақаби берилган Иванников қўшни Луганск вилоятида туриб фаолият юритган.

Қўшма тергов гуруҳи 19 июнь куни самолёт фожиаси бўйича жиноий терговдаги ўзгаришларни ҳам эълон қилади.

- Исмлар эълон қилинади. Айбловлар қўйилади, - деди 8 июнь куни Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Олена Зерка.

Терговчилар сўзларига кўра, кейинги қадам ўлароқ улар индивидуал гумонланувчиларни аниқлайди ва уларнинг ҳар бирини судга тортишга ҳаракат қилади.

Қўшма тергов гуруҳининг маълум қилишича, 2016 йилда MH17 учоғини уриб туширишда фойдаланилган БУК ракетаси Россиядан олиб кирилгани аниқланган.

2018 йилнинг майида эса БУК тизимини Украинага Россиянинг 53-зенит ракета бригадаси олиб киргани ва қайта олиб чиқиб кетганини хулоса қилинди.

Москва 2014 йилнинг мартида Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиб олиб, Украина шарқида россияпараст айирмачиларни қўллаб келади.

Украина шарқидаги тўқнашувларда бугунга қадар 13 мингдан ошиқ одам ҳалок бўлди.

MH17 учоғи 2014 йилнинг 17 июлида уруш зонаси устида, Украина ҳукумати бошқарувида бўлмаган ҳудудда уриб туширилган.

Россия фожиага алоқасини рад этиб, Украина ҳамда АҚШ Марказий разведка агентлигини айблаб келади.

Қўшма тергов гуруҳи Австралия, Бельгия, Малайзия, Нидерландия ҳамда украиналик терговчилардан иборат.

XS
SM
MD
LG