Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:43

Россия тажовузини дастаклаган Лукашенко учинчи бор конституцияни ўзгартирмоқда


Лукашенко 1994 йилда ҳокимиятга келганидан бери учинчи марта конституцияга ўзгартириш киритишни таклиф қилди.
Лукашенко 1994 йилда ҳокимиятга келганидан бери учинчи марта конституцияга ўзгартириш киритишни таклиф қилди.

27 февраль куни бўлиб ўтган референдум авторитар етакчи Александр Лукашенконинг ҳокимият устидан назоратини кучайтириши кутилмоқда.

67 ёшли Лукашенко 1994 йилда ҳокимиятга келганидан бери учинчи марта конституцияга ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Бу Лукашенкога 2035 йилгача ҳукмронлик қилиш имконини беради. Мазкур ўзгариш Беларуснинг "ядросиз зона" мақомини белгилайдиган қисмини бекор қилиб, Россия ядро қуролини Беларусга қайтариш учун йўл очиб бериши мумкин.

Ҳозирда мамлакатда 30 000 га яқин рус қўшинлари жойлаштирилган бўлиб, улар гўёки Беларус кучлари билан қўшма машғулотларда қатнашиш учун келгани иддао қилинган. Аммо, машғулотлар якунланиши керак бўлган 20 февраль куни мудофаа вазири Виктор Хренин рус аскарлар номаълум муддатга қолишларини маълум қилди.

Швецияда истиқомат қилувчи беларуслик таҳлилчи Алесиа Рудник Озодликка электрон почта орқали йўллаган мактубида “Кремл Беларусдаги сиёсий инқирознинг бошида кескинликни муроса кўринишида юмшатиш учун референдум ўтказишдан манфаатдор эди”, деди.

“Бу можарони юмшатиш ўрнига, эндиликда Лукашенко ҳокимияти давомийлигини таъминлаш ва унинг позициясини барқарорлаштириш воситаси бўлиб хизмат қилмоқда. 27 февралдаги референдум Лукашенко учун сунъий қонуний кафолат бўлиб, унинг ҳокимиятига ҳар қандай таҳдиднинг олдини олиши мақсад қилинган.

Собиқ Иттифоқ даврида колхоз бошқарувчиси бўлган Лукашенко Беларус конституциясини бир неча бор бузган.

1996 йилда у президент сифатида ўз ваколатларини сезиларли даражада кенгайтирди ва парламент ваколатларини қисқартирди, 2004 йилда эса президентлик муддати бўйича чекловларни бекор қилди.

2020 йил 17 августда Лукашенкони қўллаб-қувватлаганлиги тахмин қилинган Минск трактор заводи ишчилари уни масхара қилган эди. Ўша куни Лукашенко Беларусда янги конституция қабул қилинганидан кейин янги президентлик сайловлари ўтказилиши мумкинлигини ҳақида гапирган.

Ваъда бошқа, амал бошқа. Каримов, Путин ва Назарбоевлар умрбод президентлик ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:15 0:00

2021 йил февралига келиб, Лукашенко ҳозирда бошқарув мақомига эга бўлмаган содиқ тарафдорларидан иборат ассамблея “Бутун Беларус Халқ Ассамблеяси”га қўшимча ваколатлар бериш режасини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу “ҳокимиятга турлича қарашларга эга нотўғри одамлар келган тақдирда” “хавфсизлик тармоғи”га айланиши мумкин.

Лукашенко бу ўзгаришлардан ҳокимиятни мустаҳкамлашни мақсад қилгани дарров аён бўлди.

Агар, ўзгартиришлар кутилганидек тасдиқланса, Бутун Беларус Халқ Ассамблеяси ташқи, хавфсизлик ва иқтисодий сиёсатни тасдиқлаш учун кенг ваколатларга эга бўлади. Шунингдек, конституцияга ўзгартиришлар киритиш, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мамлакат Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва олий судлар судьяларини танлаш имкониятига эга бўлади.

Таклиф этилаётган ўзгартишларга кўра, амалдаги президент автоматик равишда 1200 ўринли ассамблеянинг делегати бўлади ва бошқа делегатлар сайлаган тақдирда унга раислик қилиши ҳам мумкин.

Бу Лукашенкога жиноий таъқибдан дахлсизлик беради ва беш йил муддатга икки марта сайланиш чекловини бекор қилади. Бироқ, чекловлар фақат келажакда амал қилади. Яъни, Лукашенко 81 ёшга тўлгунга қадар ҳукмронлик қилиши мумкин.

Шунингдек, ўзгартишлар сўнгги 20 йил ичида мамлакатни вақтинча тарк этган ҳар қандай шахснинг президент бўлишини тақиқлайди. Бу тўғридан-тўғри мухолифат аъзоларига қаратилган ўзгариш, уларнинг аксарияти сиёсий таъқиблардан қочиш учун мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.

Кремл конституциявий ўзгаришлар ва янги ҳарбий доктриналар барқарорликдан ташқари Беларусда жойлашган ядровий ракеталарни қайтаришга йўл очиб беришига умид қилаётган бўлиши мумкин, дейди Халқаро стратегик тадқиқотлар институти таҳлилчиси Уилям Алберке.

"Оммага эълон қилинмаган ушбу янги ҳарбий доктрина икки ҳарбий куч ўртасида янада кенгроқ интеграцияни кўзда тутади. Бунинг учун эса Беларуснинг бетарафлиги ва ядросиз мақомига ўзгартиришлар киритилиши керак. Бу эса Россиянинг Беларус ҳудудига эҳтимолий ядро қуроли жойлаштиришига имкон беради", деди Алберке.

Президентлик ва парламент сайловларида бўлган олдинги бюллетенлардан фарқли ўлароқ, референдум қоғозлари фақат рус тилида чиқарилган. Бу Лукашенконинг Кремлга бўлган садоқатининг рамзий белгисидир.

XS
SM
MD
LG