Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:21

Байден: Путин Украинада мақсадига эришолмади


Жо Байден БМТда.
Жо Байден БМТда.

АҚШ президенти Жо Байден БМТ Бош ассамблеясидаги чиқишида Россия ҳарбий тажовузига учраган Украинага кўмак давом эттирилишини маълум қилди.

Байденга кўра, Россия президенти Владимир Путин Украинани тобе қилиш ва НАТОни заифлаштириш каби мақсадларига эриша олмади. Украина ғалаба қозониши, эркинлик ва адолат тантана қилиши учун эса бошқа мамлакатлар ҳам Киевга фаол кўмак бериши керак.

АҚШ раҳбари Яқин Шарқдаги вазиятга тўхталиб, Ғазо секторидаги уруш ва Исроил–Ливан чегарасидаги зиддиятни бартараф этишнинг ягона йўли музокаралар эканини таъкидлаган.

Байден Исроилга қарши курашаётган ҲАМАС, “Ҳизбуллоҳ” каби ҳаракатларни қоралаган, яна бир карра гаровда қолаётган исроилликларни зудлик билан озод этиш талабини илгари сурган. Шунингдек, Эронни минтақада зиддиятлар келтириб чиқаришда айблаган.


Қўшма Штатлар етакчиси ўз нутқида президентлик даврида иқлим ўзгаришига қарши кураш, қашшоқ давлатларга кўмак кўрсатиш борасида амалга оширган ишлри ҳақида ҳам гапирган.

Бу Жо Байденнинг АҚШ президенти сифатида БМТдаги сўнгги нутқидир. У иккинчи муддатга президентлик сайловида қатнашиш ниятидан қайтган.

Байден президентлик пойгасидан чиқиш қарорини изоҳлар экан, дунё давлатлари етакчиларини ҳам мансуб курсисига ёпишиб олмасликка чақирган.

XS
SM
MD
LG