Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:13

BahsOnline: Ўзбекистонда ҳам Россия кинолари тақиқланиши тарафдоримисиз?


BahsOnlineнинг бу галги сонига Ўзбекистонда телеканаллар орқали ҳамда кинотеатрларда намойиш қилинадиган Россия кинолари, телесериаллари кўрсатилиши тарафдорлари ва қаршиларни таклиф қилдик.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк

Украина президенти Петро Порошенко яқинда 2014 йилнинг 1 январидан кейин Россияда суратга олинган фильмларнинг Украинада намойиш қилинишини тақиқловчи қонунга қўл қўйди.

20 апрель куни имзоланган ушбу ҳужжатга кўра¸ 1991 йилдан кейин суратга олинган Россия фильмларида Кремль фаолияти улуғланган бўлса¸ уларни ҳам Украинада кўрсатиш ҳам тақиқланди.

Мазкур қонуннинг Украина миллий хавфсизлигини ҳимоялаш¸ сепаратчилик кайфиятларини камайтириш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

Аксар аҳолиси ҳам рус¸ ҳам украин тилида гаплашувчи Украина кино бозорини кўпдан бери Россия телесериаллари эгаллаб келмоқда. Шунингдек¸ Украина ва Россия телеканаллари ҳамкорликда қатор бадиий ва телефильмлар суратга олиб келган.

Айни пайтда Ўзбекистондаги кабел телевидениеларнинг аксарини рус каналлари эгаллаган. Кузатувчиларнинг айтишларича, Россиянинг империалистик сиёсатини улуғловчи кўрсатувлар ва фильмлар ўзбек томошабинининг ҳам зеҳниятига салбий таъсир қилиши мумкин.

Хўш, сиз ҳам Россия кинолари ва телесериалларининг Ўзбекистондаа кўрсатилмаслиги тарафдори бўла оласизми ёки йўқ?

Марҳамат, сиз ҳам боғланинг:
IMO: +420 724 971 539

WhatsApp: + 420 724 971 539, + 420 602 612 713

VIBER: + 420 602 612 713

SKYPE: Ozodskype, Ozodlikonline, Ozodovoz

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, sadriddin61@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG