Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:45

Россия Ўзбекистонда атом электр станцияси қурмоқчи. Қачонлиги номаълум


Беларус. Астравецк Атом электр станцияси.
Беларус. Астравецк Атом электр станцияси.

Бу ҳақда хабар қилган «Росатом» давлат корпорацияси ахборот хизматига кўра¸ 29 декабрда Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳада ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган.

Ҳужжатни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов ва «Росатом» бош директори Алексей Лихачев томонидан имзоланди.

Битим Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадда фойдаланиш соҳасида икки томонлама ўзаро алоқалар учун ҳуқуқий асос яратади.

«Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун истиқболли йўналишлар орасида Ўзбекистон атом энергетикаси учун миллий инфратузилмани яратиш ва такомиллаштириш ҳамда кадрларни тайёрлаш, мамлакатда АЭС ва тадқиқот реакторларини қуриш, шунингдек уларни бутун цикл давомида қўллаб-қувватлаш кабилар бор», - дейилади “Росатом” тарқатган хабарда.

Шунингдек, ҳамкорликдаги ишларнинг эҳтимолий йўналишлари орасида Ўзбекистон минерал-хомашё базасини ўрганиш билан уран конларини қидириш ва ўзлаштириш, уран моддасини сақлаш бўйича махсус жойларни асл ҳолатига қайтариш, радиофаол изотопларни ишлаб чиқариш ва уларни саноатда, тиббиёт ҳамда қишлоқ хўжалигида қўллаш ва бошқа илмий тадқиқотлар бор.

Битимда аниқ лойиҳалар ва илмий тадқиқотларни бажариш учун қўшма ишчи гуруҳларни ташкил этиш, экспертлар билан алмашиш, семинарларни ташкиллаштириш ҳам назарда тутилган.

Каримов қуëш энергиясидан умидвор бўлган эди

"Россия Ўзбекистонда АЭС қуради" деган гап-сўзлар 2014 йилда Россия ОАВларида пайдо бўлгани ортидан расмий Тошкент бу иддаоларни жиддий рад қилган эди.

2014 йилда “Ўзбекэнерго” ДАК матбуот хизмати “Ўзбекистон атом электростанцияси қуришни режаламаган” деган баëнот билан чиққан эди.

Бу баëнотда расмий Тошкент “инсоният учун истиқболли бўлган муқобил энергия тизимларини ривожлантириш йўлида” эканлиги таъкидланган эди. Бунга мисол ўлароқ президент Ислом Каримовнинг 2013 йилги фармони асосида Самарқандда қурилаëтган қуëш нурини электр қувватига айлантирувчи станция ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, “Ўзбекэнерго” Жиззахда кунига қуëш нури билан сув иситадиган 50 минг дона қурилма ишлаб чиқарадиган қўшма корхона қуриш режалангани ҳақида ëзган эди.

Марказий Осиëда илк АЭС?

Айни пайтда Марказий Осиë ҳудудларида атом электр станциялари мавжуд эмас. Тенгри-Ньюс нашрининг ҳабар беришича¸ Қозоғистонда АЭС қурилиши жорий йилда бошланади. Хабарга кўра¸ станция Шарқий Қозоғистон вилояти, Курчатов шаҳрида Япония технологияси асосида қурилиши режаланган. Тенгри-Ньюс нашрининг яна бир хабарига кўра, Қозоғистон Ташқи Ишлар вазирлиги ходими Марат Сиздиковг АЭС қурилиши Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) назорати остида бўлишини айтган. Нашрга кўра¸ Қозоғистоннинг уран қазиб олиш бўйича кўрсаткичлари атом энергиясидан тинч мақсадда фойдаланиш соҳасида қўшимча стимул яратади.

Расмий маълумотларга кўрам Қозоғистонда 2016 йили 24 минг тонна уран қазиб олинган.

Ўзбекистонда АЭС қаерда қурилади? Қурилиш қачон бошланади? Ўта қиммат турувчи бу объект қурилиши қайси манба(лар)дан молиялаштирилади? Бу саволларга, ҳозирча, жавоб йўқ.

XS
SM
MD
LG