Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:32

Қўқон расмийлари буйруғи билан театр деворидаги асар “исломга зид” дея бузиб ташланди


Баҳодир Жалол асарининг "рестарвациягача" ва ундан кейинги ҳолати.
Баҳодир Жалол асарининг "рестарвациягача" ва ундан кейинги ҳолати.

Қўқон шаҳридаги театр деворига Ўзбекистон халқ рассоми¸ академик Баҳодир Жалол тарафидан ишланган фрескадаги аëллар расми вайрон қилинган. Ўзбекистон маданият вазирлигида бу вандализм воқеасини ўрганиш бўйича комисия тузилган. Вазирлик вакилининг Озодликка айтишича, фреска шаҳар ҳокими ўринбосари буйруғи билан вайрон қилинган.

Вазирлик мулозими "фреска айнан қачон бузилгани ҳақида маълумот йўқ, аммо биз бу воқеани қоралаймиз¸ айбдор мулзимлар жазоланади", дея таъкидлади.

Санъатшунос Акмал Ризаев вайрон қилинган фрескани Қўқон театрига бориб кўрган.

Унинг маълум қилишича, асар Қўқон шаҳар ҳокимлиги мулозими тарафидан “исломга зид деб топилиб”, фреска персонажи бўлган малакларга ҳижоб кийдирилган.

Рассом Баҳодир Жалол Озодлик билан суҳбатда бу воқеани “ваҳшийлик” дея атади ва бу воқеага исëн сифатида ўз кўргазмасини тўхтатганини билдирди.

Шарқ ва Ғарб учрашуви

Ўзбекистондаги энг қадимий театрлардан бўлган Қўқон шаҳар театри деворига Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалол тарафидан ишланган “Шарқ ва ғарбнинг учрашуви” номли фреска ҳокимлик мулозими буйруғи билан “таҳрир” қилинган.

Фресканининг бугунги аҳволини бориб кўрган санъатшунос Акмал Ризаевга кўра¸ асар "санъатдан бехабар" бўëқчи тарафидан “ўзгартириб чиқилган”

- Фрескадаги санъатни тамсил қилган қанотли малакларнинг юзига ниқоб тақишибди. Эгнига либос кийдиришибди. Совет аскарлари қиëфасидаги тарихий персонажларга қўқон дўппи¸ ола чопон кийдиришибди. Асарнинг Ҳамза Ҳакимзода акс эткан қисми эса гипсо-картон билан тўсилган," деди Акмал Ризаев.

Унинг айтишича, вайронгарчилик 2017 йил июнь ойида Ўзбекистон президентининг Қўқонга келишидан олдин шошма-шошарлик билан бажарилган.

"Бу ишн ўша пайтдаги шаҳар ҳокими Раҳматали Жалилов буйруғи билан амалга оширилган. Шу йил баҳорда ишдан олинган Жалилов театр деворидаги асарни исломга ва менталитетимизга зид, дея бузишга буйруқ берган," дейди санъатшунос.

Вазирлик қоралайди

Ўзбекистон Маданият вазирлиги мулозими Мавлуда Асқарходжаеванинг Озодликка билдиришича, айни воқеани ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил қилинган.

У “бузиш ишларига шаҳар ҳокимининг ўринбосари бошчилик” қилганини билдирди.

- Мавжуд фреска - Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳимоясидаги асар. Маҳаллий ҳокимият вакиллари, қонунга зид тарзда, асарга ўзгартиш киритишган. Вазирлик моддий-маданий мерос объекти сифатида муҳофазага олинган фрескага зиëн еказилган бу салбий ҳолатни қоралайди ва, ишчи комиссия хулосасидан сўнг, айбдорлар жазоланишини талаб қилади¸ - деди вазирлик мулозими.

Рассом хавотири

Вайрон қилинган фреска муаллифи рассом Баҳодир Жалол Фарғона водийсидаги диний радикал кайфият мулозимлар ҳаракатлари кўчаëтганидан афсус билдирди:

- Мен ҳали тирикман, ўлмадим-ку! Нега мен чизган расмни ўчиришади? Диний жаҳолат билан энди мулозимлар шуғулланиб бошлабди. Чизган расмимга паранжи¸ эркакларга дўппи чопонлар кийдириб чиқишибди. Бу жоҳиллар уятли деб айтаëтган расм ўз тарихимизга оид. Афросиëб деворий суратларидан илҳомланиб чизилган-ку. Менинг асарим билан биргаликда таниқли рассом Липене яратган витраж ва қандилларни ҳам йўқ қилишган. Бу вандализм ҳақида прерзидентга ëздим¸ - дейди рассом.

Қўқон расмийлари талаби билан театр деворидаги асар “исломга зид” дея бузилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:50 0:00

ИШИДона амал

Дунëвий демократик давлат бўлган Ўзбекистондаги давлат мулозимларининг рассом асарини “динга зид” дея вайрон қилгани маҳаллий журналист Мансур Иброхимов назарида “Толиблар ваҳшийлиги билан бир қаторда” туради.

Anhor.uz нашрида чоп қилинган Иброҳимов мақоласида бу ҳолат “вандализм” дея тарифланди:

Бу вандализм факти ИШИД каллакесарларининг Палмирадаги музей обидаларини вайрон қилиниши ëки Бомиëнда толиблар тарафидан Будда ҳайкалини портлатилгани билан бир қаторда туради. ИШИД жангарилари ҳам, толиблар ҳам бу асарларни исломга зид деб билгани учун вайрон қилишган. Ўшанда дунë бу фанатикларни қоралаган эди. Қўқонда эса бу вандализмни давлат мулозими амалга оширди. Заковатдан узоқ бўлган диний фанатиклар Венера ва Апполон ҳйкалларининг боқий чиройи ëки Роден ҳайкаллари жозибасини тушунишга ожиз. Улар учун бу ҳайкаллар “уят” ва “шарманда” деган икки жумладан иборат. Аммо бундай каллаварамлар Ўзбекистон бошқарув рулида ўтиришини ўйласанг ҳавотирга тушасан” деб ëзди Мансур Иброҳимов.

Санъатшунос Акмал Ризаевга кўра “диний андиша” боис санъатни чеклаш мулозимларга аста секин одат бўлмоқда:

- Санъат олийгоҳларида яланғоч натура чизишни тақилаш ва санъат кўргазмалари ҳамда музейларда яланғоч қизлар расми бўлмаслигини талаб қилиш нормага айланди. Давлат музейида Беллоли деган италян рассомининг “Чўмилаëтган аëл” асарини ҳам асосий кўргазма залидан олиб ташлаш муҳокама қилинмоқда, - дейди санъатшунос.

XS
SM
MD
LG