Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:34

Ақтўбе қурбонлари: Чиндавул қишлоғи 8 ўғли билан видолашди


Чиндавул қишлоғига кираверишга ўрнатилган йўл белгиси.
Чиндавул қишлоғига кираверишга ўрнатилган йўл белгиси.

Ақтўбеда автобус ёнғини қурбонларининг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эълон қилган рўйхатда Наманган вилоят, Косонсой туман, Чиндавул қишлоғидан 8 кишининг исм-фамилияси бор.

Озодликнинг мобил мухбири радиомизнинг собиқ мухбири Носир Зокир билан 22 январь куни Чиндавул қишлоғида бўлиб, фожиа кириб борган хонадонларда бўлди, уларнинг соҳибларига ҳамдардлик билдирди, қишлоқ аҳли билан мулоқот қилди.

Мобил мухбиримиз ва Носир Зокирнинг айтишича, маҳаллий ҳокимият аъзоси ёнғинда ҳалок бўлган оилаларга ёрдам кўрсатган. Бундай ёрдам марҳумлар: 34 яшар Иброҳимжон Ҳамроев ва 38 яшар Аҳмаджон Зариповларнинг хонадонларига ёрдам кўрсатилган.

Ёнғинда ҳалок бўлган чиндавулликлардан яна бири – 20 яшар Исмоилжон Абдуллажоновдир.

Исмоилжонни яхши таниган, чиндовуллик тадбиркор Аҳмадали ака Озодликнинг мобил мухбирига бундай деган:

“Исмоилжонни яхши танирдим. Унинг сартарошхонаси менинг ошхонамнинг ёнида эди. Россияга кетиши олдидан сартарошхонасини кўчанинг нариги бетига кўчирди. Кунига 140-150 минг сўм топарди. Мен Исмоилжонга “Россияга борма, гулдай ишинг бор, топишинг ҳам яхши, Россияда бунча тополмайсан”, дедим. Кейин билишимча, уни тенгқурлари Россияга кетишга кўндирган. Болалар дангаса бўлиб кетишди, Россияга бориб бир кунда бойиб кетишни истайди. Қишлоғимиздан бир-икки йигитлар пул жўнатиб, уйидагилар “Нексия”, бошқа машиналар олганига ҳамманинг иши шундай бўлади, деб ўйлашади”, деган чиндавуллик тадбиркор.

31 яшар Воҳиджон Имомадиев Чиндавулга тобутга қайтганлардан яна бири.

Меҳнат фахрийси Абдусалом ака қариндоши Воҳиджон тўғрисида Озодликнинг мобил мухбирига мана бундай деди:

“Воҳиджон жуда муомалали, ота-боболари ҳам хурматли кишилар бўлган. Қишлоғимизнинг ор-номуси учун курашиб келган спортчи йигитлардан бири эди. Афсуски, биз кариндошларнинг қаддимиз эгилиб қолди”.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан 23 январь, соат 13.30да (Тошкент вақти) олинган маълумотга қараганда, куннинг биринчи ярмида чиндавуллик 8 йигитнинг ҳаммаси ўз қишлоғида дафн қилинди.

Қуйида ФВВ рўйхатидан кўчирма:

23. Гафуров Абдулатиф Абдумуталович 03.10.1977 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

24. Хамраев Иброхимжон Исмаилович, 20.09.1984, "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

25. Зарипов Ахмаджон Икромович 25.01.1980, "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

26. Абдуллажанов Исмоилжон Эгамберди ўғли 14.05.1998, "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

27. Имомадиев Вохиджон Вакосхонович 10.07.1987 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

28. Эсанов Абдувохид Абдуразокович 15.03.1979 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

29. Ҳотамов Қаҳрамон Абдуллажонович 27.05.1986 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

30. Сотволдиев Алишер Абдураимович 14.08.1976 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй

22 январь куни Чиндавул қишлоғида бўлган Носир Зокир қишлоқда кўрган-эшитганларини Озодликка айтиб берди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:06 0:00
Бевосита линк

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманидан ўтувчи "Самара-Чимкент" автомобиль йўлида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонлик нобуд бўлди.

XS
SM
MD
LG