Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:15

Тиллерсон: Эрон дастаклаётган жангарилар Ироқни тарк этиши керак


АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон 2017 йил 21 октябрда Эр-Риёдга келди.
АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон 2017 йил 21 октябрда Эр-Риёдга келди.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Ироқ ҳукуматига “Ислом давлати” экстремистик гуруҳини енгишда ёрдам берган, Теҳрон қўллаб келаётган жангариларнинг “уйга қайтиш вақти келди”, деди. Эронпараст кучлар “Ислом давлати” гуруҳига қарши жангларда иштирок этган.

- [“Ислом давлати»га қарши] кураш охирлаб борар экан, Ироқда бўлган Эрон жангарилари эндиликда уйларига қайтишлари зарур, - деди Тиллерсон 22 октябрь куни Риёдда қилган чиқишида.

- Ироқдаги хорижий жангчилар уйларига қайтишлари ҳамда Ироқ халқи бошқарувни қўлга олишига имкон яратишлари керак, - дея қўшимча қилди котиб.

Саудия Арабистони Тиллерсоннинг шанба куни бошланган олти кунлик сафаридаги биринчи давлатдир. Риёддан сўнгра АҚШ давлат котиби Қатар, Покистон ва Ҳиндистонга боради.

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Эронни яккалаб,Теҳроннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини чеклашга бел боғлаган. Тиллерсоннинг Форс кўрфазига сафари айнан шу уринишлар доирасида бўлиб ўтмоқда.

Вашингтон Янги тузилган Саудия-Ироқ координация кенгаши ёрдамида Эроннинг Ироқдаги таъсирига чек қўймоқчи.

Саудия Арабистони Ироқ 1990 йилда Қувайтга бостириб кириши ортидан Ироқ билан алоқани узган эди.

Ироқ ҳукумати кучлари йил бошида Мосул шаҳрини жангарилардан озод этди. Эндиликда мамлакат армияси гуруҳ бошқарувидаги сўнггни ҳудудларга юриш қилмоқда.

Юқори лавозимли АҚШ расмийси Тиллерсон ўз шарҳларида “Оммабоп мобилизация кучлари” ҳамда “Қудс” кучларини назарда тутганини айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф Тиллерсон шарҳларини Twitterда кескин танқид қилди.

- Ўз уйларини ИШИДдан ҳимоя қилиш учун бош кўтарган ироқликлар айнан қайси давлатга боришлари керак? - деб ёзди Зариф.

Зариф яна Жанубий Африкага қилган сафари давомида:

- Эрон Ислом Республикаси қурбонлигисиз [“Ислом давлати”] Дамашқ, Бағдод ҳамда [Ироқ Курдистони пойтахти] Арбилда ўз ҳукуматини ўрнатган бўлар эди, - деди.

Саудия-Ироқ кенгаши йиғинида икки давлат етакчилари “Ислом давлати”га қарши кураш ҳамда Ироқ иқтисодини қайта тиклаш масалаларини муҳома қилидилар.

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Адел ал-Жубайр:

- Бу икки давлатнинг [Ироқ ва Судия Арабистони] бир-бирига яқин бўлиш тенденцияси – асрлар давомида шундай бўлиб келади – бир неча ўн йилга тўхтаб қолди. Биз йўқотишларимиз ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз, - деди.

XS
SM
MD
LG