Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:18

Глобал иқлим саммити: Танқидларга қарамасдан, Озарбайжон ўз нуфузини ошириш илинжида


COP29, Боку, Озарбайжон.
COP29, Боку, Озарбайжон.

Озарбайжон илгари ҳам йирик тадбирлар учун танқидларга дуч келган. Бироқ, бу муаммо COP29 билан янада кучайиши мумкин.

Озарбайжон БМТнинг глобал иқлим саммитига мезбонлик қилишга тайёргарлик кўрар экан, ўзи кутган эътиборни қозонмоқда. Аммо одатда бўлгани каби, бу нефтга бой авторитар давлатда юқори даражадаги халқаро тадбир ўтказилар экан, эътиборнинг аксарияти салбий.

Боку ўтган йили 11-22 ноябрь кунлари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 29-конференциясига (COP29) мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритганида, Amnesty International ва Human Rights Watch (HRW) каби ташкилотлар томонидан танқид бўлишини кутган эди. Бироқ, у бизнес ва молия доираларида ҳам танқидга учрамоқда. "Financial Times" ва "The Economist" нашрларидаги танқидий мақолаларда Озарбайжон COPдан ўзининг "жиддий даражада нуқсонли" иқлим режаларидан эътиборни чалғитиш, авторитар президент Илҳом Алиевнинг обрўсини "оқлаш" ва умуман, тузумни "яшил ниқоб" остида яшириш, инсон ҳуқуқлари бўйича ёмон кўрсаткичлар ва бошқа камчиликлардан чалғитиш учун фойдаланаётгани айтилган.

Экологик акциянинг илк куни дунё бўйлаб мингдан зиёд фаол қўлга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:14 0:00

"Баъзи оммавий ахборот воситаларининг Озарбайжон обрўсини сохта баҳоналар билан булғашга қаратилган туҳмат кампаниясига тўхталмасдан ўтолмайман," деди Алиев 10 октябрь куни бўлиб ўтган COP олдидан ўтказилган йиғилишда. "Бундай беҳуда уринишлар бизни иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини бартараф этишдек олижаноб вазифамизни бажаришдан чалғита олмайди."

Бу Озарбайжон илгари ҳам бошидан кечирган жараён. У узоқ вақтдан бери кенг кўламли тадбирларни ўтказишни халқаро обрў қозониш йўли деб билади. Мамлакат 2012 йилда Eurovision қўшиқ танловига мезбонлик қилган. У бир неча бор ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишга муваффақиятсиз бўлса-да, ҳаракат қилган ва иккита Олимпиадага ўхшаш тадбирларга мезбонлик қилган: 2015 йилдаги Европа ўйинлари ва 2017 йилдаги Ислом бирдамлиги ўйинлари. 2017 йилдан бери у Боку шаҳри марказида Formula 1 мусобақасининг Озарбайжон Гран-присини ўтказиб келмоқда.

Озарбайжон ҳукумати бундай мезбонлик имкониятларига "brend яратиш мақсадларида" интилади, дейди Прагадаги Чарлз университетида давлат бошқаруви бўйича таҳлилчи ва докторант Нажмин Комилсой.

У Озодлик радиосига шундай деди: "Ҳукумат тадбир арафасида халқаро оммавий ахборот воситаларининг салбий эътиборига жуда сезгир. Улар COP29да иложи борича кўпроқ Ғарб улушдорлари иштирок этишини ва тадбирни муваффақиятли ўтказишни исташади."

Озарбайжон ўтмишда ҳам йирик тадбирлар учун салбий шуҳрат орттирган. Аммо COP29 муаммони янада кучайтириши мумкин, чунки унинг глобал аҳамияти ва Миср ҳамда Бирлашган Араб Амирликларидаги ўтмишдошларига дахлдор ноаниқликлар мавжуд.

Буюк Британияда жойлашган Chatham House таҳлил марказининг янги ҳисоботи ҳаммуаллифи, озарбайжонлик журналист Арзу Гейбулла шундай дейди: "Менимча, ҳукумат COP Formula 1 ёки Eurovision эмаслигини, унинг глобал оқибатлари борлигини тўлиқ англамаган."

Нима учун минтақада сел кўп кузатилмоқда? Ким айбдор?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:53 0:00

COP29нинг озарбайжонлик ташкилотчилари Teneo PR фирмасига тадбирнинг оммавийлигини бошқариш учун 4,7 миллион доллар тўламоқда. Teneo инглиз тилидаги йирик оммавий ахборот воситаларига алоҳида эътибор қаратиб, матбуот билан боғланишга юзлаб марта уринган.

Ташкилотчиларнинг конференция ҳақидаги асосий ғояларидан бири шуки, у "тинчлик"ка бағишланади. Улар " COP сулҳи" ташаббусини илгари суриб, бутун дунёдаги урушаётган томонларни тадбир давомида жангларни тўхтатишга чақирдилар. Chatham House Озарбайжоннинг яқинда Тоғли Қорабоғни қайтариб олиш учун ҳарбий ҳаракати ва унинг қўшни Арманистонга босими давом этаётганини ҳисобга олган ҳолда бу ғояни "номувофиқ" ва "ишончсиз" деб баҳолади.

Шунингдек, у тинчликни кун тартибига чиқариш COP29нинг асосий иқлим муаммоларидан чалғитиши ва шу билан уни муваффақиятсизликка олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Chatham House муаллифлари шундай ёзади: "COP29нинг салбий натижаси, энг яхши ҳолда, яшил ниқоб ҳақидаги айбловларга сабаб бўлиши мумкин. Энг ёмон ҳолда эса, вазифа бажарилмаганида айблашлари мумкин. Озарбайжонга нисбатан танқидлар, эҳтимол, унинг халқаро обрўсига путур етказади ва ҳукуматга нисбатан хайриҳоҳликни йўқотади. Бу эса, COP29 муваффақиятли ўтказилган тақдирда раҳбарият умид қилганидек, мамлакатнинг халқаро муносабатларини мустаҳкамлаш ёки қайта ўрнатишдан кўра аксинча натижа беради."

Танқидий матбуотга қарши курашда Озарбайжон расмийлари ва ҳукумат тарафдори бўлган оммавий ахборот воситалари яхши йўлга қўйилган усуллардан фойдаланишди, жумладан, буни глобал арман лоббиси деб аташди.

Шунингдек, улар Озарбайжон эътиборни жалб қилиш орқали "яшил ниқоб"га интилиши мантиқсиз эканлигини таъкидлайдилар. Озарбайжоннинг Буюк Британиядаги элчиси Элин Сулаймонов Times радиосига берган интервьюсида шундай деди: "Бу мутлақо мантиқсиз, чунки ҳозир содир бўлаётган нарса Озарбайжонга кўпроқ эътибор қаратади. Бу кимга керак? Ким эътибор марказида бўлиб, текширувдан қочишга уринарди?"

Озарбайжон Экология ва табиий ресурслар вазири, кўп йиллик давлат нефть компанияси раҳбари, шунингдек COP29 президенти Мухтор Бабаев номаълум душманларни айблади. У шундай деди: "Озарбайжон катта муваффақиятларга эришди: ҳудудий яхлитликни тиклади, иқтисодий ютуқларга эришди, халқаро майдонда мустаҳкам ўрин эгаллади. Баъзи давлатлар буни қабул қила олмайди, улар адолатли баҳо беришга қийналади. Бироқ биз [шундай кампанияни] кутган эдик." Аммо у мамлакат пиар вакилларини бунга қаршилик кўрсатгани учун мақтади.

Бабаев шундай деди: "Ушбу профессионал жамоанинг меҳнати туфайли бу йил биз халқаро оммавий ахборот воситаларига маълумот бермаган ва баёнот қилмаган бир ҳафта ҳам бўлмади. Ҳозир улар [хорижий журналистлар] мамлакатимиз қудратини тушунишади ва кўришади."

Комилсой айтишича, охир-оқибат, бундай йирик тадбирларга халқаро сиёсатчиларга қараганда халқаро нодавлат ташкилотлар ва матбуот камроқ эътибор қаратади. У шундай деди: "Озарбайжон элитаси учун COP29 ҳукуматлараро платформа бўлиб, унинг фуқаролик жамияти жиҳати аҳамиятсиз."

Натижада Озарбайжон ҳукумати танқидга нисбатан бефарқ бўлиб қолиши мумкин.

Гейбулла шундай дейди: "У ички ва ташқи масъулият масаласида ўзини дадил ва мутлақо беписанд кўрсатмоқда."

Форум

XS
SM
MD
LG