Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:26

БМТ эксперти Ўзбекистондаги "буз-буз"лар ва мажбурий кўчиришларни танқид қилди


Ўзбекистонда қонун билан белгиланган уй-жойга бўлган ҳуқуқ ва унинг кундалик ҳаётга татбиқ этилиши ўртасида катта тафовут бор. Бу ҳақда БМТнинг Уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал Ўзбекистонга расмий ташрифи якунлари бўйича баёнот берди.

Ражагопал Ўзбекистонда сўнгги йилларда мулкни ўзбошимчалик билан тортиб олиш ва уйларни бузишдан ҳуқуқий ҳимояни яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозликда аҳоли иштирокини таъминлашга йўналтирилган янги қонунлар, жумладан, янги конституция қабул қилинганини олқишлади, деб ёзди UN News.

“Аммо бу қонунлар, айниқса, қурилиш соҳасида амал қилинмаганда самаралий ҳуқуқий ҳимоя йўқлиги, хабардорлик даражаси пастлиги сабабли кундалик амалиётда кўпинча бажарилмай қолади”, деди махсус маърузачи.

Уй-жойни олиб қўйиш

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда мисли кўрилмаган миқёсдаги урбанизация лойиҳалари амалга оширилмоқда, баъзан бутун ҳудудлар бузилиб, янги мавзелар пайдо бўлади. Кўпинча бу етарли асосларсиз содир бўлмоқда ва қарорлар жамоатчилик, хусусан, маҳаллий аҳоли иштирокисиз қабул қилинади, деди БМТ эксперти.

Ҳукумат Бухоро Туризм марказини барибир қурмоқчи. Бухороликлар қарши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:09 0:00

“Суд ҳокимияти мустақиллиги муаммолигича қолмоқда. Қурувчилар ва аҳоли билан боғлиқ суд ишларининг аксарияти қурувчилар фойдасига ҳал қилинаётганга ўхшайди», дея таъкидлади у. Бундан ташқари, махсус маърузачи суддан ташқари шикоят механизмлари кўпинча самарали ва ўз вақтида ҳимояни таъминламайди, деган хулосага келади.

Мустақил эксперт экспроприация қилинган уй-жой учун компенсация кўпинча етарли бўлмаслиги, кечикиш ёки умуман тўланмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Айрим бузиш ва кўчириш ишлари зўрлик билан амалга оширилаётгани, баъзан уй-жойлар яқинида хавфли қурилиш ишлари олиб борилади, сув ва газ таъминоти узиб қўйилади, шу билан хонадон эгалари ўз уйларини тарк этишга мажбур қилинади. Кўчирилган аҳолига янги уй-жой таклиф қилинганда, у кўпинча шаҳарларнинг чеккасида қурилаётган янги турар-жойлар бўлади.

БМТнинг Уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал.
БМТнинг Уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал.

Амалда яхши ният

“Уйларни бузиш ва мажбурий кўчиришлар ҳатто Самарқанд ва Бухоро каби муҳофаза этиладиган маданий мерос ҳудудларида ҳам содир бўлган”, дейди Ражагопал. У ЮНEСКОни 2025 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган ЮНEСКО Бош Ассамблеясига тайёргарлик кўриш чоғида тегишли уй-жой ҳуқуқига тўлиқ риоя этилишини таъминлашга чақирди.

Махсус маърузачи, шунингдек, мажбурий кўчиришдан азият чекканлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, адвокатлар, шунингдек, уй-жойларнинг ўзбошимча бузилиши ҳақида ёзаётган блогерлар ва журналистлар қўрқитилиб, шубҳали асосларда ҳибсга олинаётганидан хавотир билдирди. Камида битта ҳолатда жабрланувчи ёпиқ психиатрия муассасасига жойлаштирилган.

Мирзиёев “хабарсиз” қолган буз-буз
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:46 0:00

“Уй-жой муаммоларини ҳал қилиш учун кўпинча яхши ниятлар билдирилади. Аммо эзгу ният рамкасидан ташқари чиқиш вақти келди – биз қоғоздаги қонун ва режаларни эмас, балки амалдаги натижаларни кўришимиз керак”, дея хулоса қилди махсус маърузачи. Ражагопал 2025 йил март ойида Инсон ҳуқуқлари кенгашига ташрифи ҳақида батафсил ҳисобот тақдим этади.

Махсус маърузачилар Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг махсус процедураларининг бир қисми саналади. Махсус процедуралар бўйича мутахассислар ихтиёрий асосда ишлайди; улар БМТ ходимлари эмас ва қилган ишлари учун маош олмайди. Улар ҳукумат ёки ташкилотдан мустақил равишда ҳаракат қилади.

Форум

XS
SM
MD
LG