Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:29

Ўзбекистонда АЭС қурилиши: "Йўқ, йўқ ва яна йўқ!"


Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги биринчи АЭС қурилиши лойиҳасининг тақдимот маросимида. Тошкент, 19 октябрь, 2018.
Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги биринчи АЭС қурилиши лойиҳасининг тақдимот маросимида. Тошкент, 19 октябрь, 2018.

Ўзбекистонда АЭС қурилмаслиги керак, ҳар бир соғлом ақл эгаси, Ўзбекистонни ватаним деган ҳар бир ўзбекистонлик бу қандай кулфатлар яратишини англаб, тушуниб, ҳис қилиб турипти.

АЭС бу сиёсий хатар. Давлат мустақиллигини сўроқ остида қолдиради.

АЭС бу иқтисодий хатар. АЭС бу ижтимоий хатар. АЭС бу экологик хатар.

Ёлғон гапириладиган маконда, ҳукумат халққа ҳисобдор бўлмаган юртда АЭС қурилмаслиги керак. Қайси ақл дунёни ядровий шантаж билан қўрқитаётганларга, ўзлари қурган иккита АЭСни босиб олганларга АЭС қурилишини ишониб топшириши мумкин?

Марказий Осиёда АЭС қуриш истаги. Мутахассислар нимадан хавотирда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:08 0:00


Бугун бор, эртага йўқ қанақадир Султоновлар, қанақадир Мирзамаҳмудовлар, қанақадир Аҳмедходжаевлар АЭС қуриб тажриба ўтказишмоқчи бўлишса, марҳамат, бунинг учун Ўзбекистондан бошқа макон танлашсин.

Мен рози эмасман, рози бўлмайман. Бизнинг Ўзбекистондан бошқа захира ватанимиз йўқ!

Отабек Бакиров

Иқтисодчи, блогер

Телеграмдаги Bakiroo каналидан олинди. (Имло ўзгаришсиз қолдирилди)

Таҳририятдан: OzodTarmoq рукнидаги муаллифларнинг нуқтаи назари таҳририят нуқтаи назарини акс эттирмайди.

Форум

XS
SM
MD
LG