Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:40

Қозоғистонда Назарбоев мухолифини хотирлашга рухсат берилди


Олмаотадаги қабристонда Замонбек Нурқадиловнинг бюсти ўрнатилган, 12 октябрь, 2020.
Олмаотадаги қабристонда Замонбек Нурқадиловнинг бюсти ўрнатилган, 12 октябрь, 2020.

Қозоғистон ҳукумати кутилмаганда собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг ашаддий танқидчиси, марҳум мухолиф сиёсатчи Заманбек Нурқадилов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказишга рухсат берди.

14 январь куни сиёсатчилар, жамоат арбоблари, депутатлар ва таниқли шахслар Нурқадиловни хотирлаш тадбирига тўпланди.

Хотирлаш маросимида президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳамда Қозоғистон парламенти юқори палатаси раиси Маулен Ашимбаевнинг Нурқадиловнинг Қозоғистон давлатчилиги қурилишига қўшган ҳиссаси эътироф этилган мактублари ўқиб эшиттирилди.

Нурқадилов 2004 йилда Назарбоев ҳукуматининг ашаддий танқидчисига айлангунига қадар Олмаота шаҳри мэри ва фавқулодда вазиятлар вазири бўлган. 2005 йил ноябрда у Олмаотадаги уйида отиб кетилган.

Терговчилар ҳодисани ўз жонига қасд қилиш деб хулоса берган. Бу жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлган эди.

Тоқаевнинг мактубида Нурқадилов туғилиб ўсган Олмаота вилояти Кеген туманида унинг ҳайкали ўрнатилиши, мактаблардан бирига унинг номи берилиши қайд этилган.

Нурқадиловнинг ўлими бошқа мухолиф сиёсатчилар ва журналистларнинг ўлими билан бир вақтда содир бўлди.

Нурқадилов ва бир қатор мухолифлардан интервью олган таниқли мустақил журналист Асхат Шарипжанов ҳам ўша куниёқ калтакланган, уч кундан кейин у ҳам касалхонада вафот этган.

Бошқа бир мухолиф Сарсенбай ўғлининг ўлдирилишига шахсий адоват сабаб бўлгани расман эълон қилинди. Қозоғистон парламенти аппарати собиқ раҳбари Эржан Ўтембаев Сарсенбай ўғлини ўлдиришга буйруқ берганликда айбланиб, 20 йилга қамалди.

Бироқ 2013 йилда Қозоғистон расмийлари Назарбоевнинг собиқ куёви Рахат Алиев қотилликка буйруқ берганини кўрсатадиган янги далиллар асосида иш қайта кўриб чиқилишини эълон қилганидан сўнг Ўтембаевга нисбатан ҳукм бекор қилинди.

2007 йилда Назарбоевнинг ашаддий мухолифига айланган Алиев ўшанда Европада қочқинликда эди.

Кейинроқ Алиев Австрия расмийлари томонидан Қозоғистон илтимосига биноан ҳибсга олинади ва унга икки қозоғистонлик банкирни ўғирлаш ва ўлдиришга алоқадорлик айблови қўйилади.

2015 йил февралида Алиев Вена қамоқхонасида осилган ва ўлик ҳолда топилади.

Австрия расмийлари Алиевнинг ўлимини ўз жонига қасд қилиш деб қайд этган, бироқ Қозоғистонда кўпчилик уни ўлдирилган, деб ҳисоблайди.

Форум

XS
SM
MD
LG