Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:53

Исроил-Фаластин можаросида уруш жиноятлари бўйича қайси қонунлар ишлайди?


Яқин Шарқ. Исроил ва фаластинликлар. Иллюстратив сурат.
Яқин Шарқ. Исроил ва фаластинликлар. Иллюстратив сурат.

Ҳамаснинг ҳужумидан кейин Исроил ва Фаластин кучлари ўртасидаги тўқнашув ҳар икки томонда ҳам катта инсоний талафотларга сабаб бўлди.

Уруш Иккинчи жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган мураккаб халқаро қонунчилик асосида тартибга солинади.

УРУШНИ ҚАЙСИ ҚОНУНЛАР ТАРТИБГА СОЛАДИ?

Қуролли можаронинг халқаро миқёсда тан олинган қоидалари 1949 йилги Женева конвенцияларидан келиб чиқади. Бу ҳужжатлар БМТга аъзо барча давлатлар томонидан ратификация қилинган бўлиб, кейинчалик уруш жиноятлари бўйича халқаро трибуналлар қарорлари билан тўлдирилган.

«Қуролли можаролар тўғрисидаги қонун» ёки «Халқаро гуманитар ҳуқуқ» деб аталмиш бир қатор шартномалар асосида тинч аҳоли, аскарлар ва ҳарбий асирларга нисбатан муносабат тартибга солинади. Бу ҳукумат кучлари, уюшган қуролли гуруҳлар, хусусан, Ҳамас жангариларига ҳам даҳлдор.

Исроилда ваҳшийлик содир этганликда гумон қилинаётган фаластинликлар ва босиб олинган Фаластин ҳудудларида жиноят содир этганликда гумон қилинаётганлар ўз ватанларида жавобгарликка тортилмас экан, Ҳаагадаги Халқаро Жиноят Суди (ХЖС) айблов эълон қилиши мумкин бўлган ягона халқаро юридик орган бўлади.

Миллий судлар уруш жиноятлари тўғрисидаги ишларда универсал юрисдикцияни амалга ошириши мумкин, аммо уларнинг доираси чекланган.

ХЖСга асос солган Рим статути ушбу ташкилотга ўз аъзолари ҳудудидаги эҳтимолий жиноятларни, агар миллий ҳокимият органлари буни "хоҳламаса ёки қила олмаса", тергов қилиш ҳуқуқини беради.

Сешанба куни ХЖС прокурори идораси суд мандати жорий урушда содир этилган потенциал жиноятларга тааллуқли эканлигини тасдиқлади ва ҳолат юзасидан маълумот тўпланишини айтди.

ХАЛҚАРО ЖИНОЯТ СУДИНИНГ РОЛИ ҚАНДАЙ?

Уруш жиноятлари бўйича доимий глобал трибунал бўлмиш Халқаро Жиноят Суди (ХЖС) 2002 йилда Ҳаагада очилган. У 123 аъзо давлатда уруш жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар ва геноцидлар бўйича юрисдикцияга эга.

Дунёнинг аксарият йирик давлатлари, жумладан, Хитой, АҚШ, Россия, Ҳиндистон ва Миср аъзо эмас. ХЖС Фаластинни аъзо давлат сифатида тан олади, Исроил эса суднинг юрисдикциясини рад этади ва у билан расман алоқа қилмайди.

Чекланган бюджет ва ходимлар билан ХЖС прокурорлари аллақачон Украина ва Афғонистондан Судан ва Мьянмагача бўлган 17 ишни тергов қилмоқда. ХЖС бюджетидан 2023 йил ҳисобида Фаластин ҳудудларида тергов ўтказиш учун бир миллион евродан сал камроқ (1,06 миллион доллар) ажратди, аммо маблағ озлиги сабабли қўшимча молиялаш талаб қилмоқда.

ХЖС 2021 йилдан бери босиб олинган Фаластин ҳудудларида содир этилган уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар ҳақидаги даъволарни текширмоқда.

Ҳозиргача у ҳибсга олиш учун ҳеч қандай ордер бермаган.

Прокурор идораси таъкидлашича, 2021 йилда қонунбузарликлар ҳар бир томондан, жумладан, Исроил аскарлари, Ҳамас жангарилари ва бошқа қуролли Фаластин гуруҳлари томонидан содир этилган деб ишониш учун етарли асослар мавжуд.

ҲАМАС-Исроил уруши: 5-кун | ҲАМАС - Исроил уруши: Исроилда 1200, Ғазода 950 киши ўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:26 0:00

ҚАЙСИ ҲАРАКАТЛАР УРУШ ЖИНОЯТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУННИ БУЗИШИ МУМКИН?

Human Rights Watch ташкилоти эҳтимолий уруш жиноятлари сифатида Фаластин қуролли гуруҳларининг тинч аҳолини атай нишонга олиши, нишонни ажратиб ўтирмай ракета отиши ва тинч аҳолини гаровга олишини, шунингдек, Исроилнинг Ғазо секторида юзлаб фаластинликлар ўлимига сабаб бўлган қарши ҳужумларини тилга олди.

"Тинч аҳолини қасддан ўлдириш, гаровга олиш ва жамоавий жазолаш даҳшатли жиноятлардир", дейди ташкилотнинг Исроил ва Фаластин бўйича директори Умар Шакир.

Асирларни гаровга олиш, қотиллик ва қийноқлар Женева конвенцияларига кўра аниқ тақиқланган ва Исроилнинг қарши чораси ҳам уруш жиноятлари бўйича терговга тортилиши мумкин.

Исроил Мудофаа вазири Йоав Галлант 2,3 миллион аҳоли яшайдиган Ғазо секторига озиқ-овқат ва ёқилғи етиб боришига йўл қўймаслик учун қамал кучайтирилганини эълон қилгач, БМТ расмийлари ва ҳуқуқ ташкилотларининг танқидига учради.

Галлант, шунингдек, Исроилнинг Фаластин жангари гуруҳини йўқ қилиш учун қуруқликдан Ғазога бостириб кириши эҳтимоли ортиб бораётган бир пайтда Ҳамасни “ер юзидан” йўқ қилишга ваъда берди.

OzodNazar: Исроил-Фаластин зиддияти ечими нимада?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:45:43 0:00

ЖEНEВА КОНВEНЦИЯЛАРИ ҚЎЛЛАНАДИМИ?

Сешанба куни АҚШ президенти Жо Байден Исроил қарши чора кўришга ҳақли ва бурчли эканлигини айтди.

Агар қамал қилиш Ҳамаснинг ҳарбий салоҳиятини йўқотишнинг қонуний йўли сифатида эмас, балки тинч аҳолини нишонга олса ёки ҳаддан ошиш деб кўрилса, уруш жинояти деб ҳисобланиши мумкин.

Ҳарбий нишонларга қилинган ҳужумлар халқаро ҳуқуққа кўра мутаносиб шаклда бўлиши керак, яъни улар ҳаддан ташқари кўп одамни ҳалок этмаслиги ёки фуқаролик объектларига зарар келтирмаслиги керак.

ХЖСда Британияда туғилган исроиллик адвокат Ник Кауфман Ғазо сектори чегараси яқинида яҳудий жамоаларига қилинган ҳужумни яққол уруш жинояти сифатида тилга олди.

Форум

XS
SM
MD
LG