Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:01

Оқ уй: Террорчи гуруҳга алоқадор шахс ўзбекистонликларни Мексика орқали АҚШга олиб кирган


АҚШ-Мексика чегараси.
АҚШ-Мексика чегараси.

Президент Байден маъмурияти Ўзбекистондан АҚШга одамларни ноқонуний олиб кириш билан шуғулланган тармоқ фаолиятига чек қўйганини маълум қилди.

Қўшма Штатлар расмийларига кўра, тармоқнинг камида бир аъзоси хорижий террорчи гуруҳ билан алоқада бўлган.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши сўзчиси Эдриенн Уотсоннинг айтишича, Америка расмийлари ушбу тармоқ хизматидан фойдаланган ўзбекистонликлар бирон террорчи гуруҳга алоқадор ёки террор ҳужумини режалаган, деб ишонмайди.

Оқ уй баёнотида террорчи гуруҳ номи тилга олинмаган, аммо Associated Press агентлиги расмийларга таянган ҳолда унинг Исломий давлат ташкилоти эканини ёзди.

”Контрабандачилардан кўмак олган муҳожирлар тезда депортация қилинади ва "тўлиқ текширилади”, деди Уотсон.

АҚШ расмийсининг айтишича, ФҚБ контрабанда тармоғи орқали АҚШга кирган 120 га яқин ўзбек муҳожирларидан 15 га яқинини қидирмоқда.

ФҚБ вакилининг айтишича, агентлик "АҚШга жанубий чегара орқали кирган чет эл фуқаролари иштирокидаги террорчилик режаси борлигини аниқламаган".

2022 йилда АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизмати АҚШ чегараларида 3200 га яқин ўзбекистонликни аниқлаган, бир йил аввал бу кўрсаткич 700 дан кам эди.

Айни пайтда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 30 август куни Интерпол қидирувидаги эркак Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилингани маълум қилди.

Ноқонуний миграция ва фирибгарликда гумонланган шахс АҚШ, Россия, Мексика, Туркия ва Панама давлатлари органлари ёрдамида қўлга олингани айтилади.

  • Озодлик ижодий гуруҳи “Америка орзуси”да узоқ ва таҳликали сафарга отланган ўзбекистонлик ва марказий осиёлик бошқа муҳожирларнинг тақдирини ўрганиш мақсадида Мексика ва Қўшма Штатларга сафар қилди.
  • Фильм қаҳрамонлари орасида кимсасиз ўрмонлар оралаб, оч-ночор тентираб, тимсоҳларга тўла сувларда ҳаётини хавфга қўйиб, қароқчилар томонидан ўғирланиб, асирликда яшаганлар бор.
  • Яхши ҳаёт ва фарзандлари келажаги учун бор-будини сотган ва Мексикадаги жиноий картелу чегарадаги қочоқчилар, қамоқ ва ўлим хавфини хавфини кўзга олган аёлу эркак, ёшу қари - ўзбек ва бошқа муҳожирларнинг ҳикояларини 30 август оқшоми Озодликнинг YouTube каналида томоша қилинг!
XS
SM
MD
LG