Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:18

Ўзбекистон қашшоқлик муаммосини ҳал қила оладими?


Умрининг кўп қисмини Россияда қурилиш ва бошқа ишларда ўтказган 47 ёшли Рустам Самарқанд шаҳридан. У ўз кичик бизнесини бошлашга қарор қилди.

Йўл бўйида дўкон очиб, салқин ичимликлар учун музлатгичлар сотиб олди. Энди эса музлатгичларни тўлдириш учун пули тугаб қолган.

"Ўйлаганимдан қимматроқ экан. Ҳозир маҳсулот сотиб олишга пулим йўқ", - деди у.

Рустамнинг дўкони Ўзбекистон иқтисодиётининг яхши ифодаси. Сўнгги йилларда савдо имкониятлари кенгайиб бораётганига қарамай, 35 миллионлик мамлакат аҳолисининг аксар қисми ҳали ҳам кам даромадли.

Рустам Россиянинг Сочи шаҳрида ишлаб юрган пайтларида уйига ҳар ой 100- 400 долларгача пул юбориб турган.

2019 йилда у Россиядан депортация қилинган. Энди у 2024 йил охиригача Россияга кета олмайди.

Энди сотиб олинган лекин ичи тўлдирилмаган музлатгичлар
Энди сотиб олинган лекин ичи тўлдирилмаган музлатгичлар

У қишлоғига яқин Нурободдаги уйларда таъмирлаш ишларини бажариб, кунига бор-йўғи 15 АҚШ доллари миқдорида пул тўлаши мумкинлигини айтади.

Рустам оиласи билан Исроилга кетиб, кексалар учун ҳамшира бўлиб ишлаш имкониятини ўрганмоқда. Самарқанд вилоятида Исроилга кетишга талабгорлар кўп.

Бу йил ўғлим ҳам Россияга ишлашга кетди, дейди Рустам

Ўтган ҳафта Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (EТТБ) йиллик саммити бўлиб ўтди. Бу саммит Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилди.

Ўзбекистон иқтисодиёти бугунги кунда янада динамиклашган.

2016 йилда Каримов вафот этиб, Мирзиёев президент бўлган вақтда, Ўзбекистон Вашингтондаги Heritage Foundation таҳлил маркази томонидан эълон қилинган иқтисодий эркинлик индексида 178 давлат орасида 166-ўринни эгаллаган.

Жорий йилда мамлакат 176 мамлакат ичида 109-ўринни эгаллади. Бу эса ҳукуматнинг хусусийлаштириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва бюрократияни қисқартириш бўйича ҳаракатларининг натижаси.

Шунга қарамай, сайёҳлик маркази Самарқанд вилояти камбағал. Сув танқис Нуробод тумани бунга мисол.

Нуробод тумани
Нуробод тумани

У ерда аксарият аҳолининг даромади Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси эълон қилган мамлакатдаги ўртача 300 АҚШ долларлик даромаддан анча паст.

ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича етакчи минтақавий иқтисодчиси Эрик Ливни Озодлик билан суҳбатда мамлакатда иш ҳақи пастлигини билган ҳолда Ўзбекистон иқтисодига “оптимистик” қарашини айтди.

"Сизда ўсиб келаётган ёш аҳоли бор. Муносиб иш жойлари эса йўқ. Бу иш ҳақига таъсир қилади. Малака талаб қилмайдиган иш нуқтаи назаридан, бу харидор бозори, ва бу, албатта, истеъмол ва талабга чекловлар қўяди. Аммо бунга бир вақтда олинган расмлар кетма-кетлиги сифатида қарасангиз, вазият яхшиланмоқда", деди иқтисодчи.

“Масалан, Ўзбекистонда ёз иссиқ бўлади, кўп хонадонларда кондиционер йўқ. Лекин менга айтишларича, бу ерда энг тез ўсаётган истеъмол товарларидан бири ҳозир кондиционер. Бу ҳам ҳаёт сифати кўрсаткичидаги ўзгаришни акс эттира олади. Электрон ускуналарнинг чакана савдоси ҳам тез ўсиб бормоқда”, — деди Ливни.

Мирзиёев келганидан сўнг қилинган асосий ислоҳотлардан пахта соҳасида мажбурий меҳнатга чек қўйилди, валютани конвертация қилиш ва туризмдаги чекловлар бекор қилинди.

Халқаро Валюта Жамғармасининг миссияси (ХВЖ) ноябрь ойида мамлакатга ташрифидан кейин 2022 йилда мамлакат иқтисоди 6 фоизга ўсганини олқишлади.

Шу билан бирга ХВЖ 12 фоизлик инфляция фонида олдинда “фавқулодда ноаниқлик"дан огоҳлантирди.

Хориждан пул ўтказмалари Ўзбекистон истеъмол бозорида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўтган йили пул ўтказмалари икки баравар ортди. Бу ўсишнинг сабаби рублнинг мустаҳкамлангани бўлди.

Аммо Россия валютаси АҚШ долларга нисбатан охирги етти йиллик энг юқори кўрсаткични қайд этганидан кейин тахминан учдан бир қисмга қадрсизланди.

Далер оилада кенжа фарзанд бўлгани учун уйда қолган. У шаҳарда ҳайдовчилик қилади.

У ўтган йил Россияда ҳарбий сафарбарлик бошланганидан кейин кўплаб дўстлари Россиядан уйга қайтганини айтади.

Шунингдек чақирув ёшидаги русларнинг оқими икки хонали квартира ижара нархини 200 доллардан 700 долларгача ошириб юборди, дейди Далер.

Сафарбарлик тугагач, унинг дўстлари яна Россияга йўл олган.

“Чунки бу ерда автобус ҳайдовчиси бўлиб 200 минг, кўпи билан 250 минг сўм (кунига 17-22 доллар) топасиз. Бу қорин тўйдиришга етади, аммо ҳеч нарса орттира олмайсиз”.

Форум

XS
SM
MD
LG